Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма - Аталанта
24/11 01:00 Сельта - Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

Луис Суарес: «Футболда абадийлик камдан-кам кишига насиб этади»

Баҳо:
+ | -

«Атлетико»нинг уругвайлик толмас ҳужумчиси Луис Суарес айни пайт миллий жамоаси билан Америка кубогида қатнашмоқда. Лекин қуйидаги интервью КОНМЕБОЛ миқё­сидаги асосий турнир ҳақида эмас. World Soccer нашри журналистлари Суарес билан шунчаки, унинг асосан Испаниядаги фаолияти хусусида суҳбатлашишди. Табиийки, футболчининг яқин келажагига доир саволга ҳам жавоб беришига тўғри келди.

- Уругвайдан Европага йўл олиб, футбол марказида фаолият бошлаганингизга ҳам 15 йил бўлибди. Ортда қолган давр­га назар ташлаганингизда, хаёлингизга аввало, нималар келади?

- Агар инсон ўз ҳаётининг 15 йилини кўз олдига келтирса, албатта, кичик афсусланишларга сабаб бўлувчи омилларни ҳам осонликча топиши мумкин. Бунга аминман. Аммо умумий ва­зиятга теранроқ қараганда, барчасидан мамнун бўлишим керак. Ахир Европанинг энг сара клубларида ўйнадим, барча замонларнинг кучли футболчилари билан ёнма-ён шуғулландим. Шунга яраша, нуфузли совринларни қўлга киритдим. Барчаси доимий интилиш, юқори иштиёқ ортидан келгани ҳам ўз-ўзидан тушунарли. Шундай экан, нимадандир афсусланишим мумкин эмас. Қисқаси, ортга назар солиб, фақат қониқиш ҳиссини туяман.

- Ўтган йили «Барселона» билан хайрлашганингиздан сўнг кўпчилик сизга Испаниядан кетмаслик хусусида маслаҳат берди. Айтингчи, ўзингиз учун бу мамлакатда яшаш дейлик, Нидерландия ёки Англияда истиқомат қилишдан қулайроқми?

- Ҳа, Испаниядаги ҳаёт тарзи кўнглимга яқин. Лекин Ливерпулда ҳам бирор жабҳада қандайдир муаммо сезган эмасман, фақат ўша вақтдаёқ оиламнинг ҳамиша Испанияга интилишини яққол сезиб тургандим. Хуллас, «Барселона»ни фақат профессионал фаолият эмас, балки шахсий хоҳиш туфайли танлаган эдим. Аниқроқ айтсам, Испанияга кўчиб ўтиш - оилам хоҳиши.

- Қизиқ, агар 2013|2014 йиллар мавсумида «Ливерпуль» билан АПЛда чемпионликни нишонлаганингизда, фаолиятингиз нечоғли ривожланарди? Масалан, «Барселона» сафига қўшилишингиз маълум муддатга кечикиши мумкинмиди?

- Тўғриси, ўтмиш ҳақида «агар» қўшимчаси билан гапириш ҳамиша қийин. Ахир инсон юз бермаган қайсидир воқеанинг ўзига қандай таъсир этишини билмайди асло. Албатта, «Ливерпуль» билан Англия чемпионати олтин медалини қўлга киритиш ўзгача шодлик улашарди - бу аниқ. Аммо чемпионлик менга қандай таъсир этарди - бу мавҳум масала. Фақат айтишим керак, «қизиллар» ниҳоят, узоқ кутилган чемпионликка эришиб, мухлисларни кутиш азобидан қутқаришгач, чин юракдан қувондим. Якунланган мавсум «Ливерпуль» учун у қадар яхши кечмагани эса, бошқа масала. Асосийси, жамоа юқори савияда ўйнади, ҳали кўп мавсумлар давомида асосий соврин учун курашиш салоҳиятига эгалигини исботлади. Ҳар ҳолда, четдан шундай кўринди. Оддий айтганда, «қизиллар» охирги йилларда ўзларига тегишли жойга қайтишди.

