Тезлик бу - футболдаги энг муҳим нарса, чунки ҳозирги давр футболи фақатгина тактикадан иборат эмас. Ҳозир сизга майдонда энг тез югурадиган футболчилар топ-10 футболчиларни тақдим этамиз.
10. Кингсли Коман.
24 ёшли француз футболчиси анча пайт жароҳатлар билан боғлиқ муаммо атрофида ўралашиб қолган эди. Лекин бу жароҳатлар унинг тезлигига таъсир қилмади. Чунки "Бавария" чап қанот вингери бу мавсумда соатига 34.83 км/с тезликда ҳаракат қилган. Ўтган мавсумда "Бавария"нинг Бундеслига, Германия суперкубоги, УЕФА Чемпионлар лигаси, УЕФА суперкубоги каби мусобақалар олтин медалларини ютишда, албатта, Команнинг тезлиги ҳам анча ёрдам берган. Жорий мавсумда ҳам, Кингсли мюнхенликларнинг муваффақиятларига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.
9. Муҳаммад Салаҳ.
2020-йилда "Ливерпуль" жамоасининг АПЛда чемпион бўлишига ўз ҳиссасини қўшган мисрлик ўйинчи рейтинга 9-поғонани банд этган. "Қизиллар"нинг ўнг қанот ҳужумчиси жорий мавсумда йилда ўртачан соатига 35 км/с тезликда ҳаракат қилган. 2019/20 йилдаги мавсумда 34 та ўйинда майдонга тушган чарм тўп устаси, 19 марта рақиб дарвозабонини ранжитган. Жорий мавсумда эса, 31 марта майдонга тушиб, 19 та гол муаллифига айланди. Бу йилда у анча сермаҳсул ўйин намойиш этмоқда ва бу ҳаракатларига унинг тезлиги ҳам анча ёрдам беради.
8. Даниэль Жеймс.
Бу футболчини Уэлс терма жамоаси келажаги дея айтиб ўтишмоқда. Чунки 22 ёшида "Манчестер Юнайтед" либосида майдонга тушаётган ўйинчининг тезлиги анча юқори.Ушбу мавсумда "қизил иблислар" сафида 13 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол уришга эришган ярим ҳимоячининг тезлиги соатига 35.04 км/с эканлиги айтиб ўтилган. Терма жамоа либосида ҳам 25 марта майдонга тушиб 3 марта рақиб дарвозасига йўл топа олган.
7. Адама Траоре.
2020-йилда Испания терма жамоасига чақирув олган Адама Траоре рейтингимизнинг 7-ўрнидан жой олди. Ўтган мавсумда "Вулверхэмтон"нинг 37-рақамли ўйинчиси 37 марта майдонга тушган. Мутахасислар унинг тезлигини ҳисоблаб чиқиб, 35.32 км/с эканлигини айтиб ўтишган. Адама жисмонан анча бақувват ва гавдали футболчи ҳисобланади, лекин бу ҳолат унинг тезлигига сира таъсир кўрсатмайди. "Барселона" жамоаси тарбияланувчисига ҳозирги кунда бир қанча гранд жамоалардан таклиф тушаётганига қарамай, у Англияда қолишни хоҳламоқда. Балки кейинчалик уни яна "Кўк-анор ранглилар" либосида кўрармиз?! Кузатамиз.
6. Пьер-Эмерик Обамеянг.
Габон терма жамоаси сардоринг тезлиги соатига 35.50 км/с. "Арсенал" жамоасининг марказий ҳужумчиси жорий мавсумда ўртача шу тезликда ҳаракат қилмоқда. Обамеянг ҳозирда 31 ёшда. Кўпчилик футболчиларда бу ёшда, тезлиги пасайганига гувоҳ бўламиз, лекин Пьер-Эмерикда бундай эмас кўринади. 14-рақам эгаси ушбу мавсумда 9 та гол урди ва буни 25 та учрашувда амалга оширган. Габонлик футболчи 2020/21 йилда анча пассив ўйин намойиш этмоқда.
5. Инаки Уильямс.
Испаниянинг "Атлетик Бильбао" жамоаси ҳужумчиси майдонда кам гол урсада, кўп голда иштирок этади. Бунда унинг тезлиги жуда ҳам асқотади. Испан майдонда 35.70 км/с тезликда ҳаракат қилган. Инаки ушбу мавсум давомида деярли барча ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 5 та гол ёздирган. Афсуски, яқинда Инакининг жамоаси Испаня кубоги финалида "Барса"га имкониятни бой бериб қўйди.
