Кириш Регистрация
29/07 20:00 Динамо 3-2 Қўқон-1912

Моуриньо “Реал”даги 6 нафар футболчига чиқиш эшигини кўрсатди

Баҳо:
+-1 | -

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо ёзги трансферлар ойнасида жамоани тарк этиши кутилаётган футболчилар рўйхатини шакллантирди. Клуб Испания Ла Лигаси бошлангунга қадар бир қатор ўйинчилар билан хайрлашиш ёки уларни ижарага бериш масаласини кўриб чиқади.

Мавсумолди йиғинларида жамоани кузатган португалиялик мутахассис баъзи футболчилар унинг ўйин фалсафасига мос келмаслигини маълум қилган. Хусусан, ҳимоя чизиғига янги трансферлар амалга оширилгани сабабли Ферлан Менди жамоани тарк этишга энг асосий номзод бўлиб турибди. Клуб унинг сотуви орқали маошлар фондини енгиллаштирмоқчи. Ёш марказий ҳимоячи Рауль Асенсио “Леганес”га қарши ўртоқлик ўйинида ўзини яхши кўрсатган бўлса-да, кучли рақобат туфайли унга етарли ўйин амалиёти берилмаслиги эҳтимоли юқори.

Шунингдек, Эдуардо Камавинга ва Франко Мастантуоно бўйича раҳбарият ҳамда мураббий биргаликда якуний қарорга келиши кутилмоқда. Ёш Мастантуонога ўйин амалиёти кераклиги боис, у сотиб олиш ҳуқуқисиз ижарага берилиши мумкин. Ҳужум чизиғи вакиллари — Эндрик ҳамда қатор клублардан таклифлар олаётган Гонсало Гарсиянинг келажаги ҳам сўроқ остида. Уларнинг жамоада қолиш-қолмаслиги “Реал”нинг ҳужумдаги янги харидларига боғлиқ бўлади.

“Қаймоқранглилар” қароргоҳидаги трансфер жараёнлари фақатгина ушбу олти нафар футболчи билан чекланиб қолмайди. Клуб президенти Флорентино Перес олдида жамоага ҳам спорт, ҳам иқтисодий жиҳатдан катта таъсир кўрсатадиган икки юлдуз — Винисиус Жуниор ҳамда Орельен Тчуамени масаласи ҳам турибди.

Лондоннинг “Арсенал” клуби 2027-йилда шартномаси якунига етадиган Винисиусга жиддий қизиқиш билдирмоқда. 3 август куни бразилиялик ҳужумчи машғулотларга қайтади. Шундан сўнг, у амалдаги шартномасини узайтириш устида ишлаши ёки август ойи давомида жамоани тарк этиш имкониятларини кўриб чиқиши керак бўлади. Тчуаменининг вазиятини эса “Манчестер Юнайтед” яқиндан кузатиб бормоқда. Агар марказий ярим ҳимояга янги ўйинчилар олиб келинса, Флорентино Перес франциялик футболчи бўйича тушадиган таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 08:34, 30.07.2026.
Ўқилди: 7510 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик