Франциянинг "Лилль" ва Бельгия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Эден Азар Лондоннинг "Тоттенҳэм"ига ўтиши ҳақида хабар бериб ўтгандик. Бироқ футболчининг ўзи бу ҳозирча миш-миш эканини таъкидлаб ўтди.
"Мен Англия Премьер-лигасида тўп суришни хоҳлайман. Сабаби бу чемпионатга мос тезкорликка кучим етади деб ҳисоблайман. У ерда ҳар ҳафта ҳатто ўртамиёна жамоалар ўртасида ҳам муросасиз учрашувлар бўлиб ўтади. Шунингдек Англия стадионлардаги атмосфера жуда ажойиб бўлади".
"Тоттенҳэм"га кўчиб ўтишим борасида гап-сўзларнинг барчаси ҳозирча миш-мишлар, холос. Агар ушбу вариант ҳақида гапирадиган бўлсам, у мени қизиқтиради. Ажойиб таркиб ва ажойиб мураббий "Тоттенҳэм"да фаолият олиб боришади. Лекин ҳозирча бирор-бир ҳужжатга қўл қўйганим йўқ ва ҳозирча "Лилль"га кўпроқ фойда беришга ҳаракат қилаяпман".
"Испания чемпионати ҳам мен каби услубга эга бўлган футболчилар учун жуда яхши жой саналади. Аммо у ерда қандайдир титулни қўлга киритиш учун "Реал" ёки "Барселона"да тўп суришинг керак бўлади. Бу даражадаги клубларда эса мени ёшимдаги футболчиларни шунчаки ўйинга қўйиб юбораверишмайди", дейди Азар RTBF телеканалига берган интервьюси чоғида.