Кириш Регистрация
14/10 12:45 Мельбурн Виктори 3-0 Сеул
14/10 15:00 Кашива Рейсол 5-1 Порт
14/10 15:00 Виссел Кобе 2-0 Чонбук Моторс
14/10 17:15 Персиб 1-0 Конг-Виттел
14/10 18:45 Насаф 1-2 Ал-Ваҳда
14/10 21:00 Ал-Жазийра 2-1 Аркадағ
14/10 21:00 Кувайт СК 3-1 Холидия
14/10 21:00 Ал-Муҳаррақ 2-0 Гол Гоҳар
14/10 21:00 Ат-Таъвун 2-1 Ар-Райян
14/10 21:00 Ал-Файсалий 2-0 Ан-Наҳда
14/10 21:45 ЛАСК 3-6 Ливерпуль
14/10 21:45 Фейеноорд 3-2 Комо
14/10 23:59 Манчестер Сити 2-4 ПСЖ
14/10 23:59 Рома 3-4 Реал Мадрид
14/10 23:59 Астон Вилла 6-0 Фенербахче
14/10 23:59 Бетис 3-2 Порту
14/10 23:59 Буде-Глимт 1-0 Боруссия Д
14/10 23:59 Слован 0-3 Штутгарт
14/10 23:59 Шахтёр 3-1 АЕК

Легионерларимиз: Биргина самарали ҳаракат

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонлик легионер футболчиларнинг ўтган ҳафтадаги ўйинларига назар ташлаймиз.

Навбатдаги самарали узатма.

БАТЭ Беларусь чемпионати Олий лигаси 16-турида «Слуцк» билан куч синашди. Борисовликлар сафарда ўйнашларига қарамай, танаффусгача рақиб дарвозасига 4та жавобсиз гол уришди. Улардан бирига жамоа сафидаги Шаҳбоз Умаров ҳаммуаллифлик қилди. Аниқроқ айтсак, 41-дақиқада 4-голга ассистент бўлган ҳам­юртимиз танаффусда ўз ўрнини захира вакилига бўшатиб берди. Иккинчи бўлимда эса, БАТЭ 3та гол қўйиб юборди ва ортга 4:3 ҳисобидаги ғалаба билан қайт­ди. Яқиндагина «Энергетик-БГУ» сафига қўшилган Бобур Абдухолиқов ва Шаҳзод Убайдуллаев клубнинг Беларусь чемпионати 16-тури доирасидаги ўйинида дебют қилишди. Ҳар икки ҳамюртимиз сафарда «Сморгон»га қарши кечган баҳсда танаффусга қадар майдонда ҳаракатланишди. Натижага келсак, «талабалар» 84-дақиқада урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолишди - 2:2.

«Актобе»нинг ишлари яхши эмас.

Игорь Сергеевнинг клуби - «Актобе» Қозоғистон кубоги гуруҳ босқичи 2-турида ҳам мағлубиятни тан олди. Чемпионатда ҳам ишлари юришмаётган жамоа бу сафар «Астана» меҳмони бўлиб, ортга очкосиз қайтди - 2:3. Аввалги учрашувда пенальтидан фойдаланолмаган Сергеев 68-дақиқадагина майдонга тушди.

Фақат «сариқ».

«Балтика» Россия МФЛ (Биринчи дивизион) 2-турида «Томь» меҳмони бўлиб, 0:1 ҳисобида енгилди. Калининград жамоасининг янги ҳимоячиси Виталий Денисов майдонда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракатланиб, ўйин охирида сариқ карточка олиш воситасида қайдномага кирди.

Маматхонов - Мальдив чемпио­ни аъзоси.

Мальдив ороллари чемпионати иштирокчиси «Супер Юнайтед» клуби дарвозабони Мирзоҳид Маматхонов фаолиятини мамлакатнинг бошқа жамоасида давом эттиради. Championat.asia сайтида ёзилишича, у яқинда маҳаллий Премьер-лига чемпиони - «Мазия» билан шартнома тузди. Бу клубни олдинда ОФК кубоги гуруҳ босқичи ўйинлари кутиб турибди.

Достон Турсунов жамоаси мағлуб.

Хитой Суперлигаси «А» гуруҳи 6-туридан ўрин олган «Гуанжоу Эвергранд» - «Чунжин Лифан» ўйини 3:1 ҳисобида якунланди. Учрашувда Достон Турсунов жамоаси ҳисобни очган бўлсада, кейинчалик кучли рақибга бас келолмади. Ҳамюртимиз майдонда тўлиқ вақт ҳаракатланди.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 07:41, 21.07.2021.
Ўқилди: 3992 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик