Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Жалилов: «VARнинг нима учун қўлланаётганини тушунмаяпман»

Баҳо:
+ | -

Суперлига 14-туридан ўрин олган “Сўғдиёна” – “Навбаҳор” (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Виктор Жалилов учрашув ҳақидаги фикрларини билдирди.

«Ҳар икки жамоа учун оғир ўйин бўлди. Кескин курашларни кўрдик. Одатда, бундай баҳсларда ягона хато ва биргина гол учрашув тақдирини ҳал қилади.

Ташаббус қайсидир жамоа томонида бўлди деёлмайман. Жиззахликлар гол ургач, ҳимоядан ўйин ташкил этишга уринишди, биз эса ҳужумда имкониятларимиздан фойдаланишга ҳаракат қилдик.

VARнинг нима учун қўлланаётганини тушунмадик, яққол иккита пенальти бор эди. Биринчи бўлимда футболчимиз жарима майдончаси ичида тўп билан бўлиб турганда, унинг оёғини босиб олишди.

Иккинчи бўлимда футболчимиз бўш дарвозага тўпни йўллаганда, ҳимоячи тўпни қўли ёрдамида тўсиб қолди, бу вазиятда пенальти ва карточка кўрсатилиши керак эди. Лекин бу вазиятни умуман кўриб чиқишмади, тушунмадик, унда VARнинг нима кераги бор?

Афсуски, “Сўғдиёна” бу мавсум биз учун энг ноқулай рақиб бўлди. Лекин жамоамиз Жиззах жамоасидан ёмон ўйнамади ва мағлубиятга лойиқ эмасди», - дейди Виктор Романович.

Манба: “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати
Киритилди: 00:53, 09.08.2021.
Ўқилди: 2181 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.