Кириш Регистрация
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи 0-2 Пахтакор
01/07 21:00 Франция 1-0 Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия
03/07 06:00 Бразилия - Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика - Парагвай

Гвардиола: ""Реал" бизга ҳам тўртта гол уриши мумкин"

Баҳо:
+1 | -

Барселона бош мураббийи Хосеп Гвардиола Испания кубоги доирасидаги 1/4 финалда Мадриднинг Реал клуби билан бўлиб ўтган учрашув ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Бугун биз устунлик қилдик. Хавфли вазиятларни кўпроқ содир этдик ва Реални яна мағлуб этганимиздан фахрланишимиз керак. Ҳаттоки Роналдунинг тезкор голидан кейин ҳам ғалабага эришганимиздан хурсандман.

Аммо шуни ҳам айтишим керакки, ҳали вазифанинг ярми бажарилди, холос. Унутманг, рақибимиз дунёнинг энг кучли клубларидан бири. Реал ўтказган учрашувларининг ярмида тўрттадан зиёд гол киритган. Агар жипсликни йўқотсак, бундай хавф бизга ҳам тегишли бўлиши мумкин. Улар ҳужумда жуда яхши ўйнашади. Айниқса, Роналду.

Ҳа, Реалнинг барча аъзолари юқори даражада ўйин кўрсатадилар. Айтайлик, Алтинтўп - у бугун жуда яхши ҳаракат қилди. Бизнинг жамоамиз футболчилари ҳам аъло даражада тўп тепишди. Алексис Санчес яна фантастик футбол намойиш этди.

Пинто - ажойиб, тажрибали дарвозабон. Унга тўлиқ ишонишимни ва ортиқча ташвишланмаслигимни олдин ҳам айтганман. Хосе жуда ишончли ўйнади ва ғалабамизда унинг катта ҳиссаси борлигини таъкидлаган бўлардим.

Бугун биз бурчак тўпидан унумли фойдаландик. Одатда, кучли рақибларга қарши кечадиган баҳсларда бундай имконият ҳамиша бўлавермайди. Хуллас, бундай ўйинларда кичик имкониятлардан фойдаланиш асқотади. Мана, қаторасига бир неча ўйинлардан бери Реални мағлубиятга учратаяпмиз. Аммо ҳар қандай омадли юришнинг ҳам интиҳоси бор. Кутилмаганда ҳаммаси тескарисига кетиши мумкин.

Пепенинг қилиқлари? Ҳа, менга ўйинчилар бу ҳақда айтишди. Лекин вазиятни қайта кўрмасдан бир нарса дейишим мушкул, - деди Гвардиола Asга берган интервьюсида.

Манба: sports.ru
Киритилди: 13:35, 19.01.2012.
Ўқилди: 20992 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.