Кириш Регистрация
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 18:00 Қизилқум 1-1 Нефтчи
06/05 21:00 Салернитана 1-2 Аталанта
06/05 23:45 Удинезе 1-1 Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

ЕЧЛ. «Ливерпуль»нинг қайдномаси ҳам маълум, ўзгаришсиз жамоа

Баҳо:
+ | -

Европа Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқич учрашувлари бошланишига ҳам 5 кун қолди. Куни кеча ҳамма жамоалар қатори «Ливерпуль»нинг ҳам мусобақа учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди.

Қайднома ва ёзги трансферларда амалга оширилган ҳаракатларни ҳақида тўхаталиб ўтамиз.

Мавсумлар оралиғида Юрген Клопп жамоасида сезиларли ўзгариш бўлгани йўқ. Ибраҳима Конате «Лейпциг» клубидан харид қилинди. 22 ёшли ҳимоячи ўйин томонлама, куч ва бўйининг баландлиги эвазига Виржил ван Дейкка қиёсланмоқда. Унинг ҳаводаги курашда устун келиши ва шерикларига узатмалари машҳур бўлиб улгурган.

Такуми Минамино «Саутгемптон»да ижара муддатини ўтаб яна сафга қайтди. Япониялик ҳужумкор ярим ҳимоячи ҳам клубда ҳам терма жамоадаги ёрқин ўйинлари орқали «Ливерпул» учун муносиб футболчи бўла олишини исботлади. Янги мавсумда унинг салоҳиятини ҳам кузатамиз.

Таркибда иккита сезиларли йўқотиш бўлганини ҳам айтиш мумкин. Жоржиньо Вейналдум эркин агент сифатида ПСЖ билан шартнома имзолади. Жердан Шакири эса Франциянинг бошқа бир клуби «Лион» таркибига бориб қўшилди.

Қайдномага киритилган барча футболчилар билан танишиб олинг.

Дарвозабонлар: Алиссон Беккер, Адриан, Каомин Келлеҳер

Алиссон биринчи рақамли дарвозабон. Унинг йўқлигини эса бир муддат Адриан билинтирмаслик учун ҳаракат қилди. Аммо, класс бобида барибир Алиссон шерикларидан устун эканлиги кундек равшан. Бразилиялик посбон катта эҳтимол билан бошланғич таркибни ҳеч кимга бермайди. Лекин, футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин, жароҳат ёки бошқа sabablar...

Ҳимоячилар: Виржил ван Дейк, Ибраҳима Конате, Жоэ Гомез, Костас Тсимикас, Энди Робертсон, Жоэл Матип, Натаниел Филлипс, Трент Александр-Арнолд.

Таркибда деярли ўзгариш йўқ. Энг муҳим янгиликлардан бири бу ван Дейкнинг узоқ муддатли жароҳат давридан кейин сафга қайтгани бўлиб турибди. Ушбу ҳодиса унинг жамоадошларига ижобий таъсир қилиши мумкин. Ван Дейк аввалги спорт формасига қайтса ва янги олиб келинган Конате ҳам «Лейпсиг»да бўлгани каби ёрқин футболини намойиш этишни уддаласа, бу мавсум «Ливерпул» мудофааси даҳшатли мустаҳкам бўлади. Қанотларда доимгидек Арнолд ва Робертсон. Уларнинг даражаси бир мунча пастлагандек туюлиши мумкин, бу ван Дейкнинг йўқлиги билан ҳам содир бўлди.

Ярим ҳимоячилар: Фабиньо, Тиаго Алкантара, Жеймс Милнер, Наби Кейта, Роберто Фирмино, Садио Мане, Жордан Хендерсон, Алекс Окслейд-Чемберлен

Вейналдум ва Шакирини кетгани бироз билиниши табиий. Ротация ишларида улар асосий таркиб футболчилари бўлиб бера олишарди. Фабиньо, Хендерсон, Алкантара кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиши, Мане ва Фирмино эса ҳужум чизиғида Салаҳ ҳамда Жотага ёрдамлашишини тахмин қилиш қийин эмас.

Ҳужумчилар: Европа чемпионатиа ёрқин ўйин кўрсата олган Жота ҳамда Миср терма жамоаси ва мерсисайдликларнинг юлдузи Муҳаммад Салаҳ жорий мавсум ҳужумда асосий ролларда тушиши, Минамино ва Ориги эса захира варианти сифатида тактикага киритилиши мумкин. Садио Мане сингари футболчи ҳам ҳужум учлигидан ўрин олмайди деб айта олмаймиз. Мане, Салаҳ, Фирмино триосига Жота ҳам қўшилгани ва ҳатто Фирминодан бошланғич таркибдаги ўрнини тортиб олганини ўтган мавсумда ҳам кузатдик.

Бироз ўтмаслашиб қолгандек туюлаётган «Ливерпуль» ҳужум чизиғи бу мавсум ҳам ўз ишини аъло даражада бажаришига шубҳа йўқ.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:54, 09.09.2021.
Ўқилди: 4397 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.