Бундан бироз аввал пара енгил атлетиканинг аёллар ўртасида F57 классида ядро улоқтириш бўйича финал баҳслари бўлиб ўтди. Унда ҳамюртимиз Моҳигул Ҳамдамова ҳам иштирок этди.
Афсуски, спортчимиз 8.42 метр натижа билан 9-ўринни эгаллади. Бу борада олтин медаль жазоирлик Сафия Жалилга насиб этди. У 11.29 метр натижа билан жаҳон рекордини ўрнатган ҳолда 1-ўринни эгаллади.
Эслатиб ўтамиз, Моҳигул Ҳамдамова пара енгил атлетиканинг диск улоқтириш турида F57 классида олтин медалга сазовор бўлган эди.