Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

Олий лига — XXI асрнинг энг яхши миллий чемпионатлари орасида 60-ўринда

Баҳо:
+ | -

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси XXI асрнинг энг яхши миллий чемпионатлари рейтингини эълон қилди. Ушбу рейтинг 2001-2011 йиллар оралиғидаги натижалар асосдан шакллантирилган бўлиб, уни ҳисоблаш принципи қуйидагича:
Ҳар бир мамлакатнинг энг кўп балл тўплаган 5та жамоаси танлаб олинади ва улар тўплаган очколар натижасида ҳар йилнинг энг яхши миллий чемпионати рейтинг жадвали эълон қилинади. 21-асрнинг энг яхши чемпионати рейтинги эса 11 йиллик натижаларнинг йиғиндисидир.

Демак, 2012 йилнинг бошига келиб, яъни 2011 йилнинг охиригача бўлган ҳисоб-китобларга кўра, Англия чемпионати 21-асрнинг энг яхши миллий биринчилигига айланиб олди. Бир йил олдинги натижаларга кўра, бу ўрин Испания чемпионатига тегишли эди. Бир йил ичида Премьер-лига Ла-лигадан ўтиб кетишга муваффақ бўлди. Италия А-серияси эса 3-ўринни эгаллаб турибди. Бразилия — 4, Германия — 5, Франция — 6, Аргентина — 7-поғоналарда қайд этилган.

Ўтган йилги натижаларга қараганда энг катта кўтарилишга эришган чемпионатлар Туркия (11 поғона) ва Бельгия (13 поғона) миллий чемпионатлари бўлди.  Шунингдек, Ўзбекистон ва Жанубий Корея футбол чемпионатлари ҳам 3 поғонадан юқори кўтарилган. Ўзбекистон Олий лигаси янги рейтингда 60-ўринни эгалламоқда. Бу Осиёда Япония (33), Ж.Корея (36), Саудия Арабистони (46), Эрон (50), Хитой (57)дан кейин 6-кўрсаткичдир. МДҲ миқёсида олиб қарайдиган бўлсак, Профессионал футбол  лигамизни Россия (17), Украина (18), Эстония (53) ва Грузия (58) миллий биринчиликлари ортда қолдиришган.

Рейтингнинг тўлиқ кўриниши билан IFFHS сайтида танишиб олишингиз мумкин.

Манба: www.iffhs.de
Киритилди: 08:08, 23.02.2012.
Ўқилди: 11229 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.