Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

"Пахтакор" клуби 82,7 миллиард сўмлик зарар бўйича баёнот берди

Баҳо:
+ | -

Давлат активларини бошқариш агентлиги 2020 йил якуни бўйича молиявий ҳисоботлар таҳлили бўйича маълумотда «Пахтакор» футбол клубини энг кўп зарар кўрган 10 корхона таркибига киритди.

Унда «Пахтакор» футбол клубининг 82,7 миллиард сўм миқдорида зарар кўргани қайд этилган. «Пахтакор» футбол клуби ушбу маълумот бўйича баёнот бериб, давлат бюджетидан маблағ олмаганини маълум қилди.

«Пахтакор футбол клуби» МЧЖ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 августдаги 3227-сонли «Пахтакор» футбол клубининг моддий-техника базасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига кўра, инвестиция шартларини бажарган ҳолатда 80 фоиз улуши «SFI Management Group» МЧЖга ўтиши ва клубнинг устав фондидаги 20 фоиз улушини Тошкент шаҳар ҳокимлигида сақлаб қолиш тўғрисидаги таклиф маъқулланган. Шу вақтдан буён «Пахтакор» футбол клуби бюджети тўлиғича «SFI Management Group» МЧЖ томонидан шакллантириб келинган. «Пахтакор» футбол клуби ўтган йиллар мобайнида давлат бюджетидан умуман маблағ олмаганлигини маълум қиламиз. 

Давлат активларини бошқариш агентлиги тарқатиш учун тайёрлаган маълумотларининг тўғри ва холис экани бўйича мажбуриятга эгалигини унутмаслиги лозим», - дейилади клуб хабарида.

Маълумот учун, амалдаги чемпион «Пахтакор» Суперлигада 15 очко билан пешқадамлик қилаётган бўлса, ОЧЛ гуруҳ босқичида муваффақиятсиз иштирок этиб, плей-офф босқичига чиқа олмади.

Киритилди: 16:42, 06.05.2021.
Ўқилди: 4619 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.