Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Бельгия: «олтин авлод» ўз интиҳосини топдими?

Баҳо:
+ | -

Иккита Жаҳон ва Евро чемпионатларида ёрқин иштирок этган Бельгиянинг «олтин авлод»и ҳеч қандай совринларсиз йўқ бўлиб кетадими? Келинг, уларнинг натижаларини таҳлил қилишга ҳаракат қилиб кўрамиз.

Бельгия терма жамоасининг кўп аъзолари энди орзу қилинган кубокни ютиш имкониятини қўлга кирита олмайди. Винсент Компани ҳозирда мураббий бўлиб «Андерлехт»ни бошқармоқда. Муса Дембеле ва Маруан Феллайни Хитойда кунини ўтказгани учун юқори маош олишмоқда. Бошқалар учун эса Евро-2020 сўнгги катта турнир бўлган бўлиши мумкин. Айни пайтда Япония чемпионатида ўйнаётган Томас Вермален 35 ёшда. Ян Вертонген ва Дрис Мертенс 34га кирган ва нафақага чиқишни ўйламоқда. 32 ёшли Тоби Алдервейрелд ва Аксел Витселларнинг ҳам келажаги ҳақида ҳеч нима деб бўлмайди.

Тибо Куртуа, Кевин Де Брюйне, Эден Азар ва Ромелу Лукаку сингари юлдузлар учун 2022 йилда ўтадиган Жаҳон чемпионати соврин ютиш учун сўнгги имкон бўлиши мумкин. Аммо доимий жароҳатлар туфайли «Реал»да зўрға ўйнайдиган Азар соғлиғини сақлаш учун терма жамоадаги фаолиятини қурбон қилиши ҳам эҳтимолдан йироқ эмас.

Жаҳон чемпионатида учинчи ўринни эгаллаб, Евро-2020да нисбатан эрта турнирни тарк этган мураббий Роберто Мартинеснинг келажаги ҳақида бир нима дейиш қийин. Унинг шартномаси Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати якунлангандан сўнг ўз ниҳоясига етади. У клубдаги фаолиятини соғинган бўлиши ҳам мумкин. Мартинес 2020 йилги чемпионатдан кейин кетиши кутилганди, аммо барча режалар бир йилга ўзгариб кетди.

Евро-2020 якунлангандан сўнг, Бельгиянинг қудратли ва кучли «олтин авлод»ини ҳамма омадсиз юлдузлар фабрикаси, дея атай бошлади.

Бу вазиятда кимни айблаш керак? Буни анъанавий равишда омадга боғлаш тўғрими? Деярли ҳар бир учрашувда Бельгия терма жамоаси жароҳатлар туфайли энг кучли таркибини майдонга тушира олмади. Жамоада кўплаб етакчи футболчилар бор, лекин улар ҳар сафар ҳам бир таркибда майдонда кўриниш бермади. Кўпинча муаммолар ҳимоя чизиғида кузатилди. 2014 йилги Жаҳон чемпионатида Алдервейрелд ва Вертонген қанотларда ўзларига бегона позицияда ўйнашга мажбур бўлдилар. Ромелу Лукакунинг укаси Жордан Лукаку эса Евро-2016да терма жамоа даражасидаги футболчи эмаслиги ҳаммага маълум бўлганди.

2016 йил чорак финалда Уэлсга қарши мағлубият шармандали эди, аммо таркибга қараб «қизил иблислар»нинг ҳар доим муаммолар билан ўйнаганини кўриб олса бўлади. Вертонген ва Компани ўша Уэльс билан ўйинни жароҳати туфайли ўтказиб юборишди. Уларнинг ўрнини «Сандерленд» билан бирга АПЛдан тушиб кетган Жейсон Денаер ва Жордан Лукаку эгаллашганди. Де Брюйне ҳали «Ман Сити»да ҳозирги потенциалини кўрсатиб улгурмаган, Лукака эса «Эвертон» футболчиси бўлиб юрган пайтлар.

Азарнинг энг яхши формаси Россияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатига тўғри келди, аммо 2018 йилда Бельгия шунчаки ўзидан бир бош устун бўлган Францияга тўғри келиб қолди. Дембеле Канте ва Пол Погба даражасидаги футболчи эмаслиги ўша учрашувда кўриниб қолди. Маруан Феллайни ўзидан бир бош баландга сакрай олмаслигини англади.

