Кириш Регистрация

МДҲ Кубогига якун ясалди

Баҳо:
+ | -

Якшанба куни Россиянинг Санк-Петербург шаҳри мезбонлик қилган МДҲ Кубогига якун ясалди. Турли сабабларга кўра Озарбойжон, Ўзбекистон, Арманистон ва Грузия ёшлари иштирок этмаган мусобақа ташкилотчилик жиҳатдан ўтган йилги турнирлардан катта фарқ қилмади.

Аслини олганда бу мусобақани МДҲ тасарруфига кирувчи мамлакатлар учун жуда фойдали турнирга айлантириш мумкин. Бироқ бунинг мезбонлик борасида Россия монополиясига чек қўйилиши ва қолган иштирокчи мамлакатлар манфаати ҳам инобатга олиниши керак. Баҳор-куз мавсумида чемпионат ўтказадиган мамлакатлар учун қиш фасли кучли жисмоний тайёргарлик вақти бўлиб турган бир пайтда МДҲ Кубоги иштирокчиларининг сунъий қопламали майдонда ўралашиб қолаётгани ачинарли. Бу ҳолат Ўзбекистон сингари футболи олдинга қадам ташлаётган мамлакатларни ўзидан безитиб қўймоқда.

МДҲ Кубогининг нуфузи ошиши учун биринчи галда у ўтказиладиган вақт масаласи кўриб чиқилиши керак. Ҳозир Россия баҳор-куз тизимидан, куз-баҳорга ўтиш ҳаракатида юрибди. Бу ҳолат инобатга олинганда, яна 1 йилдан кейин январь ойи руслар учун ҳам ноқулай пайтга айланиши катта эҳтимол. Шу қатори Украина футболи ҳам Европа мамлакатлари каби куз-баҳор тизимида бўлгани учун, МДҲ Кубогининг январь ойида бўлмаслигидан украинлар ҳам манфаатдор. Марказий Осиё мамлакатлари учун ҳам ёз фасли айни муддао бўлади. ОФК ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги қитъа чемпионати ҳамда унга бўлган саралаш ўйинларини асосан кузда ўтказади. Ўз навбатида МДҲ Кубоги мазкур расмий мусобақалар олдидан биз ва қўшниларимиз учун яхшигина тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Ва ниҳоят учинчи навбатда ёз фаслида стадионлар яхши холатда бўлади. Сунъий қопламали майдонга эҳтиёж қолмайди.

Мусобақанинг навбатда-навбат, ҳеч бўлмаганда уни қабул қилиш таклифи билан чиққан мамлакатлар майдонида бўлиб ўтиши, МДҲ Кубогига бўлган қизиқишни икки карра оширади. Бу ҳолат рус скаутлари манфаатларига зид келиши мумкин. Бироқ иқтидорли ёш футболчини кузатиш учун МДҲ тасарруфига кирувчи қолган мамлакатларга сафар этса арзийди.

Агар МДҲ Кубоги ташкилотчилари бу масалага жиддий ёндошишса, Арманистон, Озарбойжон, Ўзбекистон каби мамлакатлар турнирга қайтиши мумкин. Қолаверса турнирнинг фақатгина Россияда бўлмаслиги сабаб Грузия ҳам унда иштирок этиш истагини билдириши эҳтимолдан ҳоли эмас. 16-жамоа сифатида эса Эрон, Финландия, Сербияга ўхшаган талабгорлар бир нечтани ташкил қилади.

Диёр ИМОМХЎЖАЕВ

9-12-ўрин учун

Жамоа Очко Ютуқ Дуранг Мағлуб Т-Н
1 Қирғизистон 9 3 0 0 8-2
2 Эстония 4 1 1 1 4-3
3 Тожикистон 2 0 2 1 3-5
4 Туркманистон 1 0 1 2 2-7

7-ўрин учун

Қозоғистон – Молдова 3:3 (пен: 5:4)

5-ўрин учун

Литва – Эрон 0:4

3-ўрин учун

Украина – Латвия 3:0

ФИНАЛ

Беларус – Россия 0:2

Умумий рейтинг

1.Россия
2.Беларус
3.Украина
4.Латвия
5.Эрон
6.Литва
7.Қозоғистон
8.Молдова
9.Қирғизистон
10.Эстония
11.Тожикистон
12.Туркманистон

Киритилди: 09:58, 30.01.2012.
Ўқилди: 19102 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8868]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6369]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5304]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3717]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3499]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2572]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2351]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2330]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2254]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2217]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик