Кириш Регистрация
24/06 01:00 Англия 0-0 Гана
24/06 04:00 Панама 0-1 Хорватия
24/06 07:00 Колумбия 1-0 Конго ДР
24/06 23:59 Швейцария 2-1 Канада
24/06 23:59 Босния-Герцеговина 3-1 Қатар
25/06 03:00 Шотландия 0-3 Бразилия
25/06 03:00 Марокаш 4-2 Гаити
25/06 06:00 Чехия 0-3 Мексика
25/06 06:00 ЖАР 1-0 Жанубий Корея
26/06 01:00 Кюрасао - Кот-д'Ивуар
26/06 01:00 Эквадор - Германия
26/06 04:00 Япония - Швеция
26/06 04:00 Тунис - Нидерландия
26/06 07:00 Туркия - АҚШ
26/06 07:00 Парагвай - Австралия
26/06 23:59 Норвегия - Франция
26/06 23:59 Сенегал - Ироқ

Расман. Эрон ЖЧ-2026 да иштирок этади

Баҳо:
+ | -

Эрон ҳукумати расмий вакили Фотима Муҳожероний мамлакат миллий терма жамоаси 2026-йилда АҚШ, Мексика ва Канада майдонларида ўтадиган футбол бўйича Жаҳон чемпионатига боришини маълум қилди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

Аввалроқ Эрон спорт вазири Аҳмад Донямали геосиёсий вазият туфайли жамоанинг мундиалда иштирок этиши имконсиз эканини айтган ва FIFA’дан турнирни АҚШдан бошқа давлатга кўчиришни талаб қилган эди. Бироқ Муҳожеронийнинг сўзларига кўра, вазият ўзгарган:

“Спорт вазирлиги миллий терма жамоамизнинг АҚШда ўтадиган ЖЧ-2026 да иштирок этишга тўлиқ тайёрлигини эълон қилди. Жамоанинг муносиб ва муваффақиятли иштирок этиши учун барча зарур чоралар кўрилмоқда”, деди ҳукумат вакили.

Хабарларга кўра, Эрон футбол федерацияси хавфсизлик нуқтаи назаридан ўз ўйинларини АҚШдан Мексикага кўчириш бўйича FIFA билан музокаралар олиб борган. Шунингдек, Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) ҳам Эроннинг турнирда қатнашиш нияти қатъий эканини тасдиқлади.

Ушбу хабар ўта мураккаб сиёсий вазият фонида янграмоқда. Февраль ойи охирида АҚШ ва Исроилнинг Эронга берган зарбалари оқибатида 3 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлган эди. Апрель ойида эълон қилинган икки ҳафталик ўт очишни тўхтатиш тартиби ва Исломободдаги музокаралар самарасиз якунланган бўлса-да, жанговар ҳаракатлар қайта тикланмади. Ҳозирда АҚШ Эрон портларини блокада қилишни бошлаган, халқаро воситачилар эса томонларни яна музокара столига қайтаришга уринмоқда.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 17:50, 23.04.2026.
Ўқилди: 2431 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик