«Барселона» клубининг собиқ ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста Каталония клуби сардори Лионель Мессининг шартномаси билан боғлиқ вазият ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди:
"Месси қачон фаолиятини якунлашини ҳал қилмаган пайти Каталония клубида фаолиятини тугатишга қарор қилган эди. Леосиз «Барселона» «Барселона» эмас", - деди Инььеста.