Кириш Регистрация
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон 0-0 Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид 2-0 Леванте
17/01 19:00 Удинезе 0-1 Интер
17/01 20:00 Челси 2-0 Брентфорд
17/01 20:00 Лидс 1-0 Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль 1-1 Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд 2-1 Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм 1-2 Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка 3-2 Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия 1-2 Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи 1-0 Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна 3-2 Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест 0-0 Арсенал
18/01 00:45 Кальяри - Ювентус
18/01 01:00 Бетис - Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано
19/01 00:45 Милан - Лечче
19/01 01:00 Реал Сосьедад - Барселона
19/01 22:30 Кремонезе - Верона

Евро-2020. Англия - Дания ўйинидан ҳакам пенальти белгилаб, хатога йўл қўйдими? (видео)

Баҳо:
+2 | -1

Европа чемпионатининг ярим финал босқичидан ўрин олган Англия ва Дания терма жамоалари ўртасидаги учрашувда қизиқ ҳолат юзага келди.

Баҳснинг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунлангач, ҳакам жамоаларни қўшимча бўлимларга таклиф этди. Қўшимча бўлимнинг дастлабкиси тугаш арафасида эса нидерландиялик рефери Данни Маккели Дания дарвозаси томон пенальти белгилади.

Англия термаси ҳужумчиси Стерлинг ўнг қанот бўйлаб рақиб жарима майдонига кириб борди ва пенальти ишлади. Раҳим ҳужумга ўтаётганида майдоннинг ўша қисмида ортиқча тўп ётганди. Қизиқ томони, англиялик футболчи ҳужумчи ўша пайтда ортиқча тўпнинг ёнидан югуриб ўтиб кетди. Ҳакамлар эса ўйинни тўхтатишмади ва вазият пенальти билан тугади. Хўш, ҳакамлар бу вазиятда хатога йўл қўйишдими?

Ўйин қоидаларига мурожаат қиламиз. Қоиданинг "Ўйинчилар" деб номланган бобида майдонда ортиқча шахслар, бегона буюмлар (жумладан, ортиқча тўп) ва ҳайвонлар (бир сўз билан уларнинг барчаси "бегона фактор" дея номланган) пайдо бўлса, ҳакам қандай қарор чиқариши кераклиги ҳақида ёзиб қўйилган.

Унга кўра, бегона фактор ўйинга аралашсагина ҳакам ўйинни тўхтатиши керак. Бегона жисм ўйинга таъсир кўрсатмаса, ўйин тўхтаган пайтда у майдонда олиб ташланиши зарур.

Қоиданинг давомида:

"Агар тўп дарвоза томон ҳаракатланаётган бўлса ҳамда бегона фактор ҳимояланаётган жамоанинг тўпни ўйнашига халал бермаса ва тўп дарвозага кирса (ҳатто тўп билан контакт бўлса ҳам) гол инобатга олинади", дея ёзиб қўйилган.  

Биз кўриб чиқаётган вазият пенальти билан якунланди. Ушбу ҳужум гол билан якунланганда ҳам, у инобатга олинар эди.

Демак, нидерландиялик ҳакам, майдонда ортиқча тўп борлигига қарамай, ўйинни тўхтатмасдан тўғри қарор қабул қилган.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 06:10, 08.07.2021.
Ўқилди: 16688 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.