Кириш Регистрация
22/04 00:00 ПСЖ 4-1 Лион
22/04 00:00 Реал Мадрид 3-2 Барселона
22/04 16:00 Япония 1-1 Тожикистон
22/04 16:00 Жанубий Корея 5-5 Қирғизистон
22/04 18:00 БАА 1-2 Хитой
22/04 18:00 Япония 0-1 Жанубий Корея
22/04 19:00 Эрон 4-0 Кувайт
22/04 19:00 Баҳрайн 2-3 Афғонистон
22/04 20:30 Саудия Арабистони 1-2 Ироқ
22/04 20:30 Таиланд 0-1 Тожикистон
22/04 21:30 Рома 1-3 Болонья
22/04 23:45 Милан 1-2 Интер
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон - Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт - Малайзия
24/04 00:00 Арсенал - Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца

Футбол ва дизайн: Эсда қолган чирой... "Реал", "МЮ", "Интер"...

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Вақт аталмиш қудратли куч ҳеч нарсага парво қилмай, ўз йўлида бардавом. Футбол оламига қарасак, жамоаларнинг совринларга бой даврларию, не-не буюк юлдузлари шу вақт битган тарихда яширин. Яна катта клубларнинг кўпчилик хотирасида қолган формалари ҳам. Демак, бугунги ретро-футболкалар тўплами айнан яқин ўтмишни қўмсаганлар учун.

«МЮ» ва Sharp (1982-2001 йиллар)

Англия клуби либосида Sharp ёзуви пайдо бўлган вақтда Алекс Фергюсон ҳали бош мураббий лавозимини эгаллаган эмасди. Лекин ушбу ҳомийнинг шуҳрат қозонгани айнан сэр Алекснинг муваффақиятли иши билан бевосита боғлиқдир. Ферги олтин даврининг биринчи ярми, 92-йил синфи, Эрик Кантона ижросидаги кунг-фу зарбаси, «Арсенал» билан гўзал рақобат, рақобатчиларга шафқатсиз муносабат... Воқеотлар жуда кўп. Айниқса, сов­ринларга тўла ва бутун осмонни чароғон қилган «Бавария»га қарши ЧЛ финалини ўз ичига олган сеҳрли 1999 йил... Хуллас, Sharp ёзувли либос буларнинг ҳаммасига гувоҳ ва ҳаттоки, шерик ҳам. Тарихга қарасак, Япониянинг электроника фирмаси ўтган асрнинг 70-йиллариёқ Манчестер шаҳрининг Ньютон Хит туманида ўз заводини очганди. 1982 йили шарқ бренди ва Британия клуби бутун дунёни забт этиш мақсадида бирлашди ва шу асосда самарали даврга қадам ташланди. Нима бўлмасин, бу гўзал ва жуда муваффақиятли иттифоқ - чиройли метафора. «МЮ»нинг рамзий ёзувли либосини катта юлдузлар кийиб, унинг довруғини янада оширишди. Дейлик, Эрик Кантона, Марк Хьюз, Райан Гиггз, Андрей Канчельскис, Пол Скоулз, Дэвид Бекхэм, Петер Шмейхель, Гари Невилл...

 

«Реал» ва Teka (1992-2001 йиллар)

90-йиллар бошида «Реал» бош ҳомийлари «лаънат»га учраган: Teka брендидан олдин мадридликлар билан ҳамкорлик қилган фирмалар бирин-кетин инқирозга юз тутган. Яъни улар йирикроқ ва муваффақиятлироқ компаниялар олдида ўз нуфузини кўтаролмай, қарзга ботган, турли судлашувлардан эса ҳеч қандай натижа чиқмаган. Германиянинг сантехника ва ошхона жиҳозлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган фирмаси бу вақтда ирим-сиримларга парво қилмай, «Қироллик клуби» ҳамкорига айланди ва унга муҳим даврда ҳамроҳ бўлди. Эҳтимол, 9 йил учун 9та соврин «Реал Мадрид» стандарти бўйича унча кўп эмасдир. Лекин муҳим факт бор - «Қироллик клуби» кўкрагида айнан Teka ёзувли формада Европа Чемпионлар кубоги (ЧЛ)да нақ 32 йилга чўзилган ғалабасиз уринишларига чек қўйди. Мадридликлар яна 2 йилдан кейин евроаренадаги муваффақиятни такрорлашди. Умуман, Teka 3та техник ҳомий (Hummel, Kelme ва Adidas) даврида собит туриб, буюк клуб тарихида алоҳида ўрин эгаллади. Teka ёзуви бор футболка Эмилиано Бутрагеньо, Фернандо Йерро, Маноло Санчис, Роберто Карлос, Микаэль Лаудруп, Фернандо Редондо, Кларенс Зеедорф, Гути, Рауль, Давор Шукер, Предраг Миятович, Луиш Фигу ва бошқаларга роса ярашганди-да ўзиям...

