Бугун тунда карате WKF бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Португалия сафарига жўнаб кетади.
Вакилларимиз 30 апрель – 2 май кунлари Лиссабон шаҳрида бўлиб ўтадиган навбатдаги Премьер-лига мусобақасида иштирок этишади. Бугун МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов ва унинг ўринбосари Шерзод Ташматов сафар олдидан терма жамоамиз вакиллари билан учрашди. Суҳбат давомида МОҚ раиси каратэчиларимизнинг кайфияти ва ҳолати ҳақида суҳбатлашди.
«Литсензион мусобақага ҳам оз вақт қолди. Бу турнир Парижда ўтадиган мусобақага тайёргарлик бўлади. Жанг пайти ўзингизда кичик жароҳат сезсангиз, дарҳол мусобақадаги иштирокни тўхтатинг. Асосий эътиборимиз Олимпиадага тўғридан тўғри йўлланма берадиган мусобақага қаратилади.
Бу борада ҳукуматимиз барча керакли шароитларни яратиб бермоқда. Биз бунга ўз ғалабаларимиз билан жавоб беришимиз лозим. Тайёргарлик билан боғлиқ қандай шароитлар керак бўлса, биз яратиб берамиз», – деди Рустам Шоабдураҳмонов.