Агар Клиан Мбаппе жамоадан кетишга қарор қилса, "ПСЖ" "Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салаҳ билан шартнома имзолаши мумкин.
ESPN нашри хабар беришича, "ПСЖ" спорт директори Леонардонинг Мбаппе ўринбосарлари рўйхати орасида Салаҳ ҳам бор.
Эслатиб ўтамиз, Салоанинг "Ливерпуль" билан шартномаси тугашига яна икки йил бор. Шунингдек, "ПСЖ" Салаҳнинг фаолиятида янги саҳифа очишга тайёр бўлишига умид қилмоқда, айниқса "Ливерпуль" келаси мавсум Чемпионлар Лигаси йўлланмасига эга бўла олмаса.
Қайд этилишича, "ПСЖ" бош мураббийи Маурисио Почеттино Салаҳга мухлислик қилади. Аммо, "Ливерпуль" Салаҳни 80 миллион евродан кам миқдорни ўз ичига олган таклифларни кўриб чиқмоқчи эмас.