Кириш Регистрация
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария 2-2 Реал Мадрид
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ - Индонезия
02/05 23:30 Челси - Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао

Абрамович эффекти: Қандай қилиб «Челси» топ клубга айланди?

Баҳо:
+ | -

Катта футболда сўнгги вақтларда пул ҳамма нарсани ҳал қилмоқда. Бугунги мақолада пул асосий жиҳат бўлиб гавдаланади.

«Челси» Роман Абрамович даврида биринчи марта УЕФА Суперкубогини қўлга киритди ва россиялик миллиардер клубни сотиб олганидан буён бу 21-соврин бўлди. Ушбу мақолада сўнгги 18 йил ичида Англиянинг энг муваффақиятли клубининг молиявий модели ҳақида сўз юритамиз.

Англиянинг «Челси» клуби 11 август куни Испаниянинг «Вилярреаль» клубини мағлуб этди. Клуб тарихда иккинчи марта ва 1998 йилдан буён биринчи марта УEФА Суперкубогини қўлга киритди. Бу кубок 2003 йилда россиялик тадбиркор Роман Абрамович клубни сотиб олганидан буён лондонликлар учун 21-кубокка айланди. Бу вақт мобайнида «Челси» Англия Премьер лигасида 5 марта, Чемпионлар Лигасида эса 2 марта – бошқа инглиз клубларига қараганда кўпроқ ғалаба қозонди.

Россиялик миллиардер келишидан олдин, «Челси» Англия чемпионатининг ўртамеёна клуби эди. Абрамович давридан олдинги лондонликлар ҳисобида битта чемпионлик (1954/55), учта Англия кубоги (1970, 1997, 2000), иккита футбол лигаси кубоги (1995, 1998) ва мамлакат суперкубоги (1955, 2000) бўлган. Халқаро миқёсда клуб икки марта Кубок эгалари кубогини (1971, 1998) ва УEФА Суперкубогини (1998) ютган.

2003 йилда Абрамович «Челси»ни 140 миллионга сотиб олди. Биринчи мавсумда, Трансфермаркт маълумотларига кўра, клуб трансферлар учун 169,7 миллион евро сарфлаб, бу кўрсаткич бўйича 115 миллион евролик рекордни янгилади. Бир неча ой олдин клуб мухлислари буни орзу ҳам қила олмасди. Натижада, дастлабки уч йилда лондонликлар икки марта Англия чемпиони бўлишди.

Иқтисодий ўсиш

«Челси»нинг операцион фойдаси биринчи йилда 62%га ошди. Барқарор узоқ муддатли юқори траектория кузатилди, бу 2018/19 йилги мавсумда рекорд даражадаги операцион даромад келтирди – 513 миллион евро 2003/04 йилги мавсумга нисбатан 282%га ошди. Бу ўсиш телекўрсатувлар даромадининг ўсиши ва реклама даромадларининг ўсиши билан боғлиқ.
Даромад ўсишининг яна бир асосий омилларидан бири Англия Премьер лигаси телеканалларига бўлган талабнинг кескин ўсиши.

Реклама даромадларининг ўсишига эса клубнинг ютуқлари таъсир кўрсатди. 2004 йилдан 2019 йилгача спорт ютуқлари туфайли клубнинг тижорат даромади 366 фоизга ўсди.

«Челси» шунингдек, турли қитъалардан мухлисларни жалб қилиш учун тез-тез мавсум олдидан гастроль сафарларини уюштиради. Бу саъй-ҳаракатлар Nike билан 69 миллион евролик шартнома ва уч телекоммуникация компанияси билан йилига 46 миллион евролик ҳомийлик шартномасини олиб келди – иккаласи ҳам ўз тоифалари бўйича энг даромадли битимлар.

Ўйин кўрсаткичлари ва даромадларнинг яхшиланиши янги имкониятлар ва жамоага сармоя киритишнинг давом этишига олиб келди. Натижада, «Челси» ходимларининг харажатлари 2011/12 йилдан буён 60% га ошди. Клубнинг 2014 йилдан буён ижрочи директори Марина Грановская «Челси»даги маошлар учун жавобгардир ва уларга харажатларни даромаднинг 70 фоизидан паст даражада ушлаб туради.

