Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Виктор Жалилов: «Жорий мавсум бундай ёмон ўйин ўтказмагандик»

Баҳо:
+ | -

"Навбаҳор" бош мураббийи Виктор Жалилов "Турон"га қарши бўлиб ўтган ўйин (0:) ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биринчи навбатда, мухлисларимиздан узр сўрамоқчиман. Жуда ёмон ўйин ўтказдик. Жорий мавсум бундай ёмон ўйин ўтказмагандик. Албатта, бу ҳолатимиз яхши эмаслигидан далолат. Тўпни йўқотишдан қўрқиш, тўп ўтказиб юборишдан ҳайиқиш кузатилмоқда. АГМК ва "Локомотив" билан баҳслардаги ўйин йўқ. Буларнинг бари руҳий ҳолат билан боғлиқ деб ўйлайман.

Рақиб яхши шаклланган жамоа. "Сўғдиёна" билан ўйинда можароли гол ўтказиб юборишганди, "Локомотив" билан ўйинда ғалабани бой беришганди. "Турон"даги ташкилотчилик ва ўйиндан келиб чиқсак, унинг ҳозир эгаллаб турган ўрни ўзига мос эмас. Албатта, бугунги хатоларни ўрганиб чиқамиз, камчиликларни бартараф этамиз. Жамоамизнинг учта ўйиндан буён ғалаба қозонмаётгани, ишончнинг йўқолаётганидан далолат. Бу руҳий ҳолат билан боғлиқ. Агар бугун дарвозабонимизнинг мустаҳкам ўйини бўлмаганда, бугун ютқазишимиз ҳам мумкин эди.

АГМК ва "Пахтакор" билан ўйинлардан кейин футболчиларимизнинг ўзига ишончи ортишига умид қилгандик. Аммо, афсуски, футболчиларимизда ўзларига ишонч етишмаяпти. Бу мени ҳам ҳайрон қолдирмоқда. Ўрта чизиқ ва ҳужумдагилар негадир ўзларини кўрсата олишмаяпти.

Ҳужумчилар масаласидаги саволга вазиятнинг ўзи жавоб бериб турибди. 6 та ўйинда ўйиндан атиги 2 та гол урдик. Паншанбе ва Исоқжоновнинг голларидан бошқа гол уролмадик. Шундан ҳам муаммо кўлами қандайлигини билиб олиш мумкин", - дея фикрларини якунлади Виктор Жалилов.

Манба: https://t.me/fcnavbahor
Киритилди: 23:09, 16.04.2021.
Ўқилди: 1958 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.