Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай

«Парма» президенти Дель Пьерони ўз жамоасига таклиф қилди

Баҳо:
+ | -

Италиянинг "Парма" жамоаси президенти Томаззо Жирарди "Ювентус" ҳужумчиси Алесандро дель Пьерони ўз жамоасига таклиф қилди ва туринликларга бу борада расмий таклиф билан чиққан.

37 ёшни уриб қўйган Дель Пьеронинг "Кекса Синьора" билан тузилган шартномаси мавсум сўнгида ўз ниҳоясига етади. Маълумотларга қараганда "Ювентус" рахбарлари у билан шартномани узайтирмоқчи эмаслар. Дель Пьеронинг ўзи эса мавсум якунига етгач Италия А сериясини тарк этиб, ўзини бошқа чемпионатда синаб кўриш нияти борлигини айтган эди. "Парма" президенти Томазо Жирарди эса афсонавий ҳужумчини мавсум якунига етгач ўз жамоасига таклиф этишни кўзлаб турибди.

"Агар Алессандро Италияда қолишни истаса, уни ўз жамоамиза бажонидил таклиф этган бўлар эдик. Унинг учун "Парма" эшиклари доимо очиқ. Уни ҳорижга кетмаслигини ва фаолиятини Италияда давом эттиришини истайман", - дея "Парма" президентининг сўзларидан парча келтирмоқда Tutosport нашри.

Манба: tribalfootball.com

Эслатиб ўтамиз, Дель Пьерога АҚШ очиқ чемпионатининг бир нечта жамоаларидан таклифлар бўлмоқда. Футболчининг ўзи ҳам ўз фаолиятини айнан MLS да давом эттиришга қарши эмаслигини таъкидлаб ўтган.

Киритилди: 16:56, 14.02.2012.
Ўқилди: 10590 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.