Кириш Регистрация

Бензема Евро-2020даги иштирокига изоҳ берди

Баҳо:
+ | -

Франция терма жамоаси ва "Реал" ҳужумчиси Карим Бензема Евро-2020даги иштироки борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

"Терма жамоамизни совриндорлар сафида кўришни истагандим. Бизга ишонч билдирган мухлисларга раҳмат айтаман. Қийинчиликлар ва мағлубият бизга ўзимизни енгиб ўтишга ундайди. Бу шунчаки бироз ортга чекиниш, биз эса кучлироқ бўлиб қайтамиз.

Шунингдек, мен терма жамоадаги шерикларим, мураббийлар ва бутун Францияга миннатдорчилик билдираман. Улар менинг терма жамоага қайтишимни илиқ қабул қилишди", – дея ёзди Бензема.

Манба: soccernews.ru
Киритилди: 05:48, 05.07.2021.
Ўқилди: 3357 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.