"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Самр Насри ўзининг сўнгги интервьюси чоғида "шахарликлар" сафига пул учун ўтмаганлигини айтиб ўтди.
"Арсенал" ни тарк этаётганимда "Манчестер Сити" менга кўпчилик ўйлаганидек жуда қулай таклиф билан чиқмаган эди. Менда бошқа бир нечта қулай таклифлар ҳам бор эди. Шунчаки, Англияни тарк этишни истамагандим. Мен "Сити"га пул учун ўтганим йўқ. Ҳа, бу ерда кўпроқ маош оламан. Аммо, "Арсенал"да ҳам ҳозиргидагидек маош олардим. Англия чемпионати жадвалига кўз ташласангиз, нима учун Манчестерга келганимни пайқаб олишингиз мумкин. Бу мавсумдаги ўйинимдан кўнглим тўлаётгани йўқ. Аммо ўз клубинингни алмаштирар экансан, бундай ҳолатга тушмасликнинг иложи йўқ. Ҳозирда ҳеч нарсадан нолимайман. Мен Манчини билан гаплашдим ва у менга ишонишини айтди. Ўз ушимда қандай ишлашим кераклигини тушунтирди, шундай экан ҳаммаси жойида",- дейди франциялик футболчи Skysports.com нашрига берган интервьюсида.