Месси узлуксиз равишда ҳам “Барселона”, ҳам Аргентина терма жамоаси сафида майдонга тушмоқда. Яна 90 дақиқа тўп сурмоқда. Бироз дам беришса бўлмайдими?
Сўнгги кунларда Испания телеканаллари ва газеталарида Лео Месси билан боғлиқ хабарларда «Мессига нима бўлди?» сарлавҳаларни кўришимиз мумкин. «Реал Сосиедад» билан кечган ўйинда Месси бир гол киритди ва яна бир голга ҳаммуаллифлик қилди. Шундай бўлса-да, у негадир ҳорғин кўринди. Месси бироз дам олиши керакми?
Goal.com сайти нафақат Испаниянинг, балки Европанинг кўзга кўринган энг таниқли физиология мутахассисларидан бири Пьеро Галилеанинг бу борадаги фикрларини ўрганди.
Пьеро Галилеа, физиология мутахассиси:
- Йил бошидан буён Месси чарчоғини ҳис эттира бошлади. Январ ойининг бошларида “Малага” билан кечган ўйинда 3 гол киритган Месси Аргентина сафида ҳам тўп суриб қайтди. Қайтиши билан “Бетис” билан кечган ўйинда майдонга тушди. Чарчоқ аломатлари сезилган бўлса-да, қўлидан келган ишни қилди.
“Валенсия” билан учрашувдаги пенальтидан фойдалана олмагани унинг чарчоқлигига яна бир аломат. Месси бироз дам олиши лозим. Узоқ давом этадиган сафарлар ҳам унга салбий таъсир кўрсатган. Агар яхшилаб ҳордиқ чиқармаса у жидди жароҳат ҳам олиши мумкин. Шу боис у албатта дам олиши керак. Месси таътилга чиқарилса унинг ўрнини Иброҳим Афеллай босиб туриши мумкин.