Кириш Регистрация
26/11 00:45 Венеция 0-1 Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл 0-2 Вест Хэм
26/11 15:00 Ульсан Хёндэ 1-3 Шангхай Порт
26/11 15:00 Виссел Кобе 3-2 Сентрэл Кост
26/11 17:00 Бурирам Юнайтед 0-3 Кавасаки Фронтале
26/11 17:00 Шандонг Тайшан 1-0 Жоҳор Дорул Таъзим
26/11 19:00 Шаржа 3-1 Истиқлол Душанбе
26/11 21:00 Ас-Садд 1-1 Ал-Ҳилол
26/11 21:00 Аш-Шорта 1-3 Ал-Васл
26/11 21:00 Сепоҳон 1-1 Ал-Виҳдат
26/11 22:45 Слован 2-3 Милан
26/11 22:45 Спарта 0-6 Атлетико
27/11 01:00 Байер 5-0 Зальцбург
27/11 01:00 Бавария 1-0 ПСЖ
27/11 01:00 Янг Бойз 1-0 Аталанта
27/11 01:00 Барселона 3-0 Брест
27/11 01:00 Интер 1-0 РБ Лейпциг
27/11 01:00 Манчестер Сити 3-3 Фейеноорд
27/11 01:00 Спортинг 1-5 Арсенал

БААнинг топилиб қолган «ракета»си ёхуд вазифа ўзгармади

Баҳо:
+4 | -

Бугун интернетни ёқиб, кутилмаган хабарга дуч келдим-у, ёшлигимда ўқиган бир латифа эсимга тушиб кетди.

Иккинчи жаҳон уруши пайтида немислар русларга телефон қилишибди:
- Бизда юзта ракета бор. Сизларда билишимизча, элликта қолди. Яхшиси, таслим бўлинглар.
- Йўқ, ҳеч қачон!
Орадан бир ҳафта ўтиб яна телефон бўлибди:
- Бизда элликта ракета бор, сизларда йигирмата, холос. Таслим бўлинглар!!
- Йўқ, нега энди?
Кейин яна қўнғироқ қилишибди:
- Бизда ўнта ракета қолди. Сизларда қолмади. Таслим бўларсизлар?!!
- «Дамларингни олинглар». Биз хариталарда кўрсатилмаган харбий базани тасодифан топиб олдик. Энди бизла ракеталар юзта. Ўзларинг таслим бўлинглар...

Шунақа гаплар. БАА қўшнисининг боғидан «ракета» топиб олди. Бу ироқликларнинг пала-партишликлари эвазигами ёки бошқа биз билмаган сабаблар борми, буни билмадим. Кузда Сурияга эмас, Душанбега сафар уюштирганимизнинг ҳаққини тўлаётгандирмиз, балки? Таслим бўламизми? Йўқ, албатта!

Аслида, бундай хабарларга нисбатан ўта жиддий муносабатда бўлмаслик керак. Айтиб қўяй, ироқликларнинг ариза ёзишлари, тушунмовчиликлар, йўқолган протокол - бу ишлар шунчаки, ишни бироз орқага суради, холос. Яъни, бизга, ироқликларга маълум муддат умид бериб туради. Аслини олганда, ҳаммаси ҳал этиб бўлинган. Ҳақиқатан ўша футболчи иккита сариқ карточкага эга бўлган. Регламент бўйича, натижаси бекор қилинган ўйиндаги карточкалар ўз кучини йўқотмайди. Бу ерда тушунмовчилик йўқ. Турли манбалардан суриштириб кўрилганда, Ироққа мағлубият ёзилиши ҳал бўлган иш эканини ва ҳар қандай ҳолатда бу қарор ўзгармаслигини эшитдик. Демак, ҳаммаси аниқ.

Демак, БАА олимпия терма жамоаси алфавит бўйича гуруҳ пешқадамига айланиб олди. Энди ғолиблик учун кураш янада қизғин кечади. Лекин бу ҳолатдан қаттиқ хафа бўлиш, кимнидир ҳақорат қилиш ярамайди менимча.

Энди нима бўлади. Йўлланма учун тўғридан-тўғри иккитагина жамоа кураш олиб боради. Олдимизда Тошкентда ўтказиладиган ўйин турибди - БАА га қарши. Агар энди барча умиддан мосуво бўлган Ироқни сафарда ютиб олсак, барча масала ўз қўлимизда қолади.БАА эса кейинги турда Австралияни қабул қилади. Ҳаммаси оддий. Вазифа тушунарли. Асосий рақибимизни ўз майдонимизда мағлубиятга учрата олмаса, Лондонда нима бор, тўғрими?

«МЮ» ярим ҳимоячиси Эшли Янгнинг бир гапи бор - «Сиз учун кераксиз бўлган нарсаларгагина осонлик билан эришасиз».

Биз негадир, қийин гуруҳдаги ишларимиз бу қадар осон кечаётганидан хайрон қолаётгандик Ушбу ҳолат БАА га қўшимча куч беришидан олдинроқ, йигитларимизни янада жипслаштиради ва мақсад йўлида бирлаштиради, деб умид қиламан.
.
Бир пайтлар Москванинг «Спартак» жамоаси сафарда Швейцариянинг «Сьон» жамоасига қарши плей-оффда майдонга тушганди. Сафарда 1:0 ҳисобида енгган, Москвадаги ўйинда 2:2 бўлганди. Шундан сўнг «Сьон» «Лужники»даги дарвоза хажми борасида эътироз билдириб, УЕФА га шикоят ёзишган. УЕФА ўйинни бошидан ўтказилишига қарор қилган. Жаҳли чиққан «Спартак» бу сафар меҳмонлар дарвозасига бешта тўп киритганди.

Тўғри, кутилмаган «ракета»лар бўйича тажриба биз учун кўнгилсиз якунланган. Баҳрайнни эслайлик. Аммо умид қиламизки, БАА воқеаси олимпиячиларимизга салбий таъсир ўтказмайди ва барибир БАА ни енгга оламиз. Вазифа ўзгармади-ку. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, сўнгги турда биздан БААни енгиш талаб этилаётганди. Дуранг қониқтирмаслиги мумкин, тушунаман. Лекин дуранг учун майдонга тушиш хунук оқибатларга олиб келишини ҳаммамиз яхши биламиз. Омад!

Қаҳрамон АСЛАНОВ

Манба: www.stadion.uz.

Кеча "Стадион" газетасида эълон қилинган "Ўзбекистон - фаворит" мақоласида кейинги турдаги имкониятлар ҳисоб китоб қилинганди. Ўша мақола расман бекор қилинади ;-)

Киритилди: 12:39, 08.02.2012.
Ўқилди: 13779 марта.
Фикрлар: 64 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.