Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Муносабат: Ҳакамлик сифати қандай?

Баҳо:
+ | -

ПФЛ бош директорининг хулосасига кўра, Суперлига-2021 биринчи давраси мобайнида ҳакамликка доир саволлар кўп туғилгани йўқ. Оддий айтганда,  футболимиз мутасаддиси миллий чемпионатимиздаги ҳакамлик сифати чакки эмаслигини таъкидламоқда.

-Кучли иссиқ ҳақида кетма-кет огоҳлантириш бўлаётган вақт-да футбол танаффусга чиқди. Кўз тегмасин, интрига бор, ишлаётганларда хатолар ҳам бўлади. Менда Coca-Cola Суперлига учрашувларидаги ҳакамлик бўйича фақатгина 4та учрашувга дахлдор саволлар пайдо бўлди:

2-тур: «Сўғдиёна» — «Турон»

4-тур: «Пахтакор» — «Металлург»

5-тур: «Машъал» — «Қўқон-1912»

12-тур: «Насаф» — «Сўғдиёна»

5-турдаги учрашувда урилган гол бўйича қанот ҳакамига саволим кўп эмас, ВАР йўқ эди, ҳолат шуни тақозо қилди. Бунақаси футболда учраб туриши, германиялик машҳур рефери Феликс Брих вақтида Бундеслигада қасддан бўлмаган шундай хатога йўл қўйгани, орадан 4 йил ўтиб эса, Чемпионлар Лигаси финалини бошқаргани ҳақида ёзгандим. Шунда фақатгина 3та учрашув қоляпти. 2тасида «Сўғдиёна» номи бор. Биринчиси учун ЎФА ўз хулосасини тақдим этганди. Иккинчисида ҳам шундай бўлади, унга қадар кутиш керак. Бу 12та тур учун - яхши кўрсаткич. Чунки ҳакамларнинг  буткул хатосиз ишлашлари имконсиз. Шу йилнинг 27 март куни нидерландиялик рефери Сербия — Португалия ўйинида Криштианунинг 100 фоизлик голини инобатга олмади, ҳатто ўша Европада ҳам хатолар бор. Асосийси, ҳакамлар меҳнат қилишяпти. Улар аввалги ҳакамлардан яхшироқ ва тўғрироқ ишлашяпти. Шунчаки, аввалгиларнинг инсофни шу қадар ютиб юборишгани касрига бугунгилар жавоб беришяпти, уларга нисбатан мухлисларда тоқатсизлик бор. Шунчаки, авваллари ҳар бир ўйин намойиш этилмасди, бугун бизда трансляция  бор ва табиийки, саволлар ҳам, эътирозлар ҳам кўпайган - бу нормал ҳолат. Яқинда ҳам ВАР йўқ эди, энди у бор ва мавзу ҳам кўп бўлиши турган гап. Кўзингизни каттароқ очинг ва ВАР фақат бизда эмас, бутун дунёда шундай мавзу эканлигини кўринг.

12 турга икки муаммоли ўйин, ишонинг - нормал ҳолат. Биз футболни ташқаридан кўраётган даврларда ҳакамлар қандай бўлганини, камералар йўқ вақтда нималар қилишганини эсланг, катта ёшли акаларимиз, оталаримиз ўша ўйинларни жуда яхши эслашади. Шундай ишлаганларнинг айримлари бугун назоратчилик қилишади, афсуски, у даврларни қайта жонлантиришнинг имкони йўқ. Бугун эса ҳар бир хато мавзу бўлади, ҳар бирига ЎФА муносабат беради. ПФЛ ёки футбол тепасига умидли кимдир келса, ҳаммаси бирданига яхшиланишини англатмайди-ку. Ноҳақликларга, адолатсизликларга қарши йиллаб курашилади, қаттиқ меҳнат қилинади. Бугун биздан нималар ўтаётгани ўзимизга маълум. Ўта чуқурликда эмасмиз, шунчаки, ҳаммаси янада яхши бўлишини олдинги даврлардан кўра кўпроқ талаб қиляпмиз.

