Кириш Регистрация
25/06 00:00 Албания 0-1 Испания
25/06 00:00 Хорватия 1-1 Италия
25/06 03:00 Колумбия 2-1 Парагвай
25/06 06:00 Бразилия 0-0 Коста-Рика
25/06 20:00 Олимпик 2-0 Сурхон
25/06 21:00 Франция 1-1 Польша
25/06 21:00 Нидерландия 2-3 Австрия
26/06 00:00 Англия 0-0 Словения
26/06 00:00 Дания 0-0 Сербия
26/06 03:00 Перу 0-1 Канада
26/06 06:00 Чили 0-1 Аргентина
26/06 20:00 Андижон - Навбаҳор
26/06 20:00 Металлург - Насаф
26/06 21:00 Словакия - Руминия
26/06 21:00 Украина - Бельгия
27/06 00:00 Чехия - Туркия
27/06 00:00 Грузия - Португалия
27/06 03:00 Эквадор - Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла - Мексика
27/06 20:00 Нефтчи - Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор - Бунёдкор

Машҳур футбол юлдузлари қайси клуб тарбияланувчиси бўлган?

Баҳо:
+ | -

Ҳар қандай клуб ўз келажаги учун замин ҳозирлаш ниятида жамоа академиясига асос солади. Ҳар қандай клуб бошқа жойдан футболчи харидини амалга оширмай ҳам кучли жамоа шакллантириши мумкин. Аммо бу учун узоқ вақт, сабр ҳамда маблағ талаб этилади. Шунинг учун ҳам бу ишни эплай олган жамоалар футбол дунёсида қадрланади. Жаҳон футболига тайёр футболчиларни етказиб беришда йўлга қўйилган, узоқни кўзланган мақсад билан ҳаракат қилиниши самарали натижани таъминлайди. Аммо масалани бошқа томони ҳам борки, бундай кучли академияга эга клублардаги ҳамма футболчилар ҳам юқори савияда ўйнай олмайди. Бу камдан-кам учрайдиган, бироқ кўп нарсага, баъзида эса бутун бошли футбол тарихига таъсир этувчи ҳодиса саналади. Дунёга машҳур бўлган клублардан қайси машҳур футболчилар чиққанига қуйида назар солиб ўтамиз.

10. Фабрегас – «Арсенал» 

Барселона шаҳрининг «Ла Масия»сидан бошлаб ёш болакайнинг умри бутунлай футболга боғланган эди. Фабрегас ёшлигидан «канонирлар» учун фойдали бўлиши ошкор бўла боради. У 2003 йилда «Арсенал»нинг асосий жамоасида, атиги 16 ёшида дебют ўйинини ўтказган эди. Шундан сўнг, испаниялик Европанинг энг кўзга кўринган ёш ўйинчиси сифатида фаолият олиб борди. Дунё оммасининг назарига тушди. Фабрегас орадан кўп ўтмай, 21 ёшида жамоа сардорига айланади.

9. Жек Грилиш – «Астон Вилла»

Клуб мактабига 6 ёшли болакай олиб келинганида, уни келажакда ким бўлишини ҳали ҳеч ким билмас эди. Лекин унинг ҳаракатларидан клуб мураббийлари ёрқин келажакни таҳмин қилишган. Грилиш «Вилла»даги дастлабки йиллариданоқ ҳамма учун севимлига айланган эди. У 2013 йилда «Манчестер Сити»га қарши ўйинда заҳирадан майдонга туширилади ва бу унинг дебют ўйини сифатида тарихда қолади. Грилиш бугунга келиб Британия футболи тарихида энг йирик трансфер қийматига эга футболчига айланди.

8. Жон Терри – «Челси»

«Аристократлар»нинг академиясидан чиққан энг номдор футболчилардан – Терри ҳаракатлари ва муваффақиятлари ўртасида анча катта давр мавжуд. У ҳамма учун асл меҳнат нималарга пойдевор бўлишини исботлаган. «Вест Хем»дан 14 ёшида келтирилган йигитча асосий таркибда 1998 йилда илк марта майдон юзини кўрган эди. У мана шу дебютидан бошлаб 19 давомида «кўклар» учун тўп сурди. Дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланди. Жон Терри энг яхши жамоа сардори бўла олди.

