Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Билмайин босдим қадам...

Баҳо:
+ | -

Баъзан ҳаётда шунақа воқеалар бўладики, уларга ишонишни ҳам, ишонмасликни ҳам билмай қоласиз. Масалан, «Реал» ҳимоясининг асосий қўрғонларидан бири бўлган Марселонинг футболга алоқаси йўқ сабабга кўра муҳим учрашувда майдонга туша олмагани мадридликлар учун жуда қимматга тушди. Испания фуқаролигини қабул қилган бразилиялик футболчи Европа давлатида бўлиб ўтган сайловда назоратчи мақомида иштирок этди ва «Қироллик клуби»нинг ЕЧЛ финал йўлланмаси тақдирини ҳал қиладиган ўта муҳим беллашувда иштирок эта олмади. Натижада клублар миқёсидаги супер нуфузли соврин 2 инглиз жамоасидан бирига насиб этадиган бўлди. Мана шу воқеа яшил майдондаги ўзаро тўқнашувларда эмас, балки қандайдир ғайритабиий вазиятлар оқибатида учрашувларни ўтказиб юборишга мажбур бўлган ўйинчилар саргузаштларини ёдга олишимизга туртки бўлди.

Марҳамат, танишинг.

2001 йил. Рио Фердинанд ва кофе қайнатгич

«Лидс»далик даврида Рио ёш ва озғингина йигитча ва худди асримизнинг дастлабки йилларида дунёга келган тенгқурлари каби видеоўйинларга ружу қўйганди. У бошқарув тугмачасини ушлаган ҳолда телевизор қаршисида шу қадар кўп ўтирар ва берилиб ўйнардики, бир гал оёқлари кофе кайнатгич мосламаси устида эканлигини унутиб қўйганди. Диван ёнига қўйилган телефон жирингидан ҳушёр тортган ҳимоячи ўтирган жойида гўшакни кўтариш мақсадида қўлини чўзди ва тиззасида кучли оғриқни ҳис этди. Эътиборсизлик оқибатида оёқ пайлари чўзилиб қолган Фердинанд бир неча ҳафта майдонга туша олмади.

Видеоўйинларга берилиб кетиш нохуш оқибатларга олиб келишига Алессандро Неста ҳам мисол бўла олади. Соатлаб бошқарув тугмачасидан қўлини узмаган футбол афсонаси бармоғини шикастлаб олганди. Аммо Рио  ётган жойида жароҳат олиш билан барча касбдошларини «чангида» қолдириб кетди.

Футболчилар орасида итлар қўшилган аравада сайрга чиққанликлари оқибатида бир нечта ўйинларни ўтказиб юборишга мажбур бўлганлари ҳам йўқ эмас. Дэвид Бэтти қизининг 3 ғилдиракли велосипедига қоқилиб кетиши натижасида сафдан чиққанди. Бироқ Рио уни ҳам ортда қолдирди. Ўз вақтида унинг укаси Антон ҳам бувисидан хабар олиб келишини баҳона қилиб, учрашувдан озод этилган, аслида эса тунни майхўрлик билан ўтказганди.

Дариус Вассель ва электр парма

Шунчаки, оддий ўйинчи эмас, кимсан Англия терма жамоасининг етук ҳужумчиси эндигина 22 марта майдонга тушган пайтида оёқ панжасига чипқон чиққанлигини кўриб қолди ва шифокорга мурожаат қилиш ўрнига бунақанги арзимас ярага тиббиётни овора қилиш эркакнинг иши эмас, деган қарорга келди. Яъни, қўлига электр пармани олиб, ишга киришди. Аммо жарроҳликни ўринлата олмади , чипқонни тешиш ўрнига тирноғига шикаст етказди. Боз устига, пармани дезинфекция қилишни унутгани боис, ярага микроб киришига имкон яратди. Ўша пайтда «Доктор Хаус» сериали яратилмаган бўлсада, Дариус ўта ношуд мижоз ролини юксак маҳорат билан адо этганди. «Жарроҳлик операцияси» 1 ойлик мажбурий татил билан «мукофотланди».