- Футбол учрашувларини трансляция қилаётганларни танқид қилиш мумкин. Аммо саволни бошқачароқ қўйиш таклифини берган бўлардим. Мен билган камерачилар, режиссёрлар бир неча йиллардан буён фаолият олиб боришади. Бир неча йиллардан буён ёмғир остида ёки қуёш нурида меҳнат қилишади. Лекин уларнинг савия ва маҳоратини ошириш учун қандай ишлар амалга оширилди? Уларга хорижий телеканаллар ва трансляцияларни ўрганиш, фикр алмашиш имконияти яратилдими? Футбол учрашувларини намойиш қилаётган кўчма телевизион станциялар қачон харид қилинган, бугун биз қайси техника билан ишлаяпмиз ва жаҳон нимани афзал биляпти? Битта учрашувда нечта камера билан ишлашга имконимиз бор? Яхши ва сифатли трансляция жуда катта маблағ талаб қилади. Бизда КТСлар сони саноқли, каттароқ байрам ёки тадбир ташкил этилса, футбол автоматик равишда учинчи ёки тўртинчи даражага тушади ва бу нормал ҳолат. Чунки техникалар сони чегараланган. Ҳозирги шароитда трансляциялар ҳам, ВАР ҳам ҳаминқадар тизимда ишлаяпти, ҳаммадан ортда қолиб кетмаслик ҳаракатидамиз. Ҳаммага етиб олиш ёки улардан ўтиш учун камида Қатар сарфлаётган пулга эга бўлишимиз керак. Кечирасиз-у, бунга тайёр эмасмиз. Биз шу даврда тизимли муаммоларимизни биргаликда тан олиб, ҳаваскорлар режимига тушишдан ийманмай, шу йўл орқали тўғри йўналишга ўтиб олишимиз керак.

- Март ойидан буён Coca-Cola Суперлигада 12та тур учрашувлари ва Ўзбекистон кубогида гуруҳ босқичи ўйинлари ортда қолди. Ҳозиргача энг кўп расмий учрашув ўтказган жамоа - АГМК: 19та, халқаро майдондаги 7та ўйинни қўшиб ҳисоблаганда. «Пахтакор» ва «Насаф»да бу кўрсаткич 18тани ташкил қилди. Қолган клублар 15тадан ўйинда майдонга тушди.

Мавсум якунида бу кўрсаткич АГМК клубида 34-37та, «Пахтакор»да 33-36та, «Насаф»да эса 34-40тани ташкил қилиши мумкин. Бунда Қарши клубининг Ўзбекистон кубоги ва ОФК кубогида қайси босқичгача етиб бориши аҳамият касб этади.

«Пахтакор» ва АГМК ОЧЛда қўшимча 6тадан ўйин ўтказаётган бир вақтда ўзимизнинг клублар учун Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи орқали камида яна 3тадан учрашувни кафолатладик. Яъни халқаро майдонда иштирок этмаган Суперлига клуби мавсум давомида 29-33та атрофида расмий ўйинда иштирок этиши мумкин. Пандемия туфайли Лига кубоги мусобақасини ташкил этиш имкони бўлмади. Миллий терма жамоа шарафини ҳимоя қилувчи «Пахтакор», «Насаф» ёки АГМК футболчиси йил давомида тахминан 34-45та расмий ўйинда майдонга тушиш имкониятига эга бўлиши мумкин. Европалик барқарор футболчиларда эса бу кўрсаткич 40-60тани ташкил этади. Албатта, Европа давлатлари масофа масаласида Осиёчалик қийинчиликка эга эмас. Уларда ҳаттоки, транспорт тизими ҳам жуда яхши ривожланган. Аммо бизда ички имкониятларимиздан келиб чиқиб ҳам, секин-аста футболчи учун жисмоний юкламаларни ошириб бориш имконияти мавжуд.

- U-23 тоифасидаги Осиё чемпионати 2022 йили Ўзбекистонда бўлиб ўтиши режалаштирилган. Мезбон бўлишига қарамай, Ўзбекистон терма жамоаси ҳам саралаш босқичида иштирок этади. 9 июль куни Тошкентда мусобақанинг саралаш босқичига қуръа ташланади ва маросимни ўзбекистонлик мутахассислар олиб боришади. ОФК яна бир масъулиятли ишни бизга ишониб топширмоқда. Париж-2024 олимпия ўйинларига тайёргарлик кўраётган Темур Кападзе бошқарувидаги жамоа нисбатан ёшроқ бўлса-да, мазкур мусобақада Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиши кутилмоқда. 2022 йилги мусобақада Олимпиада йўлланмаси ўйналмайди. Ўзбекистон асосий эътиборини 2024 йилги мусобақага қаратади ва 2022 йилдагиси бу йўлда тайёргарлик вазифасини ўтаб бериши керак.

Манба: Диёр ИМОМХЎЖАЕВ
Киритилди: 21:20, 08.07.2021.
Ўқилди: 1394 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.