Кириш Регистрация
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив 0-2 ОКМК
14/05 22:30 Осасуна 1-1 Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ
16/05 01:00 Сельта - Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе - Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис

Ноқулай трассада қолган «немис машинаси»: Қалтис бошқарувдаги Нагельсманн. "Янги Бавария" ҳақида қисқача

Баҳо:
+ | -

Мюнхеннинг «Бавария» клубида кичик бўлсада трансформация ҳодисаси содир бўлди. Албатта, бу ерда гап клуб асосини ташкил этадиган футболчилар ҳақида кетгани йўқ.

Жамоанинг Европада тенгсиз бўлишига асосий сабабчи ҳисобланган Ханси Флик ўз ваколатига кўра истеъфога чиқди. Энди унинг зиммасида анча жиддий ва масъулиятли вазифа турибди. Табиийки, ғалати эшитилиши мумкин бўлган кутилмаган фикрлар ҳам бўлди: нега айнан Флик? Нега айнан энг пик нуқтасига чиққан пайти? - Ҳамма гап ҳам аслида шу ерда.

Ханси Фликнинг истеъфоси ҳақидаги хабарлар аллақачон эрта баҳордан бошлаб матбуотга сизиб чиққан эди. Биз кўп кузатганмизки, мураббийлар жорий лавозимларидан кетишларини эълон қилишган пайтда бу жамоанинг ўйини ва футболчиларнинг кайфиятига ҳамиша салбий таъсир кўрсатиб келган. Асосий режаси ўзгарган инсон хоҳлаймизми йўқми албатта ўзи турган рельсдан анча четга чиқиб қолади. Унинг ўй хаёлларида энди ўзининг бўлажак маъсулиятли вазифалари айлана бошлайди, янги ишига ўзини руҳан тайёрлаб боради.

Тўғри, бу ерда ҳеч ким уларни ғирромликда айбламоқчи эмас. Аммо мавсумнинг энг қизғин палласида, клуб учун энг муҳим лаҳзаларда бу каби қарорлар яхшиликка олиб келмаслиги аниқ эди. Бу йўлда барча аслида ортиқча нарсаларга чалғимаган ҳолатда биргина миссия йўлида бирлашишлари керак. Фликнинг эса якунда ўз қарори қурбонига айланганига гувоҳ бўлдик. «Немис машинаси» қандай сабаблар рўкач қилинмасин Чемпионлар лигасини тарк этди. Бу факт ва жиддий воқелик сифатида қараладиган натижа! Эрта истеъфонинг акс таъсирларини «Бавария»нинг янги мураббийи Юлиан Нагельсманн мисолида ҳам кўрганмиз.

У бошчилигидаги «Лейпциг» иккинчи даврани анча ишончсиз кайфиятда ўтказди. Клуб ўз мураббийини принципиал рақибига қўйиб юборгач, навбатдаги ўйинларда худди бошсиз қолган чавондоз каби ҳаракат қилди. Бу эса мураббий ва раҳбарият ўртасидаги рамзий девор бузилганини англатарди. Натижада, «Лейпциг» кетма-кет учрашувларда очколарни бой берди ва якунда ўзи аллақачон мустаҳкамлаб қўйган иккинчи ўрнини «Боруссия» Дортмундга бериб қўйишига бир баҳя қолди. 

Кейин эса биз кўтарган юқоридаги сабабданми ёки бўлмаса бироз тажрибасизлиги туфайлими Нагельсманн «Бавария»даги дебют ўйинларини кўнгилдагидек ўтказа олмаяпти. Балки унга ростан ҳам катта клубда ишлаш тажрибаси етишмаётгандир. «Қизиллар» учун жорий мавсум старти анча омадсиз келди. Жамоа ўтказилган кетма-кет 5 та ўйинда бирорта ғалаба қозона олгани йўқ. Орада 3 та мағлубият мавжуд!!! Уларнинг барчаси ўртоқлик мақомида бўлганига қарамай клуб тарихида ҳали бундайин муваффақиятсизлик кузатилмаган эди.

