Яримҳимоячи Илайш Мориба «Барселона»дан «РБ Лейпциг»га ўтиши ҳақида фикр билдирди.
«Барселона» менинг юрагимда абадий қолади. Мен эга бўлган ҳамма нарсам учун бу клубдан миннатдорман.
Ўтган бир неча ой жуда қийин бўлди, лекин ҳозир улар ўтмиш. Мен «Барселона» ва унинг мухлисларига омад тилайман.
Бу шаҳарни тарк этиш жуда қийин эди, лекин «РБ Лейпциг»га кўчиб ўтиш мен учун энг яхши вариант бўлиб туюлди.
Мен ҳақимда айтилган турли миш мишларнинг кўпи тўғри эмас эди, лекин мен бу клубга бўлган ҳурматим туфайли жавоб беришни хоҳламадим», - дейди Мориба.
Эслатиб ўтамиз, Мориба «РБ Лейпциг» билан 5 йиллик шартнома имзолади. Трансфермаркт портали маълумотларига кўра, харид суммаси 16 миллион еврони ташкил қилган.