Франциянинг «Ренн» клуби етакчиси Эдуардо Камавинга фаолиятини «Бавария» да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Cadena Ser хабар беради.
Қайд этиш керак, «Бавария» Камавингани олиш учун барча имкониятларга эга. Бироқ, футболчининг ўзи «Реал» да ўйнашни афзал кўради, аммо «Бланкос» «Ренн» билан музокара ўтказишга шошилмаяпти.
Жорий мавсум 18 ёшли ярим ҳимоячи Франция чемпионатида 31 учрашув ўтказди. Унинг ҳисобида 1 та гол ва 1 та самарали пас мавжуд.