Сиз ва бизга таниш ном дегани юлдуз футболчи, дегани эмас. Кўплаб келажакда порлаши кутилган футболчилар ҳеч қачон чўққига чиқа олмадилар. Кристиан Бентеке, Дивок Ориги ва Миши Батшуаи барқарор ҳужумчиларга айланишмади ва келажакда янги Роналду бўлиши кутилган Аднан Янузай ҳам юлдузлик касаллига эрта чалиниб топ даражадаги футболчига айлана олмади.

Бельгия термаси 2000 йилларнинг бошларидаги Франция ёки сўнгги 15 йил ичидаги Испания ва Германия каби барча позицияларда бир текисда кучга эга футболчиларга эга эмасди. Бу муваффақиятсизлик учун баҳона бўлолмайди. Лекин жамоа таркибига қарар экансиз, доим қайсидир позицияда бошқа кўплаб яхши натижаларни эришган терма жамоалардаги каби рақобатни кузатмайсиз.

2016 йилда Бельгия футбол федерацияси Ралф Рангник ва Луи ван Гал билан музокаралар олиб борган, аммо охир-оқибат Мартинесни танланган. Англия терма жамоаси мисолида маълум бўлганидек, муваффақият омиллари жуда кўп: мураббий, футболчиларнинг иқтидори, оммавий ахборот воситаларининг муносабати, кийим алмаштириш хонасида ҳамжиҳатлик... Англиянинг «олтин авлод»и ўйнаган пайт ҳам худди шундай жиҳатлар зарур эди. Аммо Фердинанд, Терри, Коул, Бекхем, Лемпард, Жеррард, Скоулз, Оуэн ва Руни Мартинеснинг жамоаси етган чўққиларга яқинлашмаган ҳам.

Евро-2020 турнирининг бир йилга кечикишидан энг кўп зарар кўрган жамоа ҳам айнан Бельгия бўлиб чиқди. Жамоа таркибидаги футболчиларнинг ўртача ёши турнирдаги энг қариси бўлиб чиқмоқда. Португалияга қарши ўйинда жамоанинг бошланғич таркиби ўртача 30 ёш 148 кунни ташкил қилган.

Шубҳасиз, ўйинлар жадвали ҳам Бельгияга қаттиқ таъсир кўрсатмай қолмади. Улар Санкт-Петербургдаги Финляндияга қарши ўйин олдидан гуруҳ босқичида Россия ва Данияга қарши сафар ўйинларини ўтказдилар. Бельгия кейинчалик Севильяда Португалияни мағлубиятга учратиб, чорак финал учун Мюнхенга йўл олди. Ушбу ўйинлар жадвалини бутун гуруҳ босқичини ўз уйида Римда ўтказган Италия ёки биргина сафар учрашувини ўтказган ҳолда финалга чиққан Англия билан таққосланг.

Жароҳатлар Бельгия жамоаси ўйинига энг кучли таъсир ўтказган жиҳат. Айтиш жоизки, мамлакатнинг энг иқтидорли футболчиси бўлган Азар ўтган мавсумда бирорта учрашувда «Реал» таркибида 90 дақиқа ўйнамади, Евро-2020да эса ўйиннинг дастлабки дақиқаларидан атиги икки марта майдонга тушди. У Италияга қарши ўйинда кучсиз эди, биринчи икки учрашувни жароҳати туфайли ўтказиб юборган, сўнгра Португалияга қарши ўйинда тўпиғи ёрилиб кетган Де Брюйне ҳам Мюнхендаги учрашувни бир амаллаб ўтказди. Витсел январда товонидан жиддий жароҳат олганидан бери клубида ўйнамаганига қарамай кетма-кет уч учрашувда 90 дақиқа ўйин ўтказди.

Мартинес ғалаба қозониш учун футболчилар «қалблари ва жонлари»ни берганини ва ҳар бир мухлис улар билан фахрланиши кераклигини айтди. У, шунингдек, Қатарга албатта борадиган 19 ёшли Жереми Докунинг ҳаракатларидан илҳомланганини таъкидлади. Лекин унга кимлар шериклик қилиши сўроқ остида қолмоқда.

Руслан Максимов тайёрлади.

Киритилди: 13:51, 14.07.2021.
Ўқилди: 3824 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.