4. Кайл Уокер.
Одатда ҳужумчиларнинг тезлиги юқори бўлишига ўрганиб қолганмиз, лекин "Манчестер сити" футболчиси Кайл Уокер ҳимоячи бўлишига қарамасдан, рейтингнинг 4-ўрнида турибди. 28-май кунида 31 ёшини кирадиган "шаҳарлик" тезлик борасида кўпгина ҳужумчиларга ҳам дарс бериб қўяди. Негаки, мутахасислар Кайлнинг тезлигини соатига 35.71 км/с эканлигини ҳисоблаб чиқишган. Бу каби тезликда баъзи-бир ҳужумчилар ҳам югуролмаслиги бор гап. Унинг чап қанот бўйлаб уюштирган рейдлари, рақиб жамоа ҳимоячиларига жуда кўп бошоғриқ бўлади. Баъзида ўзи уюштирган ҳужумларни гол билан якунлаб келадиган одати ҳам бор. Жорий мавсумда "Сити" жамоаси 67 та гол урган ва лигадаги энг кўп гол урган жамоа бўлиб турибди. Бу каби сермаҳсулликда, албатта Уокерни ҳам кўп меҳнати борлигини айтиб ўтиш керак.
3. Килиан Мбаппе.
Ёш бўлишига қарамасдан кўпгина совринларга эга чиққан французнинг тезлиги ҳавас қилса арзигулик даражада. ПСЖ жамоаси ҳужумчиси Мбаппе деярли ҳар йили чемпионат тўпурарлари қаторида бўлиб келмоқда. Парижликлар жамоаси Неймарнинг ажойиб финтлари, Ди Мариянинг супер узатмалар ва Мбаппенинг тезлиги билан ажойиб ҳужумлар уюштиришади. 22-ёшли марказий ҳужумчининг тезлигини соатига 36 км/с. Жаҳон чемпиони ПСЖ жамоасига тезкор оёқлари, дриблинглари ва албатта тезлиги орқали ёрдам бериб келмоқда. Жорий мавсумда Килиан "Лига-1 мусобақасида 28 бор майдонга тушиб, 23 марта рақиб поспонини ранжитган.
2. Ашраф Ҳакими.
Мадриднинг "Реал" жамоаси тарбияланучиси бўлган футболчининг тезлиги 36.49 км/с. Ёшлигида, Ўнг қанот вингери позициясида ҳам ўйнаган ҳимоячининг ҳам тезлиги ҳавас қилса арзигулик. 1998 йилда туғилган марокашлик ўйинчи, ўтган мавсумда Германия чемпионати доирасида 33 баҳсда майдонга 5 та гол урган. Бу албатта ҳимоячи учун яхши кўрсаткич. Янги мавсумдан Италияга кўчиб ўтган Ашраф, "Интер" жамоасида ҳам ўз ўрнини топган. Ҳозиргача, миланликлар сафида ҳар бир ўйинда асосий таркибда тушиб келмоқда ва 6 та гол ҳам урган. 3 йил олдин "Реал Мадрид" га кераксиз дея айтилган ўйинчи, ҳозирда гол уриш бўйича ҳам, тезлик борасида ҳам мадридликлар ҳимоячиларидан қолишмаслигини исботламоқда.
1. Альфонсо Дэвис.
2020-йил "Бавария" учун ҳақиқатдан омадли йил бўлди. Ва шунга мос равишда ҳам рейтингнинг биринчи поғонасида ҳам мюнхенлилар ўйинчиси жой олган. Канадалик 19 ёшли ўйинчи ўтган мавсумда майдонда ўртача соатига 36.51 км/с тезликда ҳаракат қилган. Унинг чап қанот бўйлаб уюштирган рейдлари кўп марта гол билан якунланган. У ҳимоячи бўлишига қарамасдан, кўп кўп голларга ҳаммуаллифлик ҳам қилган. Ўтган мавсумда немислар сафида 3 бора гол урган бўлса, иккитасини ўз тезлиги билан рақибларини ортда қолдириб ҳужумни якунлашга эришган. Ушбу мавсумда, яхши ўйинлар кўрсатиб келмоқда ва 1 марта гол уришга эришган. Ажойиб ўйинчи, ажойиб муҳит, тўғри жамоа.
Маҳмудов Жамшиджон тайёрлади