Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Ўйин пайтида кўрсатилган ғалати қизил карточкалар

Баҳо:
+ | -

Футболда ғалаба учун курашнинг қизғин палласида, футболчилар баъзида одоб-ахлоқни унутиб, рақиб жамоа футболчиларига жароҳат етказишади ёки баъзи пайтларда ҳақиқий урушиб кетишади. Баъзи пайтда бу ҳолатга учрашув ҳакамлари сариқ карточка билан "сийласа", қаттиққўллоқ арбитрлар тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатишади. Ҳозир эса биз сизлар билан футболда рўй берган энг қизиқ ва эсда қоларли бўлган майдондан четлатишлар, яъни қизил карточка олган футболчилар ҳақида суҳбатлашамиз.

 

ЙОСИП ШИМУНИЧ - 2006 йил

Ўша йили бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати пайтида, ҳакам бир ўйинда битта ўйинчига нақ 3 марта сариқ карточка кўрсатган. Ушбу кулгили воқеа ҳам 2006 йилги ЖЧда юз берган. Гарчи қоидалар бўйича футболчи иккинчи огоҳлантиришдан кейин майдондан четлаштирилиши керак эди, аммо шунда  ундай бўлмади. Ўша куни хорватлар австралияликлар билан гуруҳ босқичида учрашишди. Хорватиялик футболчи Йосип Шимунич 61-дақиқада биринчи, 90-дақиқада эса иккинчи огоҳлантиришини олди, аммо ҳакам футболчини майдондан четлаштирмади. Йосип ҳакамга яқинлашди ва ўзини майдондан олиб ташлаш кераклигини айтди, лекин ҳакам биринчи марта ўйинчи номи ва рақамини нотўғри ёзиб қўйган эди ва фақат хорватияликка кулибгина қўйди. Бизнингча, ҳакам футболчига ишонмаган бўлса керак. Учрашувнинг қўшимча вақтнинг 4-дақиқасида Шимунич учинчи сариқ, сўнгра қизил карточка олади ва ниҳоят футболчи майдонни тарк этди.


КИРОН ДАЙЕР ва ЛИ БОЙЕР - 2005 йил


Майдонда рақиб футболчилар ўртасидаги рақиблик муносабатлари пайтида жанжаллар бўлиб туриши табиий ҳол, аммо Англия Премер-лигаси учрашуви пайтида иккита "Ньюкасл" футболчилари жанжаллашиб қолишган. Уларни на ўртоқлари, на рақиб жамоасининг футболчилари ажрата олмадилар. Кейин ҳакам аралашиб, Киронга ҳам, Бойерга ҳам қизил карточкани кўрсатди. Мазкур баҳснинг аввалида ҳам "Ньюкасл" жамоасидан 1 футболчи қизил билан сийланга эди ва жамоа учрашувни 8 киши бўлиб якунлашга мажбур бўлишди. 


ФРАНК РАЙКАРД - 1990 йил


Франк Райкард ва Руди Фёллер Жаҳон чемпионати пайтида бир-бирларига қарши жанг қилишади. Жанжал кутилмаган пайтда бошланиб қолди. Учрашувнинг 20-дақиқасида голландиялик футболчи Райкард германиялик рақиби Фёллерни ерга йиқитади, камига орқасига тепиб юборади ва етмаганига юзига тупуриб ҳам юборади. Немис бундай ҳақоратга чидай олмади ва Райкардни жангга таклиф қилди. Ушбу вазиятдалардан бироз четда қолган учрашув ҳаками футболчоиларга сариқ бериш билан чекланади. Аммо 2 дақиқадан сўнг футболчилар жарима майдончаси ичида яна жанжал бошлашди, бунинг учун ҳакам уларга иккинчи огоҳлантиришини беради ва майдондан чиқариб юборади. Айтганча, кейинги жанжал немис футболчи нидерландияликнинг юзига тупуриб жавоб қайтаргани учун бошланган. Ҳа, ҳамма нарса жавобсиз қолмайди.

 

ЗИНЕДИН ЗИДАН - 2006 йил

Энг қизиқарли томони шундаки, Зинедин Зидан учун Жаҳон чемпионати финалида иштирок этиш унинг фаолиятидаги сўнгги ўйин бўлди. Аммо, бу ҳам Зиданнинг қизиқтирмас эди. Финал учрашувуда италиялик футболчи Матерацци ўйиннинг қўшимчи дақиқаларида Зинединнинг онаси ва синглисини ҳақида ҳақоратли гапларни гапирган. Француз футболчиси эса ўзини тийиб тура олмади ва италияликнинг кўкрагига бош билан зарба бериб, майдонга қулатади. Ўша вазиятдан кейин Зидан майдонни қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этишга мажбур бўлган. Майдонда озчилик бўлиб қолган французлар италияликларга пенальтилар сериясида ютқазишди ва жаҳон чемпиони деган унвондан қуруқ қолишади.


