Кириш Регистрация
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 19:00 Ал-Айн 1-2 Ал-Аҳли (СА)
25/11 21:00 Истиқлол 0-0 Пахтакор
25/11 21:00 Ал-Ғарафа 1-3 Ан-Наср (СА)
25/11 22:30 Эмполи 1-1 Удинезе
25/11 23:00 Ар-Райян - Персеполис
26/11 00:45 Венеция 0-1 Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл 0-2 Вест Хэм

Нега айнан Анчеллоти?

Баҳо:
+ | -

Сўнгги вақтларда футбол ҳақидаги мунозаралар мураббийлар шахси атрофида айланаётгани бежиз эмас. Ёши катта экспертларимиз ҳам, тажрибали футбол ишқибозлари ҳам замонавий футболга мураббийларнинг таъсири ортиб бораётгани ҳақида айтишмоқда. Албатта, ёш ва тажрибага алоҳида урғу беришим учун сабаб бор. Катталаримиз футболдаги турли даврларнинг жонли гувоҳи сифатида бундай вақт таҳлил қилишда устунликка эга бўлишади. Шунингдек, нисбатан ёшроқ бўлган футбол мухлислари ҳам айта бошлаётган гап шу – футболда мураббийларнинг улуши ортиб бормоқда. Хосеп Гвардиола, Жозе Моуриньо, Юрген Клопп, Томас Тухель, Зайниддин Зидан ва Диего Симеоне кабилар эса бу фикрга тамал бўлаётган шахслардир.
 
Мен албатта футболдаги мураббийлик мактабларини таҳлил қилишга жуда қийналаман. Афсуски, 80-90 йиллар футболини жонли кузатмаганман. Кўрганларим қиёс билан анализ қилишга, минг афсус, кифоя қилмайди. Масалан, ҳозир Карло Анчелоттининг “Реал”га мураббий этиб тайинланиши ҳақида ёзмоқчи бўлиб бунга яна бир бор бунга амин бўлдим. Бу ўринда мен каби кишининг таянчи – у даврлардан қолган видео тасвирлар ва ёзма битиклар бўлади. Нега, ахир Анчелоттининг энг оламшумул ютуқлари сен онгли равишда эслай оладиган ХХI асрга тўғри келади-ку, дерсиз? Тўғри, бироқ Анчелотти шахсидаги мураббийлик чизгилари у ҳали футболчи экан чизилган ва улар “Милан”нинг афсонавий мураббийи Арриго Саккининг қаламига мансуб эди.

Арриго Сакки

Илк бор бу номни эшитганимда уни япон бўлса керак деб ўйлаганман. Илк бор суратини кўрганимда эса “Чўқинтирган ота” фильмидаги Вито Карлеоне ёдимга тушган. 1987 йилда шахсан Сакки Анчелоттини “Милан” футболчига айлантиради. Бу таркибда Марко ван Бастен, Рудд Гуллит, Франк Райкард, Роберто Данадони, Франко Барези ва ёш Паоло Мальдини тўп тепарди. Сакки бугун классик дея баҳоланадиган 4-4-2 тактик схемасини дунё футболи пештоқига “михлаб” қўйган мураббийдир. Ҳа, унгача ҳам бу кўринишда футбол ўйналган, бироқ таҳлилчиларнинг фикрига кўра, ҳеч ким ўша 80-йилларда бу кўринишдаги футбол билан Арриго сингари муваффақиятга эришмаган. Унинг ўйин фалсафаси “жамоавий онг” тамойилида бўлиб, машғулотларда тўпсиз ҳаракат қилишга урғу бериларди. Ҳар бир футболчи ўз ҳудудида хаёлий тўп мавжуд деб ҳисоблаб, унга эга чиқиш учун интиларди. 11 футболчи исталган сонияда олдинга илдамлаши мумкин бўлган механизм ишлаб чиқилганди. Жисмоний юкламар оғир бўлиб, клуб прессингда бошқалардан кўра тажовузкор эди. Мана шу футболга Карло Анчелотти нафақат қўшилиб кетди, балки энг илғор ўйинчилардан бири бўлди.

Кейинчалик мураббий сифатида иш бошлар экан, Карло ўзининг сўнгги устози Саккидан кўп нарса олганди. Унинг икки бор Чемпионлар Лигасини ютган “Милан”и Саккининг икки бор Чемпионлар Кубогини ютган “Милан”идан фарқ қиларди, албатта. Адолат ўрнида айтиш керак, 90-йиллар атрофидаги жамоада голланд учлигининг ўрни катта бўлган. Бу худди Гвардиоланинг “Барселона”сига ўхшарди. Футболчилар ҳам, мураббий ҳам жуда топишган, гўё ўша вақт “юлдузлар кесишгандек” эди. Бежизга айнан шу икки “кесишув” ва 70-йиллардаги “Аякс” клуби футбол тарихидаги энг кучли жамоалар сифатида эътироф этилмайди.

Анчелоттининг жамоасига қайтсак. Бу олдидаги вазифани уддалаш учун доим максимал куч сарфлашга тайёр, эгулувчан, рақибдан келиб чиқа биладиган бир “Милан” бўлган. У яна футболчилар билан персонал ишлашнинг усталаридан бири ҳисобланади. Айнан Анчелотти Андреа Пирло сингари футболчини таянч нуқтасига қўйиб, айни вақтда ундаги плеймекерлик функциясини сақлаб қолган.

Карло ҳақида гап кетганда кўпчилик омадсизликларни ҳам эслаб, “Бавария” ва “Наполи”даги фаолиятни қўшиб ўтади. Тўғри танбеҳ. Бу маълум хулосаларга асос беради. Масалан, “Бавария”да у тизим мураббийи бўлган Гвардиоладан сўнг, “Наполи”да худди шундай инсон бўлган Маурицио Сарридан сўнг ишлади. Демак, Анчелоттига механизмни созловчи мураббий сифатида эмас –  ҳар ўйин, ҳар турнир учун турли формат таклиф этиши мумкин бўлган мутахассис сифатида қараш тўғри бўлади. Бундай типдаги мураббийлар қаторида эса сўнгги йиллар биринчи бўлиб тилга олинаётгани Зайниддин Зидан эди. Мана нуқта. Муҳим нуқта. Ахир, Зидан бу – Анчелоттининг қаноти остида мураббийликни бошлаган ва унинг методларини мукаммалаштириб, бундан максимал натижалар ясай олган шахс!

Ҳозир “Реал” раҳбарлари яна “Карло ота”га мурожаат қилар экан, янги циклнинг бошланишини кутаёгандек, гўё... Албатта Анчелотти бу даврни бошлаб берса, уни яна Зидан каби давом эттирадиган бир шахс чиқиши керак. “Кастилья”да машғулот олиб бораётган Раул Гонсалес доим гол урганда қиладигандек бармоғини ўпиб қўйди шу он!

P.S. Анчелотти — ҳақиқий буқаламун! У атрофидаги воқейликка максимал даража мослашиб, қоришиб кетади. Перес уни танлаб адашмади!

Арриго Сакки. 2013 йил, июнь

Манба: https://t.me/tolipovuz
Киритилди: 05:27, 02.06.2021.
Ўқилди: 9928 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.