2004 йил. Муҳаммад Сиссоко ва уйдирма ўйин

Рафаэль Бенитеснинг «Валенсия»си ҳавас қилишга арзийдиган жамоа эди , Ла,Лигада ғолиб чиқиб, ёнига УЕФА Кубогини қўшиб қўйганди. Шундан кейин Рафаэль Ливерпулга йўл олди, кейинчалик унинг ортидан суюкли шогирдларидан бири, «Барселона» юлдузи Сейду Кейтанинг холаваччаси ҳам «Туманли ўлка»га кўчиб ўтди. Францияда таваллуд топган Мали терма жамоасининг ярим ҳимоячиси мураббий танлаган ҳар қандай позицияда, ҳатто чап қанот ҳимоясида ўйнашга ҳам тайёр эди. «Ливерпуль»дан кейин, айниқса, «Ювентус»даги жароҳати туфайли савияси пасайиб кетган бўлсада, 2004 йилда у энг ёрқин чўққига кўтарилганди. Айни ўша паллада Муҳаммад Мали - Кения учрашувига йўл олди. Бироқ бу учрашув Сиссоко томонидан ўйлаб топилган уйдирма ўйин эди. Футболчи 2004 йилнинг февралида чиндан ҳам Африка Кубоги турнирига жўнаб кетди. Лекин аввалроқ ёлғон ишлатиб, таътил олишга эришганди. Муҳаммадни кечириш мумкин, ўшанда у 19 ёшда эди. Аммо 2021 йилда бунақа фокуслар ўтмайди.

2007 йил. Стивен Айрленд ва «бувисининг вафоти»

Ўз вақтида «Ман.Сити»нинг ирландиялик Фодени бўлган иқтидорли хавбекни инглиз футболининг фанатлари яхши эслайдилар. 2007 йилнинг сентябрида Стивенни Евро,2008 саралаши доирасидаги муҳим беллашувга чақиришганди. Унинг номдоши бўлмиш бош мураббий Стив Стонтон футболчининг маҳоратига умид боғлаган бўлсада, учрашувдан озод этишга мажбур бўлганди. Боиси, Айрленднинг бувиси қазо қилгани ҳақида хабар олганди. Лекин тез орада матбуот вакиллари Стивеннинг иккала бувиси ҳам соғ,саломат эканликлари, ўлим хабарини янгиликлар дастуридан эшитиб, ҳайрон бўлишганини аниқладилар. Маълум бўлишича, 17 ёшида ота бўлишга улгурган футболчи бир аёлга элакишиб қолган ва шу баҳонани ўйлаб топган экан. Шундан кейин Айрленднинг фаолияти таназзулга юз тутди, терма жамоага чақирмай қўйишди, янги «Сити»да ҳам жой топилмади.

2012 йил. Эвер Банега ва унутилган қўл тормози

Аввалига сира иши қовушмаган, кейинчалик «Севилья» билан 3 марта ЕЛда ғалаба нашидасини сурган аргентиналик омадсиз футболчи ҳам ўз фаолиятида жуда кўп бемаъни ва ачинарли шикастланишларни бошдан кечирганди. Аммо унинг ўз автоси билан боғлиқ жароҳати ҳаммасидан ўтиб тушди. Лос,Анжелесдаги ЙТҲдан 4 йил аввал Банега Валенсиядаги ёнилғи қуйиш шохобчасида автомашинанинг қўл тормозидан фойдаланишни унутиб қўйганди. Оқибатда «тойчоқ« пастда турган соҳибининг оёғини босиб кетди.

2013 йил. Филипп Мексес ва солярий

Аслида кишиларга қуёш ванналаридан фойдаланишдан аввал дерматолог билан маслаҳатлашиш тавсия этилади. Бироқ нафақат миллионлаб аёллар, балки эркаклар ҳам баданларини сахий қуёш нурида тоблашни ёқтирадилар. Ўз вақтида «Милан» шарафини ҳимоя қилган Филипп Мексес «Селтик»ка қарши ЕЧЛ учрашуви арафасида қуёш ваннасини қабул қилиш оқибатида кўриш қобилияти пасайиб кетди. Шифокорлар футболчининг кўз пардаси ортида сув тўпланиб қолганлигини аниқладилар. Шу тариқа Мексес маълум муддатга майдонга туша олмай қолди.

