Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Кувайтга қарши ўйинда майдонга тушадиган асосий таркибни эълон қилди.
Демак, дарвозани Игнатий Нестеров эгаллайди. Ҳимоя чизиғи Ислом Тўхтахўжаев, Акбар Исматуллаев, Бобур Омонов ва Саҳоб Жўраевга ишониб топширилди. Ярим ҳимояда Жасур Ҳасанов, Фозил Мусаев, Темур Кападзе ва Станислав Андреев тўп суришади. Ҳужумда эса Александр Гейнрих ва Кенжа Тўраев тўп суради.
Таъкидлаш жоиз, ушбу ўйинда Александр Шадрин ва Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров соғлиги билан муаммо туфайли иштирок эта олмайди.
Ўзбекистон терма жамоасининг Кувайтга қарши ўйиндаги асосий таркиби:
Игнатий Нестеров, Ислом Тўхтахўжаев, Акбар Исматуллаев, Бобур Омонов, Саҳоб Жўраев, Жасур Ҳасанов, Фозил Мусаев, Темур Кападзе, Станислав Андреев, Александр Гейнрих, Кенжа Тўраев.
Эслатиб ўтамиз, ўйин Тошкент вақти билан соат 19:30да бошланади.