Нима бўлган тақдирда ҳам энди Юлианнинг зиммасида Флик ташлаб кетган улкан масъулият турибди. У тез орада ўзига келиб, жамоада йўқолган руҳни йигитларга қайтариши зарур. Нагельсманн клубдаги ушбу ҳолатга изоҳ берди: «Ҳозир барчамиз учун ҳам оғир даврлар. Бир мураббийнинг ўрнини тезда эгаллаб, бўшлиқларни беркитиш имконсиз. Ҳаммасига вақт талаб этилади. Клуб ўз ҳолатига қайтиши учун бироз вақт бор. Бу табиий ҳол. Ҳатто журналистлар ҳам катта муддатли танаффусдан сўнг компьютерларидаги клавиш ҳарфлари жойлашувини ёддан чиқариб қўйишади. Футболчиларда ҳам худди шундай ҳолат». Албатта Юлиан бу гапларини юмор аралаш ифода этяпти. Унинг бу фиркрларидан озмунча ўтмай «Бавария» Бундеслига биринчи турида «Боруссия М»га қарши ўйин ўтказди ва дуранг натижа қайд этди. Нагельсманн ундан олдин айтган юмор энди мухлисларга захарханда кўринишида таъсир эта бошлади. «Наполи»га учраган 0:3 ҳисобидаги мағлубиятли баҳсни майдондан Оливер Кан ҳам кузатиб борди. У мухлисларни барчасини жиддий қабул қилмасликка чорлади. Ўша пайти таркибда Евродан чарчаб келган терма жамоа ўйинчилари жой олмаган эди. Биргина шу омил Нагельсманн учун ҳимоя қалқони бўла олар эди холос.

Фликнинг халқаро майдондаги муваффақиятсизлиги росмана мухлисларнинг ғазабига сабаб бўлди. Зеро, бунга етарлича асослар ҳам бор эди. Амалдаги чемпион жамоанинг келгуси мавсумда ҳам яна бирдек стабил ўйин кўрсатишига ҳеч ким кафолат бера олмайди. Бу амалиёт албатта темир иродага эга «Бавария»ни ҳам четлаб ўтмаслиги табиий. Сиртдан кучли зирхга эга кўринган жамоа икки мавсумда борган сари тўкилиб-тўкилиб ҳаракат қилди. Бу борада Флик захирасиз ўйин амалиётини сира англаб етавермади. Натижада асосан бир хил таркиб билан ўйнаган клубнинг барча фронтларга ҳам кучи етмай қолди. Бу айниқса ҳужум чизиғида яққол кўзга ташланди.

Левандовскига мос альтернативнинг йўқлиги муҳим баҳсларда катта камчиликларга сабаб бўлди. «ПСЖ» билан учрашувда ҳам энг кўп вазият яратган «Бавария»нинг имкониятларни голга айлантириш фоизлари жуда паст эди. Чупо-Мотинг деярли майдонда кўринмади десак ҳам бўлаверади. Қолган чизиқларда вазият бунданда ёмонроқ. Коста ва Одриосоланинг айтарли наф келтирган ўйинларини мухлислар эслай олишмаса керак. 8 миллиолик харид Даре ҳақида ҳам шундай фиркрларни айтиш мумкин. Марк Рока эса лазаретдан бери келгани йўқ. «Бавария» Киммих ва Горетцкага ўринбосар сифатида Забицер вариантини энди кўриб чиқмоқда. Юқоридаги икки немиснинг йўқлиги ярим финалнинг иккинчи баҳсида роса билинди, эсланди.

Бироқ Флик бу борада раҳбарият олдида ўз позициясини билдирган. У раҳбариятга керакли трансферлар тўғрисида бир неча бор мурожаат қилиб ҳам кўрди. Аммо якунда клуб ижрочи раиси Салихамиджич билан конфликтга боргани қолди. Икки орадаги муносабатнинг бузилиши германиялик мутахассиснинг ҳам курсиси қимирлаб қолганини билдирарди. Унга қўшилиб Румменингге ҳам «катталар» билан муроса кўчасини танлай олмади.

Натижада воқеа юқоридаги икки шахснинг алал оқибат жамоадан кетиши билан якунланди. Энди эски раҳбарият янги мураббийга ҳам ўз қарашларини сингдириши аниқ. «Бавария» барибир жиддий трансферларни амалга оширадиган жамоа эмас. Бу ерда академия ёшларига жиддий урғу берилади. Шунга монанд селекция ишлари ва ёшлар тизимига пухта пойдевор яратилган. Нагельсманнда эса айнан шундай янгича футбол ва замонавий дунёқараш тўғрисида етарлича тушунча мавжуд. Ҳар қалай дунё футболига янгича мода олиб кираётган «Ред Булл» мактабини кўрган мутахассис бу ерда нима қилиш кераклигини жуда яхши билади. Унга керак бўлган масаллиқлар ҳам етарлича. Буёғини эса вақт кўрсатади.

Юсуфбек Сайдалиев тайёрлади

Киритилди: 12:30, 20.08.2021.
Ўқилди: 3859 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.