УЭЙН РУНИ  - 2006 йил

Жаҳон чемпионатининг плей-офф босқичида португалиялик футболчилар Англия терма жамоасига қарши майдонга тушишади Учрашув ҳақиқатдан ҳам ҳақиқий курашларга бой ўйин бўлган. Майдон ўртасида инглиз ҳужумчиси Уэйн Руни рақиб ҳимоячиси Рикардо Карвалью билан тўқнашиб кетади. Ва ушбу тўқнашувда португалиялик жиддийроқ жароҳат олади. Чунки, Руни майдонга қулаган Рикардонинг танасини бутсалари билан босиб олади. Ҳакам ҳуқуқбузарга сариқ карточка кўрсатмоқчи эди, аммо Криштиану Роналду бу вазият қандай бўлганлигини арбитрга тушунтириб беради. Шу сабабли, ҳакам фикридан қайтди ва чўнтагидан қизил карточка олиб, Уэйнни майдондан четлатади.


ЛОРАН БЛАН - 1998 йил

Жаҳон чемпионатининг ярим финал учрашуви пайтида хорватиялик Славен Билич франциялик рақиби Лоран Бланни майдондан четлаштиришга "ёрдам" бериб юборади. Аммо, бу Хорватия терма жамоасини мағлубиятдан қутқармади. Жарима майдони ичида тартибсизлик рўй бераётган, футболчилар бир-бирларини кўйлакларидан ушлаб олишган. 76-дақиқада Билич Лоранни ушлаб олди ва уни итариб юборди. Кейин эса хорват актёрлар каби қўлларини бошига қўйиб, чим устига йиқилди. Гарчи, Лоран рақиб ўзига нисбатан қоида бузганлигини ҳакамга тушунтирган бўлса-да, аммо арбитр бунга ишоннмади  ва Бланга қизил карточка кўрсатиб, майдондан чиқариб юборди.


ФРАНЧЕСКО ТОТТИ - 2002 йил

Италиялик Франческо Тотти йиқилиш устаси эканлигини кўпчилик билса керак. 2002 йилда Жанубий Кореяда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати пайтида эса бу ҳолат ўз бошига етади. Гарчи ўша баҳсда Тотти баҳона қилмаган бўлса-да, ҳакам бунга ишонмайди. Мезбон жамоа Жанубий Кореага қарши учрашувнинг 105-дақиқасида ҳақиқатан ҳам корейсларнинг жарима майдончаси ичида Франческога нисбатан қоида бузишади. Аммо ҳакам италияликка ишонмайди ва симуляция учун Тоттига иккинчи сариқ карточкани кўрсатиб, майдондан четлатади. Ушбу вазиятдан хурсанд бўлган кореалик футболчилар "олтин" голини уришган.

ЛУИС СУАРЕС - 2010 йил

Африкада бўлган Жаҳон чемпионатида мўжиза юз берди: 3 миллион аҳолиси бўлган Уругвай терма жамоаси ярим финалга чиқди. Буларнинг барчаси Гана терма жамоаси билан ўйин давомида очиқ дарвозага кетаётган тўпни қўли билан қайтариб, яққол голдан сақлаб қолган Суарес сабаб бўлган десак адашмаймиз. Албатта, ушбу вазият учун Луис қизил карточка олиб майдондан четлатилган, аммо Уругвай дарвозасига белгиланган пенальтидан ганаликлар унумли фойдалана олмайди. Америкаликлар ўйинни пенальтилар сериясигача олиб боришади ва ғалабани илиб кетишган.


ДАВИД БЕКХЭМ - 1998 йил

Агар Зидан карьерасининг охирида қайғули тақдирга дуч келган бўлса, унда Девид Бекхэм фаолиятининг бошида бундай муаммога дуч келди. Жаҳон чемпионатидаги Англия - Аргентина учрашувининг 47-дақиқасида Диего Симеоне ўсиб бораётган футбол юлдузини орқасига итариб юборди. Ғазабланган Давид йиқилаётган жойида, Диегонинг мушагига бутсаси билан тепиб юборади. Диего эса ҳакам ўзларига қараб турганини сезган ҳолда, оёғини маҳкам ушлаган ҳолда майсазорга думалайди. Ҳаммаси аниқ. Барчасини табиий равишда деб ўйлаган учрашув ҳаками қатъий равишда Бекхэмга қизил кўрсатиб юборади. У Давиднинг карерасидаги биринчи четлатиш эди. Табиийки, ушбу баҳсда инглизлар ютқазишди ва кўпчилик бунинг учун Давидни, аниқроғи унинг ёш бепарволигини айблашди.


Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Киритилди: 14:31, 21.04.2021.
Ўқилди: 7171 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.