Кириш Регистрация

"Нима бўлганда ҳам кучлироқ жамоа ғалаба қозонди"

Баҳо:
+ | -

Англия футболи учун тарихий кун. Гарет Саутгейт шогирдлари Англияни тарихда илк бор Европа чемпионати финалига олиб чиқишди. Ўйин шиддатли ўтган бўлса ҳам унда жамоалар оддийроқ усуллардан фойдаланишди, аммо хавфли вазиятлар биринчи ярим финалдан кам бўлмади. Биринчи бўлиб айнан Дания ҳисобни очгани ўйиннинг сценарийсини янада қизиқарли тус олишига сабаб бўлди. Агар инглизлар биринчи бўлиб гол урганда бу ёғига прагматик ўйин гувоҳига айланар эдик катта эҳтимол.

Стерлингнинг пенальтисига келадиган бўлсак, пенальти белгилаш учун ҳакамда асос бор эди чамамда. Раҳим ҳакамларнинг пенальти белгилаши ҳақидаги қарорларни ёддан биладиган футболчи ва у йиқилишдан олдин рақиб билан кантактга борди. Секинлаштирилган кадрда вазият жиддий эмасдек кўриниши мумкин. Аммо реал ҳолатда бу кантакт йиқилиш учун етарли бўлди. Кейннинг зарбасидан сўнг Каспернинг сейви у пенальтилар сериясига қанчалик тайёрлигини ҳам кўрсатиб турганди. Аммо пенальтилар цериясигача етиб бора олмадик. Англия пенальти эвазига ютган бўлса ҳам, баҳсда рақибидан кучлироқ бўлганини тан олиш керак. 

Аммо мана бундай пенальти эвазига финалга чиқиш ҳатто англияликларни ҳам қаноатлантирмагани аниқ. Финалда бундай вазият туфайли ғолиб номига ойдинлик киритилмайди деб умид қиламиз.

11-июль куни «Уэмбли»да Англия - Италия баҳсида Европа чемпионини аниқлаймиз.

 

 

Манба: @Turdialiyev_Hasan
Киритилди: 05:11, 08.07.2021.
Ўқилди: 2445 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.