- «Ливерпуль» жамоасида сиз билан яхши чиқишиб тўп сурган футболчилардан бири - бу Раҳим Стерлинг. Уни ҳозирда дунё футболидаги энг сара ўйинчилар қаторига қўшиш мумкинми? Умуман, Раҳим ортда қолган даврда қанчалик ўзгарди, сизнингча?

- Ҳеч шубҳа йўқ, ҳозирги Раҳим ва мен билан «Ливерпул»да ўйнаган ўша Раҳим ўртасида катта фарқ бор. Албатта, ўйин савия­си маъносида. Аслида Стерлинг ҳамиша юксак истеъдоди билан ажралиб турган, лекин олдин ҳужумларни бу қадар самарали якунлай олмасди. Энди эса у нафақат Англия, балки бутун Европада энг сермаҳсул тўпурарлардан бирига айланди. Раҳимнинг фаолиятида шундай ўсиш кузатилганидан хурсандман, албатта.

- Стерлингнинг Испанияда қандай ўйнашини кўришни хоҳлармидингиз? Сизнингча, у қачондир Англиядан ташқарига чиқиши мумкинми?

- Менимча, «Манчестер Сити» ҳозирги ҳолатда Раҳимни Испанияга қўйиб юборишни истамаса керак. Демоқчиманки, «шаҳарликлар» унинг Манчестердан бош­қа жойда ўйнашига мутлақо қарши чиқишади. Умуман олганда, Раҳим Испанияда ҳам етарлича гол уриш қобилиятига эга. Унинг ҳар қандай лигада ўзини кўрсата олишига ишончим комил.

- Лионель Месси ва Неймар билан ўзаро алоқа ўрнатишда ҳеч қандай муаммога учрамадингиз. Улар билан бирга ўйнаган онларни қўмсайсизми? Қачондир кучли триони қайта кўришимиз эҳтимоли борми?

- Месси ва Неймар билан яна бирга ўйнаш қизиқарли бўларди, албатта. Месси - футбол тарихидаги энг яхши ўйинчи, Неймар - энг зўрларидан бири. Биз майдон ташқарисида ҳам яхши муносабат ўрнатгандик ва бу ўйинда катта ёрдам берарди.

- Неймар «ПСЖ»га ўтишга қарор қилганини эшитганингизда, нимани ҳис қилгандингиз?

- Замонавий футболда бирор клубда абадий қолиш камдан-кам ўйинчиларга насиб этади. Неймар билан қалин дўст тутингандик ва ҳеч ким унинг кетишини истамаган. Аммо футболчилар баъзан жамоадан кетишади ва буни шунчаки, тўғри қабул қилиш керак.

- Лео Месси билан муносабатларингизга алоҳида тўхталсангиз. Майдон ташқарисидаги алоқаларингиз ҳали ҳам олдингидек кучлими?

- Майдондаги Месси - энг яхши футболчи. Унинг четида эса, мен учун яқин дўст. Ҳамон шундай. Биринчи машғулотларданоқ ўзаро яхши муносабатда бўлдик ва дўстлигимиз йиллар давомида мус­таҳкамланиб борди. Ҳа, энди битта жамоада ўйнамаяпмиз, аммо ажойиб дўстлармиз, барибир. Қисқаси, иккимизнинг муносабатимиз аллақачон футбол сарҳадларидан четга чиққан дўстликдир.

- Ўтган мавсум Леога қарши ўйнадингиз. Бу қанчалик ғалати туюлди?

- Четдан қараганда, балки бироз ғалати кўрингандир, аммо айт­ганимдек, футболда камдан-кам нарса абадий қолади. Ижрочилар кетишади, аммо ўртадаги яхши дўстлик сақланиб қолади.

- Аввалги ёз «Барселона»дан кетишингизга тўғри келганидан афсусланиш ҳисси борми ёки барчасини унутишга улгурдингиз?

- Очиқ гапираман, қлуб раҳбарияти қарори сабабини ҳалигача тўлиқ тушунганим йўқ, аммо афсусланишга ҳожат йўқ, йўлимда давом этишим керак. Мана, «Атлетико»да яхшигина мавсум ўтказдим, чемпионликка эришдим!

- Айтингчи, «Атлетико» сафига қўшилишдан аввал олдингизда бошқа вариантлар ҳам бормиди? Мисол учун, «Ювентус» либосини кийишга яқин келган эдингиз...

