Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Неймар, сал нари сурил...

Баҳо:
+ | -

Ришарлисон Бразилия футболининг бўлажак биринчи рақамли қаҳрамони! Нега? «Эвертон» ҳужумчиси айни пайт АПЛда ўзгача фаоллиги ва бетакрор техникаси билан барчани бирдек лол қолдирмоқда. Ришарлисон томонидан «Саутгемптон» дарвозасига урилган голнинг ўзи Англия футболи нақадар ранг-баранг эканлигини кўрсатди. Ҳа, АПЛ турли миллат вакилларини ўз ичига олган ажиб турнир...

«Эвертон»нинг «Саутгемптон»­га қарши ўйинидан бир лавҳа: Шимоли-шарқдан келган дарвозабон тўпни йоркширлик «тўққизлик»ка узатди, у эса исландия­лик тезкор ва креатив шеригига. Исландиялик шу заҳоти серқуёш Бразилиядан таклиф этилган ҳужумчини пайқади. Кейин - интиҳо. Шунчаки, оддий эмас, ҳозирча фақат бир футболчига хос услубда якун. Ҳа, гол ургач, зарба олдида ожиз қолган дарвозабон атрофида масхараомуз рақсга тушишни фақат Ришарлисон ўрнига қўя олади. Аслида кўплаб футболчилар шундай ўйин кўрсатишга уринадилар, аммо бу санъатни дунёнинг энг футболсевар миллати вакиллари пухта ўзлаштирганлар. Хуллас, барчаси Бразилияга хос анъана ва Ришарлисон ҳозирча ўз кумирлари Ромарио ва Роналдо мақомига кўтарилолмаган бўлсада, имкон қадар уларга яқинлашиш учун бор куч-маҳоратини сарфламоқда.

Ўтган йилнинг май ойида «Эвертон» расмий сайтида бразилиялик иқтидорли ҳужумчининг афсонавий ватандоши Роналдо ҳақида берган интервьюси эълон қилинди. Ришарлисон ўшанда суюкли кумирини эътироф этишда керакли сўзлар топишда қийинчиликка дуч келганди: «Роналдо - мен учун энг олий намуна. У ЖЧ кубоги ва «Олтин тўп» каби кўплар совринларни қўлга киритди. Айнан Роналдо йўлидан боришни истайман». Албатта, Ришарлисонни олдинда машаққатли ва узоқ йўл кутмоқда. Лекин «Саутгемптон» дарвозасига урган ўша биргина голи - рисоладаги муқаддима. Чексиз иззатталаблик билан майдонга тушаётган бугунги «Эвертон» юксак марралар сари дадил интилмоқда. Бу борада клуб серғайрат, шижоатли ҳужумчининг кўмагисиз нимагадир эришиши даргумон. Ришарлисон айни пайт нафақат Ливерпулнинг «кўк» қисми, балки Бразилия терма жамоаси учун ҳам муҳим аҳамиятга эга. У март ойи охирида «селесао» таркибида майдонга тушишни мўлжаллаганди. Бироқ ҳаммага маълум сабаблар туфайли КОНБЕМОЛ дои­расидаги ЖЧ-2022 саралаши ўйинлари июнь ойига қолдирилди. Нима бўлганда ҳам, Тете бош­қарувидаги Бразилия миллий жамоасининг Ришарлисондан умиди катта. Қолаверса, ҳозир «пентакампеонлар»да ўтиш жараёни давом этмоқда: мураббийлар штаби  олдинги чизиқ етакчисини аниқлаш ишлари билан банд. Габриэль Жезус ва Роберто Фирминонинг таркибда муҳим ўрин тутишларига шубҳа йўқ, аммо улар етакчи ролга чиқишлари даргумон. Дейлик, ЖЧ-2018дан кейин миллий жамоа ўйинларида бирорта гол урмаган Жезус айни пайт жиддий танқидлар остида, Фирмино мухлислар меҳрини қозонган бўлсада, Тите йўлга қўяётган услубга унча мос эмасдек. Ҳар ҳолда, шундай фикрлар мавжуд.

