Кириш Регистрация
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон 2-0 Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон 3-1 Афғонистон
18/04 16:00 Япония 2-3 Қирғизистон
18/04 18:00 Индонезия 1-0 Австралия
18/04 19:00 Кувайт 2-1 Баҳрайн
18/04 20:30 Иордания 1-2 Қатар
19/04 12:00 Хитой - Вьетнам
19/04 14:00 Австралия - Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма - Таиланд
19/04 18:00 БАА - Япония
19/04 19:00 Ироқ - Ўзбекистон
19/04 20:30 Хитой - Жанубий Корея
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис

Рейтинг: Мураббийлар трансферидан гаплашамиз...

Баҳо:
+ | -

Ханс-Дитер Фликнинг Германия терма жамоасини бошқариш хоҳиши «Бавария» раҳбариятини кейинги мавсум учун янги мураббий излашга мажбур қилди ва Мюнхен гранди якунда Юлиан Нагельсманн номзодини танлади. Bild нашри журналисти Кристиан Фалькнинг маълумотига кўра, баварияликлар истиқболли ёш мураббий учун «РБ Лейпциг» клубига 25 миллион евро миқдорида товон пули тўлашади (турли бонусларсиз). Хуллас, Нагельсманн шу тариқа футбол тарихида трансфери энг баланд суммага баҳоланган мураббийга айланди. Football.ua сайти шу факт ўлароқ, жаҳон футболига назар солиб, мураббийларнинг товон пули миқдори бўйича алоҳида рейтинг тузиб чиқди.

10. Маурицио САРРИ (2019 йили «Челси»дан «Ювентус»га 5,5 миллион евро эвазига)

Туманли ўлкада биринчи мавсумни нисбатан муваффақиятли ўтказган италиялик мутахассис тез орада юртига қайтишни хоҳлаб қолди. «Ювентус» раҳбарияти бу вақтда клуб билан шунчаки, хайрлашган Массимилиано Аллегрига ўринбосар қидираётганди. «Кекса синьора» бунда Аллегри даврида кузатилган прагматик футболдан бироз чекинишни ўйлади ва ёрқин-ҳужумкор ўйин кўриш ниятида Саррига мурожаат қилди. Янги мураббийдан Туринда машҳур «саррибол» усулини намойиш қилиш талаб этилди, аммо унга фалсафасини қўллаш учун етарли вақт берилмади. ЧЛнинг илк «плей-офф» босқичидаёқ «Лион» тўсиғидан ўтолмаслик эса, раҳбарият сабр косасини тўлдирди ва трансфери 5,5 «лимон»га тушган Саррига чиқиш эшиклари кўрсатиб қўйилди.

9. Роналд КУМАН (2016 йили «Саутгемптон»дан «Эвертон»га 6 миллион евро эвазига)

«Эвертон» раҳбарияти охирги 10 йилликнинг ўрталарига келиб, «Гудисон Парк»да умидвор ло­йиҳа асосида иш бошлади. Ливерпуликлар аввало, «Саутгемптон»да чиройли ўйинни йўлга қўйган мураббий Роналд Куманни ўз томонларига оғдиришди, бироқ бу танлов ўзини оқламади. Ваҳоланки, «Эвертон» янги мураббий талаби билан мавсум-2017|2018 олдидан трансферларга 200 миллион евродан кўп маблағ ажратди. Шунча харажат охир-оқибат, ҳавога учди. Ҳа, жамоа нидерландиялик мутахассис қўл остида ЕЛга чиқиш имконини берувчи 7-ўринни эгаллади. 2017 йилнинг кузида эса «ирислар» «Арсенал»га 2:5 ҳисобида ютқазишгач, Куманнинг ўзи ишдан кетишини айтди. Гап шундаки, янги мавсумни ўта омадсиз бошлаган «Эвертон» бу вақтда турнир жадвалининг 18-қаторига тушиб қолганди. Қолаверса, жамоа ЕЛда ҳам ҳеч қандай каромат кўрсатолмади.

8. Марк ХЬЮЗ (2008 йили «Блэкберн»дан «Манчестер Сити»га 6,2 миллион евро эвазига)

Марк Хьюз «Манчестер Сити»да клуб Abu Dhabi United Group тасарруфига ўтишидан бироз олдин иш бошлади. «Шаҳарликлар» «Блэкберн»нинг собиқ устози даврида Винсент Компани, Жо Харт, Пабло Сабалета ва Робиньони сотиб олишди. Жамоа қишда ва кейинги ёзда ҳам трансферлар бозорида фаол ишлади - Найжель де Йонг, Гарет Барри, Коло Туре, Карлос Тевес... Шундай ажойиб харидларга қарамай, Хьюз натижа беролмади - мавсум-2008|2009да атиги 10-ўрин ва ЕЛ чорак финалида «Гамбург»дан мағлубият. 2009 йилнинг декабрь ойида эса «Сити» АПЛ турнир жадвалида 6-поғонани эгаллаб турганди. Айни шу паллада араблар Хьюзни истеъфога чиқариб, унинг ўрнига Роберто Манчинини таклиф қилишди.

7. Брендан РОЖЕРС (2012 йили «Суонси»дан «Ливерпул»га 6,2 миллион евро эвазига)

«Ливерпуль» 2012 йилнинг ёзида камтарин «Суонси» билан яхши натижалар қайд этган умидли мутахассис билан ҳамкорликни йўлга қўйди. Рожерс ўшанда «оққушлар»ни АПЛга олиб чиқиб, дебют мавсумидаёқ 11-ўринни таъминлаганди. Бироқ Кенни Далглиш ўрнини эгаллаган Шимолий Ирландия фахри биринчи уринишда «Суонси»дагидек муваффақиятли ишлолмади - «қизиллар» атиги 7-ўрин билан чекланишди. Рожерс кейинги йили «Энфилд»га узоқ кутилган чемпионлик кубогини олиб келиши ҳеч гап эмасди, фақат финиш маррасига яқин қимматли очколарнинг бой берилгани қимматга тушди. Кейинчалик натижалар пасайиб борди ва «Ливерпуль» Рожерсни Юрген Клопп билан алмаштирди.

