«МЮ» Англия терма жамоаси аъзоси Киран Трипьер трансфери бўйича ҳаракатларни давом эттиради. Испан нашри «Todo Fichajes»нинг хабарига кўра, ҳеч қандай аниқ ҳаракатлар кўринмаётган бўлса ҳам, «қизил иблислар» футболчи харидини трансфер ойнаси ёпилишидан олдин расмийлаштиришга умид қилмоқда.
Хабарда айтилишича, асосий таклиф этиладиган қиймат 38 миллион фунт ёки 45 миллион еврони ташкил этади.