Аммо истиснолар бор, масалан, 2015/16 йилги мавсумда Жозе Моуриньо ва унинг мураббийлар штабидан ишдан бўшатилганидан кейин компенсация тўлаш учун 11 миллион евро сарфланган.

Ноёб қарз

«Челси»нинг молиявий жиҳатларининг ўзига хос томони – унинг 1,4 миллиард евролик ички қарзидир. Бир томондан, Абрамович тузилмалари учун қарз юки катта; Бошқа томондан, «Челси» нинг молиявий қарзи бор. Бу тартиб уларга ўтган йили пандемия пайтида ҳам, рақобатчиларнинг кўпчилиги пулни тежашга мажбур бўлган пайтда, трансфер бозорининг фаол иштирокчиси бўлишига имкон берди.

Абрамович бошқарувидаги «Челси»нинг ривожланиши КPMG Football Benchmark'да кўрсатилади, у Лондонликларни энг қиммат клублар қаторига қўшиб қўйди. Баҳолаш 2019 йил январь ойида энг юқори чўққи – 2,2 миллиард еврони ташкил этди, бу 2016 йилга нисбатан 53% га кўпдир. 2021 йилги рейтингда клуб пандемия оқибатида 1,9 миллиард еврога баҳоланган ҳолда еттинчи ўринни эгаллади.

Трансфер бозорининг энг йирик ўйинчиси

«Челси» – Англиянинг трансфер бозоридаги энг йирик ўйинчиси. Абрамович келганидан буён клуб янги футболчилар учун 2,22 миллиард евро сарфлади – бу Премьер лиганинг бошқа клубларига қараганда кўпроқ. Клубнинг рекорд шартномалари Ромелу Лукакау 115 млн, Кай Ҳаверц ва Кепа Аррисабалага эса 80 миллион еврога сотиб олинган.
«Челси», шунингдек, 2003/04 йилдан буён футболчиларини трансфер қилиб 1,17 миллиард евро ишлаб топган.
Трансферлардан тушган 1,17 миллиард евродан тахминан 800 миллион евроси 2014 йилдан кейинги даврга тоғри келади. Марина Грановская келгандан кейинги ўзгаришлар. Грановская клубда Абрамовичдан кейинги иккинчи шахс ҳисобланади.

Унинг қилган ишларига мисол қилиб, шартномаси тугашига бир йил қолган Эден Азарни «Реал»га 100 миллион еврога сотганини кўрсатиш мумкин.

«Челси» жамоаси ҳозирда деярли 1 миллиард еврога баҳоланмоқда, бу эса 2011 йилдаги 422 миллион евродан анча юқори. Энг қимматбаҳо футболчилар – Ромелу Лукака, Кай Ҳаверц ва Тимо Вернер, шунингдек, Мейсон Маунт. Буларнинг барчаси клубнинг футболчиларни сотиб олиш ва ёшларга сармоя киритиш қобилиятини яққол кўрсатиб турибди.

Мухлислар базасининг ўсиши

«Челси»нинг машҳурлигини ижтимоий тармоқлардаги обуначилари сони ҳам яхши кўрсатиб турибди. Бу клуб «Манчестер Юнайтед» дан кейин иккинчи энг машҳур инглиз клуби ва 111 миллион обуначиси билан дунёдаги энг машҳур бешинчи клуб. Сўнгги икки йил ичида ижтимоий тармоқлардаги мухлислар сони 30 фоизга ошди. Катта оқим Тик Ток платформаси билан боғлиқ, у ерда «Челси»нинг 4,1 миллион обуначиси бор бор, шунингдек, Instagram обуначилари 57% ўсиши кузатилди. Клуб, шунингдек, Хитойнинг энг йирик ижтимоий тармоқларидан бири бўлган Weibo'га обуна бўлди, бу икки йил ичида ўз обуначиларини қарийб икки баробарга кўпайтирди – 5,4 миллиондан 10 миллионгача.

Руслан Максимов тайёрлади

Киритилди: 09:02, 28.08.2021.
Ўқилди: 3764 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.