6. Ади ХЮТТЕР («Айнтрахт»дан Менхенгладбах «Боруссия»сига 7,5 миллион евро эвазига, келишув ёзда амалга оширилади)

Бундеслигадаги мураббийлар айланмасининг яна бир қаҳрамони - «Айнтрахт» устози Ади Хюттер. Австриялик мутахассис Франкфуртда чиндан ҳам, яхшигина жамоа тузди. Дейлик, «Айнтрахт» мавсум-2018|2019да ЕЛ ярим финалига чиқиб, «Челси»га фақат пенальтилар сериясида ютқазди. Хюттер жамоаси якунланган мавсум ҳам чакки кўринмади, узоқ вақт ЧЛ йўлланмасига даъво қилди. Энди Ади ўз фалсафасини Менхенгладбахда давом эттиради. «Боруссия» раҳбарияти унга молиявий кафолат берди, клуб ҳам унинг янада ўсиши учун муносиб жой...

5. Рубен АМОРИМ (2020 йили «Брага»дан «Спортинг»га 7,5 миллион евро эвазига)

Вақтида «Брага» ва «Бенфика»даги ўйинлари билан танилган собиқ ярим ҳимоячи мураббийликда тезда мартаба топди. Қаранг, Рубен Аморим бошқарувидаги «Спортинг» Португалия миллий чемпио­натида атиги 1 марта мағлубиятга учради ва 18 йиллик танаффусдан кейин яна «олтин» ютди. Ҳа, «шерлар» 2001|2002 йиллар мавсумидан буён маҳаллий лигани бўйсиндиролмаётгандилар. Шубҳа йўқ, Аморим бундай ўсиш динамикаси билан ҳали янада кўтарилиш учун барча имкониятларга эга.

4. Брендан РОЖЕРС (2019 йили «Селтик»дан «Лестер»га 10,44 миллион евро эвазига)

«Тулкилар» ҳозирги ютуқлар учун Брендан Рожерсдан қарздорлар. Лекин эътиборга олиш керак, клуб раҳбарияти бу мураббий учун «Селтик»ка деярли 10,5 миллион евро тўлаганди. Шимолий ирландиялик мутахассис «Лестер»ни барқарор ривожлантирмоқда, тўғри, жамоа бу мавсум ЧЛ йўлланмасидан аламли тарзда қуруқ қолди. Қўлга киритилган Англия кубогини эса ушбу омадсизлик учун компенсация сифатида кўрсатиш мумкин.

3. Андре ВИЛЛАШ-БОАШ (2011 йили «Порту»дан «Челси»га 15 миллион евро эвазига)

Жозе Моуриньонинг «меросхўри» «Порту» билан Португалия лигаси ва кубоги ҳамда ЕЛда ғалабага бурканиш ортидан «Стэмфорд Бриж»га йўлланма олди. Бироқ «Порту» - «Челси» йўналиши бўйича ҳаракатланиш билан икки мураббий ўртасидаги ўхшашлик тугади. Виллаш-Боаш ҳаттоки, 2011|2012 йиллар мавсумини ҳам охирига етказолмади, «аристократлар» турнир жадвалида 5-ўринни эгаллаб турган паллада ЧЛ 1|8 финали биринчи ўйинида «Наполи»га 1:3 ҳисобида ютқазишди. Оқибатда португалиялик ўрнида шошилинч равишда иш бошлаган Роберто ди Маттео қандайдир сеҳрли тарзда муваффақият гудогини чалди.

2. Жозе МОУРИНЬО (2010 йили «Интер»дан «Реал»га 16 миллион евро эвазига)

«Беназир»нинг «Сан Сиро»дан «Сантьяго Барнабеу»га кўчиб ўтишини «Қироллик клуби» вакилларию, мухлислари катта сабрсизлик билан кутишди. Режага мувофиқ, португалиялик чинакам чемпион жамоа тузиши керак эди. Бунинг учун Ла Лигада даҳшатли «Барcелона» гегемониясига барҳам бериш ва энг муҳими, ЧЛда орзу қилинган «десима»ни расмийлаштириш талаб этиларди. Жозе 2011|2012 йиллар мавсумида ички «олтин»ни ажойиб тарзда қўлга киритиб, ушбу режанинг биринчи қисмини бажарди, аммо ЧЛ билан боғлиқ вазифа қолиб кетди. Ҳа, Моуриньо «Реал»ни узоқ танаффусдан кейин асосий еврокубок ярим финалига олиб чиқди, яна қаторасига 3 марта. Аммо Мадридда ундан янада кўпроғини кутишганди.

1. Юлиан НАГЕЛЬСМАНН («РБ Лейпциг»дан «Бавария»га 25 миллион евро эвазига,

келишув ёзда амалга оширилади)

Юлиан Нагельсманн яқин орада Саксониядан Бавария ўлкасига йўл олади. Келишув жуда қизиқ. Мюнхен клуби бу билан бош мураббий масаласини узоқ муддатга ёпишни кўзлагани тайин. Ҳар ҳолда, Юлиан жуда ёш ва истиқболли. Демак, у узоқ муддатга мўлжалланган янги лойиҳани муваффақиятли амалга ошириб, ўзига сарфланган маблағни оқлаши мумкин.

Д.АЛИМОВ  тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 07:00, 11.06.2021.
Ўқилди: 5771 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.