"Ювентус" бош мураббийи Андреа Пирло Италия чемпионатининг 37-турида "Интер" устидан қозонилган ғалаба (3:2) ҳақида фикр билдирди. Унинг таъкидлашича, Криштиану Роналду бу сафар заҳирага олинганидан хурсанд.
"Биз мавсумнинг бошқа учрашувларида ҳар қандай гол учун курашиш мақсадида бир хил муносабат ва истакка эга бўлишимиз керак эди. Агар шундай қилганимизда, ҳозирда кучли тўртликдан жой олиш учун курашмас эдик. Осон кўринадиган ўйинларда биз жуда кўп хатоларга йўл қўйдик. Бу жамоа кўп нарсага қодир, бизда кўплаб ёш футболчилар бор.
Аммо "Ювентус"да ўйнаш кўпроқ масъулиятни англатади. Мослашиш учун эса вақт керак. Бунчалик кўп очко йўқотмаслигимиз керак эди. Аммо бизда яхши жамоа бор, олдинга силжишимиз керак. Роналдуни алмаштириш? Ўйлашимча, у биринчи марта алмаштирилганидан хурсанд эди. Биз озчиликда ўйнадик. У буни яхши тушунди. Роналду мамнунлигидан, ечиниш хонасида ҳам жилмайиб қўйди", - дейди Пирло