Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Диёр Имомхўжаев: "Швецияга қарши бугунги учрашувни кўриб, бизда умид уйғонди"

Баҳо:
+ | -

ЎзПФЛ раҳбари Диёр Имомхўжаев Ўзбекистон терма жамоасининг Швецияга қарши учрашувидан кейин (1:2), баҳс ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Термани Купер қабул қилиб олганида умид пайдо бўлганди. Эслайсиз, Купер асосий муаммо ҳимоямизда эканини билган, ишни уни созлашдан бошлаган. Чунки асосий рақиблар: Япония, Жанубий Корея, Эрон, Австралия, Саудия ва ҳоказо. Уларга қарши ҳужумкор ўйнаш қийин, улар ҳимоядаги яримта хатони 1 та голга айлантиришни эплайди.

Швецияга қарши бугунги учрашувни кўриб, ўша умид қайта уйғонди. Футболчиларимиз Европа майдонида йўқолиб қолишмади. Кўриндики, Купернинг фикрлари тўғри эди, ҳимояни созлаш керак. Катанецда бунинг учун вақт бемалол бўлади.  

Катанец муҳим ўйинга 1 кун қолганида янги ҳимоя ўйлаб топмайди. У вингерни ўртага, ўртани ҳимояга тиқиб қўядиган авантюрист эмас. Агентлик билан шуғулланмайди ва шундан келиб чиқиб, ҳаммага тенг муносабатда бўлади. ФИФА кунларини ҳурмат қилади. Клубларни ўзига тобе деб билмайди, улар билан ҳамкорликни муҳим санайди. Футболчиларга талабни қатъий қўяди ва ўз хатоларини уларнинг эътиқодидан изламайди. Шунинг учун ҳам қандайдир Ироқ термаси билан Тошкентда бемалол ўйнаган.  

Мураббий, ўртоқлик ўйини ва йиғин масаласида сўнгги икки йилда биринчи марта яхши жиҳатлар кўрдик. Мана шу темпни ушлаб қолиш шарт. Ва албатта унутмайликки, ҳаммаси Катанецнинг ўзигагина боғлиқ эмас. Биз футболдаги ички муаммоларимизни тартибга солишимиз керак. Бунинг учун аввал уларнинг борлигини тан олишимиз, кейин эски хатоларни такрорламайдиган қарорлар қабул қилишимиз муҳим", - дейди Имомхўжаев ўз телеграм каналида.

Манба: https://t.me/diyorimamkhodjaev
Киритилди: 23:39, 05.09.2021.
Ўқилди: 8177 марта.
Фикрлар: 64 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.