Кириш Регистрация
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити

Пандемия пайтидаги харажат

Баҳо:
+ | -

2020 йилнинг трансфер бозори бутунжаҳон пандемияси таъсир этган навбатдаги соҳа бўлди. Даромад манбаларидан жудо бўлган клублар 100 млн. евродан кўпроқ баҳодаги келишувларни амалга ошира олишмагани боис, қишки дарча «ҳарорати» мўътадил бўлди. Бироқ ёзги-кузги олди-сотдилар АПЛ клубларига бир қатор залворли трансферларни туҳфа этди.

Сон ва қиймат қисқарди

Мазкур омиллар асосий ўзгаришларни қайд этиш учун етарли. Дастлабки ва юз бериши муқаррар бўлган далил - келишувлар кўлами ва уларда амалга оширилган тўловлар миқдори камайди. Буларнинг асосий сабабчиси клублардаги даромадларнинг пасайиб кетганлиги бўлди. Бунинг натижасида трансферлар сони 18047дан 17077тага камайди. Уларда сарфланган маблағ эса 7,35 млрд. доллардан 5,63 млрд.га тушиб қолди.

2020 йилнинг июли энг оммавий трансферлар ойи бўлмади

Амалга оширилган келишувларнинг ойлар бўйича тақсимотида ҳам сезиларли ўзгаришлар юз берди. Анча йиллардан бери бу борада январь ва июль ойлари яққол етакчилик қилаётганди. 2020 йилда фақат дастлабки ой бу мақомни сақлаб қолди. Январда ТМS базаси 4208та келишув ҳужжатлари билан бойиди. Яъни, 2019 йил январига нисбатан 356тага кўпроқ. Июлда эса 1377та (аввалги йилда 4512та эди) шартнома имзоланди. Бу ҳолатни  чемпионатлар ва еврокубок мусобақалари муддатининг кечиктирилгани муносабати билан келишувларни расмийлаштириш муҳлати ҳам ўзгаргани изоҳлай олади. Мавсумларнинг ноодатий вақтда якунлангани оқибатида сентябрь ойи келишувлар сони бўйича 2-ўриндан жой олди - 2569та трансфер.

АПЛдаги топ-трансферлар буни тасдиқлайди - 3та қимматбаҳо келишувнинг 2таси айнан шу ойда амалга оширилди. (Кай Хаверцнинг «Челси»га ўтиши - 4 сентябрда, Рубен Диашнинг «Манчестер Сити»га келиши - 29 сентябрда).

Ижаралар кўпайди

Клублар ўртасида ижара шартномаларининг ошганлигини пандемия таъсирининг муҳим жиҳатларидан бири дейиш мумкин. 2019 йилдаги келишувларнинг 14,2 фоизи ижара шартномаси асосида бўлса, ноодатий йилда бу кўрсаткич 16,2га кўтарилди. Бу йўналишда ҳам АПЛ вакиллари фаоллик кўрсатдилар. Бироқ бу борада «Челси»дан (34 трансфернинг аксарияти ижара) 45 нафар футболчисидан вақтинча ёки бутунлай воз кечган «Манчестер Сити» ўзиб кетди.

Шу билан биргаликда доимий асосдаги трансферлар сони 1,3 фоизга камайди. Жорий йилнинг қишки дарчасида анъана давом этди. Инглиз жамоалари умумий қиймати 84,2 млн. фунт бўлган 9та келишув билан кифояланишди. Ўтган йилнинг қишки трансферида келишувлар сони икки баравар кўпроқ, сарфланган маблағ 230 млн. фунтни ташкил этганди.

Пандемиядан тобора узоқлашилаётган паллада клублар қандай футболчиларни харид қилаётганликлари билан танишиш ҳам қизиқарли, албатта. 2020 йилда имзоланган келишувларнинг кўпчилиги 18-23 ёшдаги ўйинчилар ҳиссасига тўғри келмоқда - 7369 трансфер. Бу борадаги иккинчи натижа 24-29 ёшлиларга тегишли (6981) Таъкидлаш жоизки, етакчи гуруҳларнинг сарфлаган маблағлари деярли бир хил - 2,6 млрд. доллардан. Кўриниб турибдики, ёш иқтидор соҳибларининг баҳоси қимматроқ, деган гап-сўзлар асоссиз. Ҳеч бўлмаганда, 2020 йилда қайд этилган кўрсаткичларга биноан.

Оммавий хасталик йилидаги асосий тенденциялар

*** Дунёдаги энг кўчманчи миллат - бразилияликлар. Ҳисобот йилида ушбу юрт вакиллари билан 2008та келишув имзоланди. 2-ўриндан жой олган аргентиналик сайёҳлар ҳисобида 899та трансфер бор. 3-поғона британиялик футболчиларга насиб қилди - 817.

***  Харидлар бобида ҳам Бразилия етакчи - 1015 трансфер. Португалия 755та келишув билан иккинчи натижани қайд этди. Англия, ўз навбатида, сотувчилик бобида пешқадам бўлди - 867та трансфер.

***  АПЛ пандемия шароитида ҳам бошқалар учун мўмай даромад ва чангютгич вазифаларини адо этиб, 1,6 млрд. доллардан воз кечди. Италияликлар 730, испанлар 607, немислар ва французлар 550 млн.лик харажатлар билан кифояландилар.

***  Харидлар ҳажми бўйича инглиз клублари испанлардан (340), португаллардан (262), немислар (245), французлар (216) ва голландлар (149)дан олдиндалар.

 

Ж.БОБОХОНОВ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 15:45, 09.04.2021.
Ўқилди: 3480 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.