Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Умидсизликка тушиб қолган Артета ва унинг «Арсенал»и ҳақида

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг “Арсенал” клуби ўз тарихида ҳеч қачон бунчалик паст даражага тушиб кетмаган. Аксига олиб АПЛ тақвими ҳам уларга омадсиз келди.

Учинчи турда ҳозирги даражаси ер билан осмончалик фарқ қиладиган “Манчестер Сити”га билан тўқнаш келди. Бу учрашувда мухлислар ҳеч нимадан умид ҳам қилишмаётганди, худди бир тур аввалгидек. Бироқ, биринчи тур “Брентфорд”га қарши ўтказилди. Ўша учрашувда гол уриб, очко ишланганда эди, биз “Арсенал”ни таҳлил қилмаётган бўлар эдик. Лекин лондонликар биринчи турда ҳам ҳеч нима қилолмаганди.

“Арсенал”нинг тўплар фарқи - 9 гол бўлиб турибди. Ундан бир поғона юқорида турган “Норвич”да шундай кўрсаткич, лекин улар биргина бўлса рақиб дарвозасига йўл топа олишган. Бу “Арсенал” тарихидаги мавсум стартидаги энг ёмон натижа. Шундай қилиб, охирги марта 1954 йил мавсум стартида учта учрашувда мағлубиятга учрашганди. Яъни, 67 йил олдин. 1953 йилда эса кетма-кет уч ўйинда гол ура олишмаганди. Ҳозирги “Арсенал” бу икки воқеани бирлаштирди.

“Манчестер Сити”дан қабул қилинган мағлубият кўп жиҳатдан “Арсенал” “синдириб” ташлади. Жамоа 2014 йилдан бери биринчи марта бешта ёки ундан кўп гол фарқи билан мағлуб бўлди. “Арсенал” ўйиннинг 20 фоизидан кам вақтини тўп билан ўтказди ва дарвозага фақат битта зарба берди, “Манчестер Сити”да эса 25 та зарба.

Ўйини чиқмай турган пайтда етакчи сифатида қараладиган Гранит Жака яна клубни ёмон ҳолатга тушириб қўйди. Жака биринчи тайм ўрталарида қизил карточка олиб ўйинни тарк этди. Ушбу вазиятда Артенанинг юзида ифодани бир кўрсангиз эди, жуда ҳам ачинарли ҳолат.

Мураббий жамоага охиригача ишонади

“Ҳа, биз натижага эриша оламиз”, – дейди Артета. “Агар мен бунга ишонмаганимда, бу ерда бўлмасдим. Мен ҳар доим айтганманки, мен ўзимга иложи борича танқидий қарашга ҳаракат қиламан ва айбни доим ўз бўйнимга оламан. Атрофимга керакли одамларни йиғишга ҳаракат қиламан. Мен ҳар бир қароримни ўзим баҳолайман ва агар бирор нарса бошқача бўлиши керак деб ўйласам, уни ўзгартираман”.

Ҳатто Гвардиола ҳам ўйиндан кейин бир муддат бирга ишлаган Артетани қўллаб-қувватлади:

“Одамлар дарҳол натижани талаб қилишади. Мен Артетанинг мураббий ва раҳбар сифатида қобилиятини биламан. Унинг барча футболчилари сафга қайтганида, у жуда яхши ҳаракат қилади. Мен унинг қўлидан нима келишини яхши биламан”.

Ҳеч ким жанг қилишни хоҳламайди

Кадрлар билан боғлиқ муаммолар мавжуд, лекин бундай омадсиз стартга барибир мураккаб тақвим сабаб бўлди. Аслида “Челси” ва “Манчестер Сити”га қарши кетма-кет ўйинлар ҳар қандай даражадаги “Арсенал” учун қўрқинчли туш бўлиши керак. Албатта, Гвардиола ҳам таъкидлаб ўтганидек, жароҳатдаги футболчилар ҳам таркибга қайтмагунича, Артетага қийин бўлади.

Ҳа, “Сити” га қарши ўйинда Эдегор майдонга туширилди, лекин у ҳам яхши спорт формасида эмасли сезилиб қолди. Жамоага Бен Уайт ва Партейнинг етишмаяпти. Албатта, ҳамма нарсани бу омилларга боғлаш мумкин эмас. “Сити”га қарши ўйинда баъзи ижрочиларнинг ҳаракатларида умидсизлик бор эди. Сака ва Смит-Роу ўзлари бир нималар қилишга уринди, лекин улар жамоавий ўйиндан ташқарида эдилар.

Обамеянгга эса энди ҳеч нарсанинг қизиғи қолмагандек, гўё. Артета жамоага энди келган пайтларда у билан бир нималарни келиша олмай юрадиган Обамеянг ҳозир шунчаки майдонга тушяпти. Жака билан боғлиқ вазият эса ҳамма учун тушинарли.

Ҳозирги “Арсенал”га қараб, нима ўзгарса, жамоанинг ўйинини қутқариш мумкинлигини тушуниш қийин.

Руслан Максимов тайёрлади

Киритилди: 19:29, 30.08.2021.
Ўқилди: 4108 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.