Кириш Регистрация

Александр Хомяков: «Ташаббусни осонликча бериб қўйдик»

Баҳо:
+ | -

Суперлига 10-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Машъал” (2:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида меҳмонлар устози Александр Хомяков қатнашиб, журналистларнинг саволларига жавоб берди. Қуйида унинг фикрларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

"Наманганликларни ғалаба билан табриклайман. Ўйиннинг боришидан мамнун бўлдим. Бошқача футбол намойиш этишни истагандик, аммо ўйин бошида режаларимиз амалга ошмади. Тезкор ҳужумларга ўтишни уддалай олмадик. Биринчи бўлим охирида кутилмаганда ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юбордик. Иккинчи гол эса қарши ҳужумда урилди. Қўпол хатога йўл қўйдик. “Навбаҳор” иккинчи бўлимда ўйин назоратини бизга топшириб, асосан ҳимояланди. Режамиз иш бермади.

Мағлубиятга учрадикми, демак, ўйин шунга лойиқ бўлди. Менимча, бугун ташаббусни осонликча бериб қўйдик. “Навбаҳор”нинг ўз дарвозасидан кам тўп ўтказиб юборгани, ҳимояда яхши ўйнашини билдиради. Ҳимоядан ўйнаб, бўш ҳудудларга очилиб, ҳужум уюштиришга интилади. Бизда ҳам ҳимоядан ҳужумга ва аксинча, ҳужумдан ҳимояга ўтишда аниқ ўйнашимиз талаб этилади. “Навбаҳор” айнан ҳужумдан ҳимояга ўтишда тезкор ҳаракатланди. Умуман олганда, пенальтини инобатга олганда, бизда ҳам айтарли вазият яратилмади. Мезбонлар таркибида тажрибали, футбол ўйнашни биладиган футболчилар жамланишган. Бугун биз жуда кўп яккакурашларни бой бердик", — деди Хомяков.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 05:27, 21.06.2021.
Ўқилди: 1529 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [9859]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3281]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3028]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [2905]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2435]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2289]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2244]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2181]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [1916]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1802]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.