Футбол ишқибозларининг кўпчилиги футболчиларни майдонда узлуксиз 90 дақиқа ҳаракат қилишади деб ўйлайди. Аммо бу теория ҳар доим ҳам ўзини оқлайвермаган. Ушбу спорт турида шундай афсоналар ҳам ўтганки, уларнинг баъзилари ҳатто машғулотлар базасига деярли ташриф буюрмаган ҳам.
Биз қуйида майдон ичида сеҳрли ҳаракатлар кўрсатган даҳоларнинг юмшоқ маънодаги салбий ва эркатойлик хусусиятларига қисқача тўхталамиз.
Ледли Кинг
Ледлини кўплаб футбол ишқибозлари жуда яхши танишади. У «Тоттенхэм»да кўрсатган ёрқин ўйинлари билан ном қозонган. Бироқ тўпнинг доимий шинавандаси бўлган қаҳрамонимизга майдондан ташқарида шерикларига қўшилиб соатлаб машғулот ўтказиш ҳадеганда ёқавермаган. Унинг асосий камчиликлари йиғилиб шу даражага етганки, Кинг бора бора ҳатто академия болалари билан ҳам тўп билан ҳаракатларни амалга оширолмай қолган.
Аммо четдан қанчалик «хом» кўринмасин Ледли ўйинларни шунчалик силлиқ темпда ўтказаверар эди. Унингча, сен ўз йўлингда бўлганингни англаган пайтинг сенга бошқа ҳеч қандай турткини кераги бўлмай қолади. Ўз севимли ишингни давом эттириб кетверасан, кетаверасан, натижалар чунон яхши бўлиб қолганига ишонмай ҳам қоласан (кулади)", - дейди Кинг. Уни Анри ўз вақтида жаҳоннинг энг кучли ҳимоячилари қаторида тилга олган эди.
Жонатан Вудгейт
Вудгейт «Тоттенхэм»да Кингнинг жамоадоши сифатида довруғ қозонган. 19 ёшида у «Лидс»да ўйнаган пайтлариданоқ кўпчиликка таниш эди. Жароҳатлар билан боғлиқ муаммолари туфайли у «Ньюкасл»да анча оғир дамларни бошдан кечирди.
Бироқ «Уайт Харт Лейн»даги ажойиб ўйинларига қарамай, ҳимоячи 2010 йилги жаҳон чемпионатига чақирув олмайди. Унинг фикрича ўша пайтдаги Фабио Капеллонинг Англия терма жмоаси сафига кириш учун унда ҳеч қандай имконият бўлмаган.
«Мен курашлардан сира ҳам таслим бўлмадим. Бироқ мен доим ҳам умумий машғулотларда иштирок этмасдим. Унга эса ҳар куни машғулот ўтказадиган футболчилар ёқарди», - дейди Вудгейт. Қаҳрамонимизнинг таланти очилмай қолишига айнан шу кичик масъулиятсизлиги сабаб бўлган эрса ажаб эмас.
Роналдо Назарио
Жаҳон футболи афсоналаридан бири бўлган Роналдо ҳеч қачон машғулотларда кўп меҳнат қилмагани кўп бора таъкидлангани рост. У ўз салоҳиятини спорт залларидаги қора терга ботган ҳолида ҳечам тасаввур қилмаган.
Ҳатто унинг «Интер»даги мураббийлари ҳам уни бошқалардан ажралиб туришини таъкидлашган.
«Мен ундан югуришни ҳеч қачон сўрамаганман, у фақат тўп билан машғулот ўтказишим керак деб ўйларди. Унинг учун машғулотларда бошқа биров югурарди».
2006 йилда Фабио Капелло жамоага келганида, бразилиялик одатдагидек машғулотларга бор бўлсада, ҳечам тер тўкиб ҳаракат қилавермасди. Бунинг устига каттагина ортиқча вазнга ҳам эга эди.
«Қаранг, унинг вазни 96 кг эди», дейди Капелло. - Ҳой, 2002 йилда жаҳон чемпионлигини қўлга киритганингда, вазнинг қанча эди?
84 кг, деди у. Мен ундан камида 90 кггача вазн йўқотишини сўрадим, лекин у бундай қилмади», — дейди Капелло.
Ромарио
Роналдо сингари Ромарио ҳам ўзининг туғма истеъдоди ва феноменал ўйини сабаб бошқалар орзу қила олмайдиган даражадаги қойилмақом совринларга эришди. Бунинг учун 1994 йилда бўлиб ўтган воқеани эслашнинг ўзи кифоя. У ҳақидаги барча картина кўз олдимизда гавдаланади. У Кройффни ўз юртида ўтказиладиган катта байрамга боришга кўндирган.
«Бир марта Ромарио мендан, агар у карнавал учун Бразилияга қайтиш шартини ўртага қўйиб икки кунлик машғулотни ўтказиб юборишини сўради, деб эслайди Кройфф. - Мен жавоб бердим: «Агар эртага иккита гол урсанг, бошқа ўйинчиларга қараганда икки кун қўшимча дам олиш имконини бераман».
«Эртаси куни Ромарио ўйиннинг 20-дақиқасида аллақачон ўзининг иккинчи голини уриб бўлган эди ва дарҳол ўзини алмаштиришларини сўради. Кейинчалик эса менга «Мураббий, менинг самолётим бир соатдан кейин жўнайди», - дея ҳазил оҳангида кулиб қўйди. Шунда мен унинг кучига яна бир бора тан берганман», — дейди Кройфф.
Жорж Бест
Бестнинг жамоа машғулотлари ва умуман футболга бўлган муносабатига матбуотда жиддий эътибор қаратишган. 1972 йил январь ойида у «Манчестер Юнайтед»даги нақ бир ҳафталик машғулотларни ўтказиб юборади, ўша пайтларда у Буюк Британиянинг турли гўзаллари билан кўп вақтини ўтказарди.
Маҳаллий манбалар у ичган сари «машғулотлардаги ҳолати ёмонлашгани ва ташқи кўринишида жиддий салбий ўзгаришлар бўлганини таъкидлайди».
Бироқ шунга қарамай, ҳар бир ўйиндаги хотиржамлик билан урилган олтиталаб голлари унинг бу қиёфасини ёпиб кетаверар эди.
Роналдиньо
Ҳа, ушбу рўйхатда сиз кутмаган яна бир афсона жой олмоқда. Унинг ҳаёти турли паст-баландликлардан иборатки, ҳар бир куни унинг учун бир саргузашт. Рони ўзини бахтли қилувчи нарсаларга интиларди. Тескариси бўлган унсурлардан эса бор вужуди билан узоқлашишга интилиб келган.
Унинг «ПСЖ»даги жамоадоши Жером Лерой у ҳақида ҳамма нарсани очиқлайди: «Роналдиньо ҳеч қачон, ҳафтада бир кун бўлса ҳам машғулотларда қатнашмаган. У фақат шанба ва якшанба кунлари тўп тепиш учун ўйинларга ташриф буюрарди холос.
«Бу Роналдиньонинг ўзи танлаган ҳаёти эди. Кўпчилик уни Ромарио изидан кетишини тахмин қилди».
Лерой бир интервьюсида: «Эрталаб Роналдиньо қуёшдан сақлайдиган кўзойнак билан базага келди. У махсус кийимлар кийиб, бу ерда ухлаш учун тўғридан тўғри массаж залларига борарди. Ўзининг улкан иқтидорига эга бўлган футболчилар одатда бироз ақлдан озган бўлишади», - дейди Лерой.
Юсуфбек Сайдалиев тайёрлади