Экспертларнинг хулосалари бўйича айтсак, ҳозир Ришарлисоннинг терма жамоадаги асосий рақобатчиси АПЛда ўйнаётган қайсидир ватандоши эмас, балки Европада деярли унутилган Габриэль Барбоса, яъни, Габиголдир. Ҳа, бразилияликлар ҳамон даромад илинжида уммон ортига йўл олган ватандошларидан кўра, маҳаллий иқтидорларга кўпроқ ишонч билдирмоқдалар. Аммо улар Ришарлисонни унутишаётгани йўқ. Ахир гап ўта тезкор, «иккинчи қават»да самарали ҳаракатланадиган ва асосийси, ҳужумни қойилмақом тарзда якунига етказадиган футболчи ҳақида кетмоқда. Қўшимчасига, Ришарлисон тезкор, креатив жамоа­дошлари учун бўшлиқ яратиш қобилияти эвазига ҳам терма жамоа­да муҳим роль бажариши мумкин.

Хорижда тўп сурган ҳолда, бутун миллат қаҳрамони мақомини олиш осон эмас, албатта. Бразилияда кўпчилик асосан мамлакат миллий чемпионати ўйинларини кузатиши боисми, мухлислар сайё­ранинг қарама-қарши томонида тўп сураётган ватандошлари фаолиятидан унча яхши хабардор эмаслар. Муҳими, Ришарлисон Англияда аллақачон шов-шув кўтаришга улгурди: сермаҳсул ўйинлари, қувноқ табиати ва мухлислар, жумладан, ёшлар кўнглига йўл топиш қобилияти эвазига ливерпуллик фанатлар ёқимтойига айланди. Ҳужумчи Англияда муваффақиятли фаолиятни йўлга солиш баробарида жонажон ватани билан доимий яқин алоқада. Дейлик, у ижтимоий тармоқларидаги шахсий саҳифаларида Бразилияда роса оммалашган «Тўнғич ака» реалити-шоуси воқеаларини мунтазам изоҳлаб боради. Битта факт: Неймар ўтган йил октябрда Ришарлисоннинг телефон рақамини тасодифан ошкор қилиб қўйгач, у бир зумда WhatsApp орқали 50 000 SMS-хабар олди.

Янги ҳужумчи машҳурлигининг бошқа сабаби ҳам йўқ эмас: у 2019 йили ўз штатидаги ўқувчи болакайларнинг халқаро математика олимпиадасида иштирок этишларини таъминлаш учун Тайванга бориб-келиш харажатини тўлиқ зиммасига олди. Ўтган йилнинг апрелида эса, Сан-Паулу университетига коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқариш учун сармоя ажратди. Аслида ижтимоий фаоллик - футболчилар ўртасида кенг оммалашган машғулот. Лекин бу йўналишда ёш ўйинчиларни кам учратамиз. «Эвертон» бағрида порлаётган юлдузча эса, ҳозирдан баҳсли масалаларни ҳал қилишда ўз нуқтаи назарини изҳор этишдан ҳайиқмаяпти. Дейлик, Ришарлисон яқинда Бразилиядаги супермаркетда юз берган фожиада қора танли мижозни ўлдириб қўйган соқчини жиддий танқид остига олди. Ўзининг терма жамоадаги охирги голини эса маҳаллий маъмурларнинг масъулиятсизлиги оқибатида бир неча ҳафта электр қувватисиз қолган Амапа штати аҳолисига бағишлади. Прокурор оддий фуқарога зўравонлик қилган безорини «Барчаси тасодифий кўнгилсизлик»қабилидаги хулоса асосида озодликка қўйиб юборгач, Ришарлисон ўз-ўзидан тутоқиб кетди, жабрланувчи ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишга шошилди. Шунинг­дек, маблағи тугаб қолган Манаус шифохоналарини зарур кислород баллонлари билан таъминлашга катта ҳисса қўшиб, харажатни ўз ҳисобидан қоплади. «Муҳим масалалар кўтарилган пайт шахсий фикримни баён этишга интиламан. Айниқса, ҳозир шундай қилишим керак. Зеро, «селесао» шарафини ҳимоя қи­лаётган ва АПЛда ўйнаётган футболчи сифатида атрофдаги во­қеаларга бефарқ қарашим ярамайди. Чунки ҳозир кўпчиликнинг диққат марказидаман ва талабларим ҳукумат аъзоларига етиб боришига ишонаман»,- дейди Ришарлисон бу борада.

Қаҳрамон? Ҳозирча йўқ. Лекин 23 ёшли иқтидорли футболчи шу шиддатли парвози эвазига яқин келажакда Бразилия терма жамоасининг ўта муҳим ўйинчисига айланиши мумкин. Мисол учун, O Globo нашри Ришарлисонни бошқача таърифламоқда: «Энг муҳим бразилиялик». Бу бежиз эмас, албатта.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:00, 14.04.2021.
Ўқилди: 10811 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.