Кириш Регистрация

Бир пайтлар улардан кўп нарса кутилган эди, энди эса...

Баҳо:
+ | -

10. Аднан Янузай – «МЮ»

«Манчестер Юнайтед»даги 2013-14 йилги мавсумда бир футболчи барчага янги умид ўчоғи сифатида гавдаланади. Бельгиялик футболчи Янузайнинг дебют ўйинидаги дубли юлдузликдан нишона эди. Вингер ўйинларида ёш бўлса ҳам катталарникидай виқор мавжуд бўлган. Унинг жамоадаги илк ўйини ҳам порлоқ келажагидан хабардек туюлган эди. Афсуски, у ўн биринчи рақамли футболка кийгани билан бу ҳамма нарсани белгилаб бера олмасди. Футболчи тез орада, 2017 йилда жамоани тарк этишга мажбур бўлади.

9. Хавьер Савиола – «Барселона»

Аргентинанинг «Ривер Плейт» клубидан 19 ёшида Испанияга, Барселонага кўчган ҳужумчи барчанинг нигоҳида юксалиб бораётган эди. У Каталониядаги дебют мавсумидаёқ 17 та гол уришга муваффақ бўлади. Савиола бу билан келажакка қандай катта ном етиб келганини кўрсатиб қўйгандек эди. Шу йўсинда унинг ўйинлари қироллик клубини ҳам ўзига маҳлиё қилиб қўяди. Футболчи «Реал» билан 2007 йилда 3 йиллик шартномага имзо чекади. Аммо давом кутилганидек эмасди. Жароҳатлар аргентиналик юлдузни жарликка тортиб кетди. Савиола 2013 йилда ўз фаолиятини «Олимпиакос» сафида якунлашга мажбур бўлган.

8. Антони Ле Таллек – «Ливерпуль»

Франциянинг «Ле Гавр» академиясида порлаган футболчини 2001 йилдаги кўрсатган ўйинлари ортидан «Ливерпуль» ўз сафига жалб қилади. Унинг ўйинлари гўё Зинедин Зиданники каби эди. Лекин у ҳақида ўйланган ҳаёллар пучга айланади. Ле Таллек 2008 йилда яна Францияга ижара асосида қайтади. У фаолиятидаги даражасидан шунчалик қулаган эдики, 2021 йилда ҳаваскор футболчига айланиб қолади.

7. Жек Родвелл – «Манчестер Сити»

«Эвертон» клубидаги икки мавсум ажойиб ўйин, Родвелл учун «Манчестер Сити»нинг 12 миллион фунт сарфлаши учун етарли бўлган эди. Инглиз яримҳимоячиси ҳеч қачон ўзидан кутилган натижани кўрсата олмайди. Бунинг ўрнига, икки йилдан сўнг, «шаҳарликлар» уни «Сандерленд»га 5 йиллик шартнома асосида сотиб юборади. Бу Родвеллнинг «қора мушуклар» таркибида сўниб бориши учун қўйилган тамал тошига айланади.

6. Жузеппе Росси – «МЮ»

«Манчестер Юнайтед» билан қилинган 2005 йилдаги шартнома, итальянга янги дунё эшиги учун калитдек туюлган эди. У клуб таркибида 2005 йили атиги 17 ёшида дебют қилади. Росси Рууд ван Нистерлоой билан ажойиб тандемга эга, уни қойил қолдиришга эришган эди. Аммо якун кутилганидек эмасди. Унинг пешонасига бошқа чизгилар чизилганди. Жароҳатлар ва беқарор ўйин уни 2007 йилдаёқ жамоадан кетишига сабаб бўлади. Бир дунё талантга эга ҳужумчи ҳалиҳамон «МЮ» мухлислари томонидан яхши хотирланади.

5. Гути – «Реал»

Ушбу футболчининг «қаймоқранглилар»га содиқлиги, охир-оқибат унга имкон берилиши билан якунланди. «C» ва «Б» жамоадаги бир неча йиллик ўйинлардан кейин, Гути 1995 йилда асосий таркиб футболчисига айланган эди. У 2010 йилгача жамоа билан бирга бўлиб, кўплаб совринлар ютишда ёрдами тегади. Аммо у асосан заҳира сифатида фойдаланилар, 30 дақиқалик футболчига айлантириб қўйилган эди.

4. Боян Кркич – «Барселона»

Лионел Месси томонидан ўрнатилган таркибдаги энг ёш футболчи рекордини янгилаган Бохан клубнинг ёрқин келажагига айланиши мумкин эди. Испаниялик ҳужумчи ўзининг ажойиб ҳаракатлари билан ҳамманинг эътиборига тушишга муваффақ бўлади. Аммо муаммолар гирдобига тушган ва жароҳатланган футболчи кераксизга айланди. Шу сабаб «Ноу Камп»дан ижарага бериб юборилди. 2014 йилда «Сток Сити» билан шартнома имзолаган футболчи фаолияти сустлашишда давом этди. У Япония ва Америкада ҳам бўлиб қайтди. Ҳозир эса ҳатто аниқ қаердалигини айтишнинг ўзи мушкул.

3. Равел Моррисон – «МЮ»

Биз кўп бор эшитган ҳикоя Моррисон ҳаётида ҳам такрорланади. Унинг ҳам катта клубда омади чопмаган эди. Жуда юқори баҳоланган йигит 2012 йилда «қизил иблислар» сафидан кетади. Унинг кейинги манзили Лондон, «Вест Хем» эди. Унинг ўйинига кўп жамоалар маҳлиё бўлган бўлса ҳам, тақдир битиги ўзга эди.

2. Александр Пато – «Милан»

Милан шаҳри таниқли жамоасида бирида ўсмирликдан тўп сурган футболчида ҳамма имкониятлар мужассам эди. У мақсадга интилишда катта шижоат кўрсатади. Афсуски, жароҳатлар Пато йўлини ҳам тўса бошлади. Унинг ўйинида кўринган беқарорлик ва пасайиш, бразилияликни жамоадан кетишигача олиб келади. 2009 йилги «Олтин болакай» сўврини эгаси 2013 йилда Бразилияга қайтади. У ҳозир 2007 ва 2009 йилдаги ўйинлари билан эсланади, холос.

1. Ҳошим Мастур – «Милан»

«Милан»нинг яна бир истиқболи порлоқ ўйинчиси сифатида кўриладиган болакайи, ривожланишнинг юқори чўққисига чиқишни хоҳлар эди. Аммо у барчасидан тезда маҳрум бўлади. Марокашлик Мастур «Милан»нинг асосий таркибига 14 ёшлик пайтидаёқ «Малага»дан келтирилади. Ёш йигитча ўйини эса ҳеч қачон изчилликда бўлмади. У ўсмирлик даврини беқарорликда ўтказди. Бир пайтлар Неймар билан рекламаларда суратга тушган Мастур, ҳозирда Италия C Сериясида тўп суради.

 

Инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: 90min.com
Киритилди: 21:18, 24.08.2021.
Ўқилди: 6650 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.