 

«Ливерпуль» ва Carlsberg (1992-2010 йиллар)

18 йил - бу муайян бош ҳомийнинг АПЛ клуби билан ҳамкорлик қилиши бўйича рекорд муддат. Тўғри, Sharp ва «МЮ» иттифоқи бундан бир йил кўпроқ давом этган, аммо шериклик АПЛ йўлга қўйилишидан анча олдин бошланган эди. Умуман, Carlsberg бош ҳомийлар орасида АПЛ «ота»ларидан биридир. Диққат қилинг, бу бренд қарийб 20 йил давомида «Ливерпул»га содиқ қолди. Ҳа, «қизиллар» Дания бренди билан ҳамкорлик давомида чемпионлик мақомига эришолмадилар, лекин клуб тарихидаги энг унутилмас ва драматик ғалабани айнан кўкрагига ушбу ажойиб логотип туширилган формада нишонлашди. Ҳа, гап ўша мўъжизавий Истанбул финали ҳақида кетмоқда: аввалига 0:3 ҳисобида ортда бориш, кейин барчасини пенальтилар сериясига чўзиш, якунда «Милан»га мислсиз армон улашиш... ЧЛдек турнирнинг охирги ўйинида-я! Carlsberg ёзувли либосда ўзгача ўйнаган энг сара футболчилар - Робби Фаулер, Стивен Жеррард, Майкл Оуэн, Стив Макманаман, Хаби Алонсо, Хавьер Маскерано, Ежи Дудек, Пепе Рейна, Жимми Каррагер...

 

«Милан» ва Opel (1994-2006 йиллар)

«Милан» - бу услуб, Германия автомобиль концерни - ишончлилик ва оммавийлик рамзи. Қаранг­ки, шу иккиси ўтган асрнинг 90-йиллари ўрталари самарали шерикликни бошлади ва бу иттифоқ анча давом этди. Алоҳида таъкидлаш керак, Opel ўша вақт параллель равишда «Бавария» ва «ПСЖ»га ҳам ҳомийлик қилди, аммо айнан «Милан» билан алоқаси унутилмас лаҳзаларни тақдим этди. Диққат қилинг, «россонерлар» Германия автоконцерни ҳомийлиги остидаги 12 йил ичида 4та скудетто ютишди, қолаверса, Италия кубоги ва Чемпионлар Лигасида ҳам зафар куйини чалишди. Айниқса, Франк Барези, Паоло Мальдини, Алессандро Нес­та, Кафу, Андре Пирло, Андрей Шевченко, Кака, Кларенс Зеедорф, Яп Стам ва Филиппо Инзаги бежирим, кўзга яқин футболкада катта шуҳрат қозонишди.

ХОТИМА ТОПАЁТГАН ҲАМКОРЛИК

 

«Интер» ва Pirelli (1995—2021 йиллар)

Pirelli ижрочи-директори Марко Тронкетти Провера яқинда сўнгги ойларда роса «айланаётган» миш-мишларни расман тасдиқлади: дунё миқёсида автомобиллар шинаси ишлаб чиқариш бўйича энг йирик компаниялардан бири «Интер» билан ҳамкорликни тўхтатади. Демак, келаси мавсумдан «нерадзурралар» либосида янги бош ҳомий белгиси пайдо бўлади. Сабаб нима? Шунчаки, Италия клуби ўзининг жозибали реклама «майдонча»си ҳуқуқидан тушадиган даромадни кескин кўпайтиришни истамоқда. Кўпчилик «Интер»ни Pirelli ёзувисиз фақат архив кадрларида кўрган, холос. Бинобарин, Милан клуби ва шиналар концерни ўртасидаги мустаҳкам иттифоқ нақ чорак асрдан кўпроқ давом этди - узоқ 1995 йили биринчи ҳомийлик шартномаси расмийлаштирилган эди. Асосийси, «Интер» Pirelli билан ҳамкорлик даврида 5та скудетто ютди, Европа Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониб, «Олтин требл»га ҳам эришди. Афсона даражасига кўтарилган формада Роберто Карлос, Пол Инс, Роналдо, Диего Симеоне, Иван Саморано, Хавьер Занетти, Франческо Тольдо, Кристиан Вьери, Златан Ибрагимович, Самуэль Это`О, Уэсли Снейдер, Адриано ва Ромелу Лукаку каби юлдузлар кўриниш беришди. Гап нафақат либоснинг сифати ёки чидамлилигида, бу ўзгача эстетика - Pirelli ёзуви, чўзинчоқ Р ҳарфи «Интер» формаси ва клубнинг расмий ранглари билан шунчаки, органик тарзда уйғунлашиб кетганди...

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 12:40, 04.04.2021.
Ўқилди: 5185 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.