2013 йил. Шинжи Кагава ва ортиқча овқатланиш

Британия пазандачилиги мазали таомлари билан донг таратган. Лекин «МЮ»да «Боруссия,Д» даги ўйинларини намойиш эта олмаган Кагавада Манчестердан ўзи одатланган япон таомларини топиш имконияти йўқ эмасди. У эса нотўғри овқатланиш оқибатида ошқозони оғриб қолиб, «Олд Траффорд»даги «Ньюкасл»га қарши муҳим учрашувни ўтказиб юборди. Жамоа эса 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди ва муҳим 3 очкодан маҳрум бўлди.

2017 йил. Марко Асенсио ва чипқон

Кўпчилик футболчилар оёқларидаги тукларини қириб юришга одатланишган. Шифокорлар учун бу қулайлик яратади , яраларни даволаш ва уқалаш жараёни осонлашади. Лекин бу одатнинг тиббиётга алоқадор бўлмаган жиҳатлари ҳам йўқ эмас. Масалан, туксиз оёқлар , Неймар услубининг бир қисми, Роналду рекламада суратга тушиш мақсадида баданидаги мўйларини йўқотади. Аммо Марко туклардан фориғ бўлиш жараёнида вирусни юқтириб олди ва оёғига чипқон чиқди. Натижада гетр тақишнинг иложи бўлмай қолгани туфайли ЕЧЛ учрашувида майдонга туша олмади.

2020 йил. Артём Дзюба ва ўғирланган видео

РФИнинг бу воқеага нисбатан муносабати ўринлими? Пандемия туфайли Черчесов футболга алоқадор бўлмаган ҳар қанақа гап-сўзларни бир четга суриб қўйиши мумкин эди. Жумладан, у ўғирлаб кетилган видео хусусидаги саволга ўта қисқа жавоб қайтарди: «Менга тегишли иш эмас, изоҳга ҳожат йўқ« Мазкур хулоса Истанбул ва Белграддаги натижалардан келиб чиққанлиги тушунарли. Бироқ РФИ ва «Зенит» вакиллари ажабтовур позицияга ўтиб олишди. Хусусий мол,мулки хавфсизлигини таъминлай олмагани учун Зюба дакки бериб, заҳарханда сўзлар билан «чақиб» олишлари адолатли бўларди. Аммо футболда камдан,кам учрайдиган ҳодиса сабабли ўйинлардан четлатилишини тушуниш қийин.

2021 йил. Марсело ва Мадриддаги сайловлар

Перес маъмурий захираларидан фойдаланишга уриниб кўрадими? Эслатиб ўтамиз, Флорентино бобо нафақат «Реал» президенти, балки қурилиш бизнесининг таниқли амалдорлари билан апоқ,чапоқ бўлган миллиардер. Марселони сайлов назоратчилари рўйхатидан чиқариш учун уларга мавсумий абонементларни совға қилишдан наф йўқ , ҳозир учрашувлар мухлислар ташрифисиз ўтказилмоқда. Бундан 10 йил муқаддам Испания паспортини олган ҳимоячи 4, май санасига белгиланган Мадрид Ассамблеяси сайловларида иштирок этиши шарт. Эртасига бўлиб ўтган «Челси»га қарши ЕЧЛ ярим финалининг жавоб учрашувига етиб боришнинг иложи бўлмади. Карантин ҳолати бўлмаганида, Марсело Лондонга Переснинг хусусий самолётида етиб бориши мумкин эди. Хуллас, Марселосиз сафарга отланган «қироллик клуби» Англия пойтахтидан ўзи учун мағлубиятга тенг бўлган чинакам нурсиз дуранг билан қайтди.

СОДИҚ СОБИР тайёрлади.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 09:00, 30.05.2021.
Ўқилди: 7561 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.