Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Пепе 18 январ кунги "Барселона"га қарши кечадиган испания кубоги баҳсида жамоа ярим ҳимоясида ўйнашга тайёргарлик кўрмоқда. Жозе Моуриньо бир неча бор ўз ҳимоячисини майдон марказида синаб кўрганди. Маълумотларга кўра 18 январ кунига белгиланган "Эл Классико"да ҳам Пепени ярим ҳимояда ўйнатмоқчи экан.
"Мураббий кутилаётган баҳсга бизни қандай тайёрлашни билади. Ўзимга келсак, мен ҳозир тўлиқ жамоа измидаман. Машғулотларда мураббий мени ярим ҳимояда ўйнатмоқда. Келаётган баҳсда қайси чизиқда ўйнашимни ҳозирча билмайман, буни бош мураббий ҳал қилади",- дейди Пепе "Marca" нашрига берган интервьюсида.