Ўзбекистон кубоги 1-тури доирасида «Динамо» жамоаси Ғиждувонда «Бухоро» меҳмони бўлди.
Учрашувда «Динамо» жамоаси гол уриш учун жуда кўп вазиятлар яратган бўлса-да, учрашувда ҳисоб мезбонлар томонидан очилди. 82-дақиқада навоийлик бош ҳакам Зокир Қодиров тўп ҳимоячимизнинг қўлига тегди деб ҳисоблаб, 11 метрлик нуқта белгилади ва бундан рақиб футболчиси Суҳроб Неъматов фойдаланди – 1:0.
Ҳисоб очилгач ҳужумкорликка зўр берган вакилларимиз 88-дақиқада фарқни тенглаштиришди. Ўйин қоидаси бузилгач, Тимур Ҳакимов 11 метрлик нуқтадан гол урди – 1:1.
90+1-дақиқада қарши ҳужумда «Динамо» ғалабани илиб кетиши мумкин эди. Аммо Ғолиб Сарибоевнинг яккама-якка вазиятда етказган тўпини ҳужумчимиз бўш дарвозага киритита олмади – омад юз ўгирди. Якунда ҳисоб 1:1 натижаси билан тугади.
Шу тариқа, Ғиждувонда самарқандлик мухлислар қўллаб-қувватлаши остида тўп сурган «Динамо» жамоаси сафардан муҳим бир очко билан қайтди.
Ўзбекистон кубоги. 1-тур. 20 апрель
«Бухоро» – «Динамо» - 1:1
Ҳакамлар: Зокиржон Қодиров, Жасур Рустамов, Амал Султонов, Шуҳрат Ражабов
Голлар: Суҳроб Неъматов 82 пенальти - Тимур Ҳакимов пенальти 88.
«Бухоро»: 1. Роҳат Жапаров, 5. Бобур Қосимов, 8. Анвар Жўраев, 11. Санъат Шихов, 13. Амиржон Сафаров, 14. Рустам Абдуҳамидов, 15. Шохруҳ Холматов (7.Суҳроб Неъматов, 71), 16. Алишер Саноев, 18. Қаҳрамон Баҳодиров, 34. Ҳакимхон Аъламхонов, 77. Файзулло Жуманқўзиев (11.Шавкат Саломов, 46)
«Динамо»: 1. Фарҳод Раҳматов, 7. Шохруҳ Абдураҳмонов, 9. Темур Усмонов, 11. Темур Ҳакимов, 14. Сирож Мелиев (77. Олег Марчук, 75), 15. Обид Жўрабоев, 17. Темурбек Исмоилов, 21. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 22. Ғолибжон Сарибоев, 26. Комил Шарофутдинов, 77. Сардор Эминов.