- Яширишга ҳожат йўқ - бир қатор вариантларни кўриб чиқдим. Энди «Атлетико» ўйинига муаммосиз, осонгина мослашганим ва мураббий катта ишонч билан қараганини назарда тутиб, бемалол айтаман - ўшанда жуда тўғри қарор қабул қилибман.

- АПЛдан ҳам чорловлар бормиди? Агар таклифлар тушган бўлса, уларни кўриб чиққанмидингиз?

- Англияда «Ливерпул»дан бош­қа жамоада ўйнашга қийналардим. «Қизиллар» мухлислари билан яхши муносабатда бўлганман ва умид қиламанки, ўртамиздаги илиқликка путур етмайди. Қисқаси, АПЛда бошқа клуб либосини кийишимни тасаввур қилолмайман, бу ғалати...

- Диего Симеонега муносиб жуфтликдек кўринасиз. У билан ишлаш қандай экан? Симеонени олдинги қайсидир устозингиз билан таққослай оласизми?

- Диего футболчилар билан мунтазам гаплашиш асносида уларга мотивация бағишлайдиган, хатти-харакати орқали сизга тўлиқ ишонишини яққол тушунтира оладиган мураббийлар тоифасидан. Салоҳиятимга шубҳа қилмаганини қадр­лайман ва умид қиламанки, якунланган мавсумда унга муносиб жавоб бера олдим.

- Ҳа, «Атлетико» сафида Ла Лигадаги дастлабки 15та ўйинда 12та гол урдингиз - бу Криштиану Роналду ўйнаган лигада янги клубдаги энг яхши старт. «Матрасчилар» учун бир уринишда голлар уришни қандай уддаладингиз?

- Ҳаммаси оддий - Ла Лигага тўлиқ мослашганим муҳим роль ўйнади. Яъни кўникиш учун реал муддат талаб қилинмади. Шунинг­дек, мураббийнинг ишончи ва клубдошларим савияси ҳам ёрдам берди. Ишонинг, бундай аҳил жамоада ўйнаш жуда осон.

- «Атлетико» билан 2 йиллик шартнома тузган эдингиз. Бундай омадли мавсумдан кейин ҳамкорлик муддатини узайтириш ҳақида ўйлаяпсизми? Келажакда яна бирор янгиликни синаб кўриш ниятингиз борми?

- Ҳозирги пайт «Атлетико» аъзоси эканлигимдан роҳатланишим керак. Зеро, майдонда нималарга қодирлигимизни кўрсата олдик. Янги клубдошларим мени жуда яхши қабул қилишдики, буни ҳам унутмаслигим керак. Хуллас, «Атлетико»да ҳаммаси қониқтирмоқда, асосийси, Испания чемпио­натида катта натижага эришдик. Бундай ҳолатда кетиш ҳақида ўйлаш ортиқча, менимча.

- Лекин сизни MLSга «боғлашмоқда», мисол учун, Дэвид Бекхэмнинг клуби - «Интер Ма­йами»га. Қачондир Америкада тўп суришни хоҳлармидингиз?

- MLS - одамни тортадиган жой. Лига мавсумдан мавсумга кучаймоқда. Қолаверса, АҚШда яшаб кўриш қизиқарли, барибир. MLS кўплаб фахрийлар учун қулай вариант эканлигини тушунаман. Суарес АҚШда? Бунисини фақат вақт кўрсатади.

- Эҳтимол, сизни собиқ клубдошингиз Стивен Жеррард жамоасида ўйнаш варианти қизиқтириб қўяр...

- Ўйлашимча, менсиз ҳам Стивининг ишлари жойида бўлади! Унинг учун хурсандман, лекин «Рейнжерс» билан чемпионликни тантана қилганидан заррача ҳайратланмадим. Жеррарднинг қўлидан келадиган иш шу - ғалаба қозониш. Ишончим комил, Стиви «Ливерпуль» бошқарувида ҳам шундай қиладиган вақт келади ҳали...

 

А.АҲМЕДОВ тайёрлади 

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 08:35, 01.07.2021.
Ўқилди: 5312 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.