Кириш Регистрация
17/05 15:00 Комо 1-0 Парма
17/05 15:00 Женоа 1-2 Милан
17/05 15:00 Ювентус 0-2 Фиорентина
17/05 15:00 Пиза 0-3 Наполи
17/05 15:00 Рома 2-0 Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер 1-1 Верона
17/05 19:00 Эвертон 1-3 Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс 1-0 Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта 0-1 Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити

Моуриньо: «Агар Англия Германияни мағлуб этса, улар финалгача етиб бора олишади»

Баҳо:
+ | -

Португалия терма жамоаси нимчорак финалда Бельгияга мағлуб бўлганидан кейин, Жозе Моуриньо Англияга мухлислик қилишини маълум қилди. У «The Sun» нашрига берган итервюсида ўзининг бу борадаги таҳминлари билан ўртоқлашди.

«Агарда Англия Германия билан баҳсда ғолиб чиқса, улар финалгача етиб бора олади. Мен Харри Кейнни Европа кубогини қўлга киритишини кўришни хоҳлайман. Шахсан мен учун бу ўйин нимчорак эмас балки ярим финал баҳсига тенг. Ким ютишидан қатъий назар ўйин ўта шиддатли ўтади. Англия бугунги ўйинни ютса, чорак финалда Швеция ёки Украина билан, ундан кейинги босқичда эса Чехия ёхуд Дания билан тўқнаш келади. Tўрттала жамоага xaм ҳурматни сақлаган ҳолда айтишим мумкинки, бугунги Англия термасининг салоҳияти юкoридаги терма жамоаларни мағлуб қилиш учун бемалол етади. Барчаси мураббий Гарет Саутгейтнинг танловларига боғлиқ.

Тўғри, келажакни олдиндан айта олмайман. Лекин тарихда хар ҳил ҳолатлар бўлган. Айримлар «Англияни пенальтилар сериясида омадсиз жамоа дейишади. Бўлмаган гап! Масалан, 2018 йилги мундиалда Англия Колумбияни айнан пенальтилар сериясида мағлуб этган эди. Албатта, бу билан Германиядан қўрқмаслик керак дея олмайман. Немисларда доимо кучли руҳий тайёргарлик бўлган. Қолаверса, улар узоқ йиллардан буён ёзги турнирларда идеал спорт формасидаги футболчилар билан иштирок этишади.

Аммо сўнгги пайтлардаги натижаларига қарайдиган бўлсак, омадсиз ўйинлари кўпайиб қолган. Масалан, Миллатлар лигасида Испанияга 6-0 ҳисобида мағлуб бўлишди ва кутилмаган ҳолда Шимолий Македонияга ЖЧга саралаш баҳсларида ўз уйида имкониятни бой берди. Шунга қарамасдан, Йоахим Лёв термани бошқаришда давом этди. Жорий мусобақа ўтгач эса ўрнини Ҳанси Фликка бўшатиб беришини эълон қилди.

Германия қанчалик шаклланган жамоа бўлмасин, ҳозирги кунда олд чизиқда супер ҳужумчиси мавжуд эмас. Англиянинг ҳимояси эса ҳозирги немислар жамоаси учун етарлича мустаҳкам. Англия гуруҳ босқичи давомида 3 та асосий ҳимоячи ва қанот ҳимоячилари билан ўйнади. Бу тўғри йўл эди. 3 та ўйинда бирорта гол ўтказиб юбормагани бунинг исботи. Охирги пайтларда, Германия таркибида мувозанатни ушлаб турувчи футболчилар Киммих ва Госенс бўлиб қолмоқда. Португалия билан ўйинда ҳам кўриндики, немисларнинг қанот ҳимоячилари ўз рақибини мағлуб этишда катта роль ўйнади.

Кейн, Маунт, Раҳим Стерлинг каби ҳужумчилар билан «немис машинаси»ни ишдан чиқариш мумкин. Хархолда, мен бунга ишонаман!

Жалолиддин Исматов

Киритилди: 14:18, 29.06.2021.
Ўқилди: 4091 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [3253]

Кейн «Бавария»дан кетишга ва «Барселона» футболчисига айланишга қарор қилди [2940]

Моуриньо "Реал"дан ҳайдайдиган илк футболчи номи маълум [2348]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1917]

Zo'r TV телеканали 17-май куни «Севилья» - «Реал» ва «Барселона» - «Бетис» ўйинини жонли трансляция қилади [1874]

Моуриньо: «Бенфика»да қолиш эҳтимолим 99 фоизни ташкил этади» [1701]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1622]

ЎзПФЛ «Динамо» клуби бош мураббийи Вадим Абрамовни расман огоҳлантиради [1576]

Криштиану Роналду ОЧЛ-2 финалидаги мағлубиятдан кейин кумуш медални олишга чиқмади [1434]

U17 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Жанубий Корея - 2:2. Пенальтилар серияси - 5:3 (видеошарҳ) [1417]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик