Кириш Регистрация
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 19:00 Динамо 1-1 Пахтакор
20/05 19:00 Сурхон 0-1 Насаф
20/05 21:30 Салернитана 1-2 Верона
20/05 23:45 Болонья 3-3 Ювентус

АПЛ. 2-турнинг марказий учрашуви ёхуд Лондон дербиси (превью)

Баҳо:
+ | -

АПЛ доирасидаги 2-тур марказий учрашуви «Арсенал» ва «Челси» клублари ўртасида кечади.

Мазкур баҳс олдидан ўйинга алоқадор қизиқарли маълумотларни тақдим этамиз.

Биласизми?

«Арсенал» 2004 йил февраль ойидан бери илк бор кетма-кет 3 чемпионат ўйинида «Челси» устидан зафар қучиши мумкин.

«Тўпчилар» якшанба куни ўтказилган «Челси»га қарши охирги 10 АПЛ ўйинида ғалаба қозона олишмаган (2 дуранг, 8 мағлубият). Сўнгги бор «қизиллар» айнан шу ҳафта кунида 2008 йилнинг ноябрь ойида ўтказилган "Стемфорд Бридж"даги беллашувда уч очкони қўлга киритишган эди — 2:1.

Ўз навбатида «аристократлар» «Эмирейтс»да ўтказилган охирги 4 Премьер-Лига учрашувининг барчасида ғалаба қозонишган. Жамоа 2005 йилнинг бошидан 2006 йилнинг бошига қадар 1 йил давомида «Арсенал» билан 5 маротаба куч синашган ва ҳаммасида ғалаба қозонишни уддасидан чиқишган эди. Ўша даврда «Челси»ни ҳозирда «Рома» ва Элдор Шомуродовнинг устозига айланган Жозе Моуриньо бошқарар эди.

«Челси» дарвозабони Эдуар Менди январь ойида клуб бошқарувига келганидан бери Премьер-Лигада барча дарвозабондан кўп қуруқ ўйин (10) ўтказган.


Баҳс расмийлари

Бош ҳакам: Пол Тирни

Қанот ҳакамлари: Константин Ҳатзидакис, Нил Девис

Захира ҳаками: Девид Кют

ВАР: Крис Кавенаг

ВАР ёрдамчиси: Шон Месси-Эллис.

Тахминий таркиблар

Арсенал — Лено, Соареш, Уайт, Ҳолдинг, Мари, Тирни, Жака, Локонга, Сака, Роу, Пепе

Челси — Менди, Аспиликуэта, Чалоба, Рюдигер, Кристенсен, Алонсо, Жоржиньо, Канте, Ҳавертс, Маунт, Лукаку

Йўқотишлар

Арсенал сафида жароҳати боис майдонга туша олмайдиган футболчилар учта: Томас Парти, Эдди Нкетия, Габриел Магаляеш. Обамеянг ва Эдегор учрашувга тайёр эмас бўлса, Рунарссон, Ляказетт ҳамда Виллиан бошқа сабабларга кўра мазкур ўйинни ўтказиб юборишади.

Ҳаким Зиеш жароҳатини даволаш билан банд. Лофтус-Чик (маълум эмас) ва Кристиан Пулишич (коронавирус) эса бошқа сабабга кўра «Челси»га бугунги ўйинда ёрдам бера олишмайди.


Рақамлар

«Арсенал»нинг «Челси»га қарши охирги 4 уй учрашувида барча мусобақаларда 2,5 ва ундан ортиқ гол киритилмоқда.

Премьер-Лига доирасидаги «Челси»нинг охирги 3 ўйинида ҳам ўртача ҳар бир баҳсда 2,5 ва ундан кўп гол урилган.

Жамоаларнинг охирги ўзаро учрашуви жорий йилнинг 12 май куни "Стемфорд Бридж" ўйингоҳида ўтказилган ва унда «тўпчилар» ғалаба (1:0) қозонишган.

Мазкур икки Лондон клублари ўзаро 58 бор тўқнаш келишган. 22 маротаба «Арсенал» ғалаба қозонган, 19 бор «Челси» зафар қучган ва 17 учрашувда муроса йўли танланган.

 

Эслатиб ўтамиз, «Арсенал» ва «Челси» учрашуви Тошкент вақти билан бугун соат 20:30 да бошланади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:08, 22.08.2021.
Ўқилди: 2649 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.