7. Уэйн Руни – «Эвертон»

Битмас шижоат ва жасоратли ҳаракатлари билан майдонда кўриниш бера бошлаган Руни фаолиятининг илк йилларини инсонлар ёдида қолишини таъминлаган эди. Унинг техникаси ўзига хослиги билан бошқа тенгқурларидан ажралиб турарди. «Эвертон» мактабини битириб, 16 ёшида дебют ўйинини ўтказган ҳужумчини орадан икки йил ўтиб, «МЮ» ўз таркибига жалб этади. Руни у ерда жаҳон даражасидаги топ футболчи бўлиб шаклланади.

6. Жеймс Милнер – «Лидс»

Милнер Британия оролидан чиққан энг кучли футболчилар қаторига кирмасада, унинг фаолият йўли ҳаммага ўрнак бўла олади. У «Ливерпул» ҳамда «Манчестер Сити»даги ютуқларидан олдин «Лидс»да пишиб етилган эди. Клуб академиясида тобланган йигитча 2002 йилда АПЛнинг энг ёш тўпурарига айланади. 2004 йилда «Сити»га ўтиши, Милнер фаолиятининг омадли пайтини бошлаб беради.

5. Фил Фоден – «Манчестер Сити»

Клуб раҳбарияти ўз академияси учун катта сармоя киритганидан сўнг, муваффақиятли мактаб яратган жамоалар қаторига кира олди. У ердан савияси баланд футболчилар етишиб чиқишни бошлади. Жамоа мактабининг илк кўзга кўринган қалдирғочларидан бўлган Фоден 2017 йилдаги ютуқларидан сўнг, Англиянинг янги авлод футбол юлдузига айланди. Дунёдаги ёш футболчилар ичида иқтидори билан ажралиб турувчи йигитча, «Сити»нинг асосий таркибида юқори даражага эришаётган талантлардан бирига айланди.

4. Райaн Гиггз – «Манчестер Юнайтед»

Манчестер шаҳрининг қизил томонида энг бой ва шонли тарихга эга бўлган клуб мактабидан аллақачонлар буюк номлар чиқа бошлаган эди. Бу футболчиларнинг илк вакили Гиггз ҳисобланади. Уэлслик футболчи 1987 йилда, 14 ёшида жамоага қўшилади. Кейинчалик, 23 йил давомида асосий таркибда собитқадам бўлди. Ўз вақтида Сер-Алекс Фергюссен Гиггзнинг чексиз иқтидорига тан берган эди. Чунки айнан у 1990 ҳамда 2000 йиллар бошида «МЮ»нинг узоқ давом этган муваффақиятли одимларининг калити бўлган.

3. Вилфрид Заҳа – «Кристал Пелас»

Манчестер шаҳри клубларидан ўзи учун паноҳ топа олмаган болакай Лондонга келади ва «Кристал Пелас» клуби мактабида ўқий бошлади. У шундан буён клуби шарафи учун жон олиб, жон бермоқда. Унинг тенгсиз иқтидорига ҳеч ким шубҳа билан қарай олмайди. Чунки Заҳа аллақачон АПЛнинг гигант жамоаларига ўзининг нималарга қодир эканини кўрсатиб қўйган.

2. Гарет Бейл – «Саутгемптон»

Чемпионлар лигаси, Испания ва Жаҳон чемпиони бўлишдан олдин, ҳамда «Тоттенхем» билан АПЛни ёндирмасдан илгари, Бейл бошқачароқ муҳитда эди. Ҳаммаси «Соутгемптон» билан бошланган. У клуб академиясини тугатиб, 2006 йилда, 16 ёшида АПЛда дебют қилган эди. Бейл ёш ва тезкор бўлгани учун тезда эътиборга тушиб, 2007 йилда «шпорлар» таркибига бориб қўшилади. Ундан кейинги йиллар у билан нималар бўлганини сиз яхши биласиз...

1. Ҳарри Кейн – «Тоттенхем»

Кейн узоқ йиллар «шпорлар» академиясида таҳсил олгач, 16 ёшида асосий таркиб ўйинчиси сифатида рўйхатдан ўтади. У 2014-15 йилги мавсумда доимий майдонга туша бошлади. Инглиз страйкери АПЛдаги илк тўлиқ мавсумини 21 та гол билан якунлади ва шундан буён Жаҳон даражасидаги футболчи мақомига сазовор бўлди. Унинг нархи бугунга келиб, 150 миллион фунтдан баланд баҳоланаётгани бежиз эмас, албатта. Ҳарри Кейн шубҳасиз энг сермаҳсул, дунёдаги энг яхши лиганинг энг яхши ҳужумчисидир.


Инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: 90min.com
Киритилди: 21:18, 20.08.2021.
Ўқилди: 6938 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.